Май ойининг илк кунларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин, бироқ ҳафта охирига бориб кам булутли илиқ об-ҳаво ўрнатилади.
Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан уруш фахрийларига ёрдам кўрсатиб, қабристонларни ободонлаштириш ва ёдгорликларни янгилашда иштирок этди.
Ҳукумат давлат улуши бўлган компаниялар кузатув кенгашлари таркибига кирувчи амалдорларга ҳақ тўлашга чеклов ўрнатди.
Эндиликда олий таълим муассасаларига ҳужжат топширишда 086-У-шакл бўйича тиббий маълумотнома талаб қилинмайди. Турк тилини чет тили сифатида ўқиган абитуриентлар ҳам мазкур тилдан кўп балли баҳо тизими бўйича имтиҳон топширади.
Минск трактор заводи Беларусни озод қилишда қатнашган 100 ёшли ўзбекистонлик уруш фахрийсига трактор совға қилди.
Тошкент вилояти вакцина сақлаш омборида 64 минг бола учун 12 турдаги инфекцион касалликларга қарши вакиналар сақланади. 2020 йил охиригача яна 20 та омбор қурилади.
Халқ таълими вазирлиги ўқув дастурлари ва стандартларини қайта кўриб чиқиш учун АҚШдан профессор жалб қилди.
Вестминстер университети ходимини автомобилида уриб юбориб, унинг ўлимига сабаб бўлган Бош прокуратуранинг собиқ ҳайдовчисига 2 йил синов муддати билан шартли 4 йилга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тошкент вилоятида автобус авариясида 27 киши жароҳат олганини маълум қилди. Тиббий ёрдам кўрсатилганидан сўнг уларнинг аксариятига рухсат берилган.
Самарқандда вилоят ИИБнинг янги ташкил этилган хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ҳамда «Ситуацион марказ» учун бунёд этилган бино фойдаланишга топширилди.
«Урганч — Москва» йўналиши бўйича Ўзбекистондан учиб кетаётган фуқаро ўзга шахсга тегишли 3000 АҚШ долларини олиб ўтмоқчи бўлган шахс фош этилди.
«Фахрабад» полигонида Ўзбекистон ҳамда Тожикистон мудофаа идораларининг разведка бўлинмалари ҳарбий хизматчилари иштирокида қўшма тренинг ўтказилди.
Тошкент вилоятида шинаси ёрилиб кетиши натижасида 50 йўловчи, жумладан 37 нафар мактаб ўқувчиси бўлган автобус ағдарилиб кетди, 7 киши жароҳатланди.
Ҳукумат қарори билан Ўзбекистон Республикаси Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси тўғрисидаги низом тасдиқланди.
«Бир маҳалла — бир маҳсулот» тамойили бўйича ихтисослашиш бир маҳаллада фақат бир маҳсулот ишлаб чиқарилиб, бошқасини тақиқлаш дегани эмас, дея маълум қилди Қишлоқ хўжалиги вазирлиги.
Газ қувурларида таъмирлаш-созлаш ишлари олиб борилиши муносабати Тошкентнинг тўртта туманидаги айрим аҳоли ҳудудлари ва ижтимоий объектларда газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.
«Nexia"нинг Ромитан туманидаги автомагистрал йўлида ағдарилиб кетгани оқибатида ҳайдовчи ва бир йўловчи вафот этди.
Ўзбекистон мудофаа вазири Баҳодир Қурбонов ХХР Давлат кенгаши аъзоси, мудофаа вазири Вэй Фэнхэ бошчилигидаги ҳарбий делегацияни қабул қилди.
Андижон вилоятида прокурорнинг катта ёрдамчиси автомобилида пиёдани уриб юборди. Терговда пиёданинг маст экани ва йўлнинг ўтиш мумкин бўлмаган қисмида кетаётгани аниқланди.
АҚШнинг Harlem Globetrotters баскетбол жамоаси Ўзбекистон мактабларида буллингга қарши тадбирлар ўтказади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг