Жамият

Тошкентдаги шаҳарлараро қатновчи йўловчи поездлари ягона тарифга ўтади
7 март 2024, 11:28

Тошкентдаги шаҳарлараро қатновчи йўловчи поездлари ягона тарифга ўтади

20 мартдан Тошкентдаги шаҳарлараро қатновчи йўловчи поездлари ягона тарифга ўтказилади. Йўловчилар аввалгидек ҳар бир зона учун алоҳида нархда эмас, зоналарга бўлинмаган ҳолатда тўлов қилади.

Дам олиш кунлари ҳаво ўзгариб туради
7 март 2024, 11:20

Дам олиш кунлари ҳаво ўзгариб туради

Ўзбекистонда 7−8 март кунлари ҳаво ҳарорати кўтарилишда давом этади. Дам олиш кунлари эса ҳаво ўзгариб туради, баъзи ҳудудларда ёмғир ва қор ёғиши мумкин.

Нукусда аҳоли норозилигига қарамай, футбол майдончаси ўрнида кўп қаватли уй қурилмоқда
7 март 2024, 10:55

Нукусда аҳоли норозилигига қарамай, футбол майдончаси ўрнида кўп қаватли уй қурилмоқда

Нукус шаҳрининг «Гулзор» маҳалласида аҳоли норозилигига қарамай, футбол майдончаси ўрнида турар жой биноси қурилиши бошланди. Ўтган йили шаҳар ҳокимлиги ушбу маҳаллани намуна сифатида кўрсатганди.

Қашқадарёда 16 ёшли қиз фоҳишаликка мажбурлангани айтилмоқда
7 март 2024, 09:49

Қашқадарёда 16 ёшли қиз фоҳишаликка мажбурлангани айтилмоқда

Самарқанд вилоятида туғилган 16 ёшли қиз Қашқадарёдаги хонадонларнинг бирида фоҳишаликка мажбурланганини айтиб, болалар омбудсманига мурожаат қилди. Ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилди.

Қашