Ўзбекистондаги чегара пунктларидан навбатсиз ўтиш учун пулли Fast Track хизмати пайдо бўлади. Хизмат доирасида паспорт ва божхона назорати учун алоҳида йўлак, VIP зал ва бошқа шароитлар яратилади. Унинг нархи БҲМнинг 15 фоизини ташкил этади. 1 майдан у 12 та назорат-ўтказиш пунктида пайдо бўлади.
Самарқанд нони географик кўрсаткич сифатида рўйхатга олинди. Адлия вазирлиги мазкур ҳужжатни вилоят ҳокими в.б. Адиз Бобоевга топширди.
Ўзбекистонда 1 мартдан 3 ёшдан 18 ёшгача ногиронлиги бўлган болалар учун давлат-хусусий шериклик асосида кундузги парвариш хизмати йўлга қўйилади. Кундузги парвариш хизматига оид фаолиятни амалга оширувчи тадбиркорлар қўллаб-қувватланади, хизматда фойдаланувчи ота-оналарга солиқ имтиёзлари берилади.
Дўстлик туманида эркак 23 ёшли аёлни Россияга фоҳишалик учун сотиб юбормоқчи бўлганида ушланди. Суд ҳукми билан унга 3 йил 6 ой муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.
Расмий ташриф билан Малайзияга кетган президент, 669 минг сўмгача кўтарилган камбағаллик чегараси, курьерлик жўнатмалари учун йиғим миқдори, шу йил бошланадиган Трансафғон темирйўли қурилиши ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.
Тошкентда ноқонуний биноларни бузишнинг янги тўлқини. Юнусободда январь охирида расмийлар Nice Joy кафеси террасасини демонтаж қилишни талаб қилди, қўшни «Фалафел»да эса зудлик билан бузиш бошланди. Муассаса вакиллари конструкцияни қонунийлаштиришга ҳаракат қилгани, аммо рад жавоби олганини айтди.
Ўзбекистонда Россия фуқароларига нисбатан фирибгарлик иши бўйича 32 киши ушланди. Жиноий гуруҳ колл-марказлар кўринишида россияликларга сифатсиз БАДлар учун компенсация ваъда қилган. «Тўловни олиш» учун жабрланувчилар фирибгарларнинг ҳисобрақамига «солиқ» кўринишидаги маблағни ўтказиб берган.
Унга тил саратони, кейинроқ ўпка ва кўкрак бези саратони, кўп ўтмай оққон ташхиси қўйилган. У касалликлар билан бирга оилавий ва моддий қийинчиликлар билан ҳам синалган. «Ирода» лойиҳасининг бу галги қаҳрамони — тақдир зарбаларини енгиш учун фарзандларидан куч олган Дилдора Мавлонова.
Тошкентда ҳоким ёрдамчиси ўзгаларнинг номига кредит олгани маълум бўлди. Ҳокимлик уни 2024 йил ноябрда ишдан бўшаганини таъкидлаб, ОАВни маъсулиятли бўлишга чақирди. Прокуратура эса у жиноятни ҳоким ёрдамчиси бўлганида содир этганини қайд этиб, ҳокимликни жамоатчиликни чалғитмасликка чақирди.
Ўзбекистонда яратилаётган иш ўринларининг ҳаққонийлигини текшириш тизими кучайтирилади, деди бош вазир ўринбосари. Ҳар битта маҳалла банкирига тўртта маҳалла бириктирилади. Ҳоким ёрдамчилари ишини «жонлантириш ва янги туртки бериш» мақсадида томорқаларда ишларни ташкил этиш вазифаси юклатилади.
Тошкент метрополитени яна 3 та поезд сотиб олди. Поездлар 7−10 кун давомида техник синовдан ўтказилиб, йўналишларга чиқарилади.
Тошкентда 37 ёшли эркак автобусда ўтирган 12 ёшли ўқувчига диққат билан қараб, кейин унинг қўлидан ушлади. Эркакнинг таъкидлашича, у буни тасодифан, болани қариндоши деб ўйлаб қилган. Боланинг отаси суд эркакни шилқимлик учун эмас, майда безорилик учун жазолаганидан норози.
Ўзбекистонда сотувчи истеъмолчига шартномада кўрсатилган муддатларда товарни топширмаган тақдирда пеня тўлаши тартиби белгиланмоқда. Тегишли қонун депутатлар томонидан иккинчи ўқишда қабул қилинди.
Ўзбекистонда озиқ-овқат маҳсулотларининг истеъмол нормалари ҳар 3 йилда қайта кўриб чиқилиши белгиланмоқда. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасидаги ваколатли давлат органи ҳисобланади.
Қарши шаҳрида дрифт қилишга уринган 19 ёшли Nexia ҳайдовчиси йўл четидаги дарахтга урилди. Зарба кучлилиги оқибатида машинада бўлган унинг икки дўсти вафот этди.
Ҳукумат қарори билан пиллачилик соҳасида аёлларни босқичма-босқич иш билан таъминлаш чора-тадбирлари бўйича тартиб тасдиқланди. Ҳужжат билан соҳада банд бўлган фуқаролар ҳақидаги маълумотлар электрон платформага киритилиши белгиланди.
Прогнозларга кўра, Ўзбекистонда 2025 йилнинг февраль ойи ёғингарчилик бўйича қуруқроқ, ҳарорат режими бўйича эса мамлакатнинг катта қисмида меъёр атрофида ўтади. Иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов «Газета.uz» учун йилнинг иккинчи ойи об-ҳавоси бўйича видеоли ва матнли шарҳ тайёрлади.
Янгийўл туманида икки фуқаро 4 туп шумтол дарахтини ноқонуний равишда кесиб ташлади. Улар бу орқали табиатга 412 млн сўм зарар етказгани аниқланди. Ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар прокуратурага юборилди.
Ўзбекистонда Hyundai бренди расмий дистрибьютори Astana Motors компаниялари гуруҳига кирувчи Hyundai Auto Asia олти йиллигини нишонлади ва Hyundai Tucson кроссоверининг янгиланган версиясини тақдим этди.
Тошкент шаҳрида ҳоким ёрдамчиси 20 нафар фуқаронинг электрон калитини қўлга киритиб, уларнинг номига 427 млн сўм кредит олган ва ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган. Шунингдек, қариндошлари ва танишларига қалбаки тавсияномалар орқали кредит ажратган. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг