Жамият

Ўзбекистонда маҳаллалар фаолиятини рағбатлантириш жамғармаси ташкил этилмоқда
22 май 2024, 12:41

Ўзбекистонда маҳаллалар фаолиятини рағбатлантириш жамғармаси ташкил этилмоқда

Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси ҳузурида Маҳаллалар фаолиятини рағбатлантириш жамғармаси ташкил этилмоқда. Уюшмага маҳаллалар фаолиятини такомиллаштириш бўйича аҳолининг мурожаатлари учун call-марказ очиш топширилди.

ДХХ фуқароларни Ҳажга ноқонуний юборишга уринганларни қўлга олди
22 май 2024, 12:31

ДХХ фуқароларни Ҳажга ноқонуний юборишга уринганларни қўлга олди

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари Тошкент шаҳри ва Фарғона вилоятида фуқароларни Ҳаж сафарига ноқонуний юборишга уринганларни қўлга олди.

Тошкентда транспорт вазнини 2 тонна кўп ёзиб, 791 млн сўмлик имтиёзни ўзлаштирмоқчи бўлганлар аниқланди
22 май 2024, 12:07

Тошкентда транспорт вазнини 2 тонна кўп ёзиб, 791 млн сўмлик имтиёзни ўзлаштирмоқчи бўлганлар аниқланди

Божхона ходимлари ёқилғи ташиш машинасини ҳужжатларда вазни 18 тоннадан 20,6 тоннага ўзгартириб ёзиб, 791 миллион сўмлик божхона имтиёзларини ўзлаштиришга уринган шахсларни аниқлади. 2025 йил 1 январгача 20 тоннадан ошадиган махсус ва юк транспорт воситалари божхона тўловларидан озод этилади.

Тошкентда тунда дарахт қўпориб олган шахслар 5 суткага қамалди
22 май 2024, 10:47

Тошкентда тунда дарахт қўпориб олган шахслар 5 суткага қамалди

Юнусобод туманида тунда экскаватор ёрдамида бир туп дарахтни қўпориб олган икки шахсга суд ҳукми ўқилди. Уларга 5 сутка қамоқ ва жарима жазоси тайинланди, 27,8 млн сўм зарар ундириб олинди.

«Вазирликнинг 2 млрд сўм тиккани ҳамманинг кўзига кўриняпти». Озодбек Назарбеков — «Овоз» лойиҳаси ҳақида
22 май 2024, 10:19

«Вазирликнинг 2 млрд сўм тиккани ҳамманинг кўзига кўриняпти». Озодбек Назарбеков — «Овоз» лойиҳаси ҳақида

Маданият вазири Озодбек Назарбеков бюджет тақчиллиги шароитида «Овоз» телелойиҳаси учун салкам 2 млрд сўм, «Боболарим» кино-клипига эса 2,7 млрд сўм ажратилганига муносабат билдирди. Унинг айтишича, бошқа соҳаларни бўлгани каби санъат ва маданиятни ҳам қўллаб-қувватлаш керак.

Ўзбекистонда 2023 йилда музейларга 5,7 млн киши ташриф буюрган
22 май 2024, 10:18

Ўзбекистонда 2023 йилда музейларга 5,7 млн киши ташриф буюрган

2023 йилда Ўзбекистондаги 140 та музейга 5,7 млн киши ташриф буюрган. Регистон ансамбли ва Самарқанд давлат музей қўриқхонасининг ҳар бирига миллиондан ортиқ одам келган.

Тошкент халқаро аэропортида автомобилларни ижарага олиш нуқтаси очилди
22 май 2024, 09:22

Тошкент халқаро аэропортида автомобилларни ижарага олиш нуқтаси очилди

Тошкент халқаро аэропортида 20 майдан Europcar бренди остидаги автомобилларни ижарага олиш имконияти яратилди. У ерда ишлаб чиқарилган йили 4 йилдан, юрган масофаси 80 минг километрдан ошмайдиган автомобиллар ижарага берилади.

Chery 2024 Fortune China ESG Impact List`га киритилди
22 май 2024, 09:00

Chery 2024 Fortune China ESG Impact List`га киритилди

13 майда эълон қилинган 2024 Fortune China ESG Impact List рўйхатида Chery компаниясининг ESG соҳасида эришган ютуқлари эътироф этилди.

World2Fly авиакомпанияси Ўзбекистонга йўловчи рейсларини йўлга қўяди
22 май 2024, 00:10

World2Fly авиакомпанияси Ўзбекистонга йўловчи рейсларини йўлга қўяди

Испаниянинг World2Fly авиакомпанияси Урганч ва Тошкент шаҳарларидан Мадридга чартер рейсларни йўлга қўяди. Илк парвоз 23 майда амалга оширилади.

Фарғонада газ «заправка» 1,1 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди
21 май 2024, 23:47

Фарғонада газ «заправка» 1,1 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди

Фарғона туманида жойлашган АГТКШ табиий газдан ноқонуний фойдаланиш оқибатида давлатга 1 млрд 136 млн сўмлик зарар етказгани маълум бўлди. Қоидабузар истеъмолчига чора кўриш учун ҳужжатлар тегишли органларга тақдим қилинди.

21 май куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести
21 май 2024, 22:29

21 май куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести

Давлат ташрифи билан Тошкентга келадиган Путин, Иброҳим Раисий билан видолашув маросимида иштирок этадиган Ўзбекистон делегацияси, Қибрайдаги 6 гектар майдонда қуриладиган чиқинди полигони, Париждаги олимпия ўйинларига тайёргарлик учун 73,3 млрд сўм ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.

Тиббий суғурта тизимида одамлардан қўшимча бадаллар ундирилмайди — президент
21 май 2024, 22:02

Тиббий суғурта тизимида одамлардан қўшимча бадаллар ундирилмайди — президент

Президент Соғлиқни сақлаш лойиҳалари маркази фаолиятига доир йиғилишда дорилар харидини тартибга солиш, тез тиббий ёрдам тизимини такомиллаштириш, соҳани рақамлаштириш бўйича кўрсатмалар берди. Тиббий суғурта тизими солиқлар ҳисобидан бўлади ва қўшимча бадаллар ундирилмайди, деди у.

Тошкентда рейдлар давомида ушланган яна уч нафар шахсга ҳукм ўқилди
21 май 2024, 16:19

Тошкентда рейдлар давомида ушланган яна уч нафар шахсга ҳукм ўқилди

Суд ўтган йил охирида криминоген вазиятни яхшилаш бўйича ўтказилган рейдларда ушланган яна уч нафар шахсга нисбатан ҳукм ўқиди. Хасан ва Хусан Сабирджановлар қарийб 5 йилга озодликдан маҳрум этилди, Марат Уразовга салкам 2 йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди.

Davr Bank янги мобил илова — Davr Mobile 2.0 ни ишга туширди
21 май 2024, 16:00

Davr Bank янги мобил илова — Davr Mobile 2.0 ни ишга туширди

Davr Bank`нинг янги иловаси — Davr Mobile 2.0 тақдимоти бўлиб ўтди. Энди банк мижозлари ҳар ой охирида транзакциялар тарихини кўриши ва ҳисоботлар тузиши мумкин.

Қибрайдаги 6 гектар майдонда чиқинди полигони қурилади
21 май 2024, 15:32

Қибрайдаги 6 гектар майдонда чиқинди полигони қурилади

Тошкент вилояти Қибрай туманида маиший чиқинди полигони қурилади. Бунинг учун «Май» МФЙ ҳудудидаги қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган 6 гектар ер майдони ажратилади.

ANORBANK Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг йиллик йиғилишида иштирок этди
21 май 2024, 15:00

ANORBANK Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг йиллик йиғилишида иштирок этди

14−16 май кунлари Ереванда Delivering Impact Together бизнес-форуми доирасида ANORBANK вакиллари европа банклари делегатлари, шунингдек, бошқа молия институлар вакиллари билан учрашувлар ўтказишди.

Тошкентдаги КҲАЙ ва Қорасарой кўчалари бир қисми яна 4 кечага ёпилади
21 май 2024, 14:28

Тошкентдаги КҲАЙ ва Қорасарой кўчалари бир қисми яна 4 кечага ёпилади

Пойтахтдаги Кичик ҳалқа автомобиль йўли, шунингдек, Қорасарой кўчасининг бир қисми 26 майгача соат 22:00—6:00 оралиғида ёпилади. Бу пайтда таъмирлаш ишлари ўтказилади. Аҳоли илтимосига биноан бордюрлар, ёритиш ва дренаж тизимлари янгиланади.

Қашқадарёда экилмаган 48,3 минг туп дарахтни экилган сифатида қўшиб ёзиш ҳолати аниқланди
21 май 2024, 10:45

Қашқадарёда экилмаган 48,3 минг туп дарахтни экилган сифатида қўшиб ёзиш ҳолати аниқланди

Қашқадарё вилоятида экилмаган 48 348 туп дарахт қўшиб ёзилгани, Андижонда 1128 туп дарахт суғорилмайдиган ерларга экилгани юзасидан мансабдорларга нисбатан чора кўрилди. Тошкентда эса 175 туп қимматбаҳо дарахтларни қаровсиз қолдириб, нобуд қилингани бўйича жиноий иш қўзғатилди.

Самарқанддан Тошкентга қўшимча поездлар қатнови йўлга қўйилди, айрим йўналишларда қатнов вақти ўзгарди
21 май 2024, 09:57

Самарқанддан Тошкентга қўшимча поездлар қатнови йўлга қўйилди, айрим йўналишларда қатнов вақти ўзгарди

24−26 май кунлари Самарқанддан Тошкентга «Афросиёб» электропоездининг қўшимча ҳаракати йўлга қўйилди. Шунингдек, Бухоро ва Қаршидан қатновчи поездларнинг ҳаракат вақтига ўзгартириш киритилди.

Сирдарёдаги интернат уйида руҳий носоғлом беморни мазах қилган ходимлар ишдан олинди
21 май 2024, 09:42

Сирдарёдаги интернат уйида руҳий носоғлом беморни мазах қилган ходимлар ишдан олинди

Сирдарё вилоятидаги «Мурувват» уйида аутсорсинг асосида ишлаётган ходимлар муассасада даволанаётган ақли заиф бемор аёлни мазах қилиб, буни видеотасвирга олгани аниқланди. Улар билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди, ИИБ суриштирув ишларини бошлади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг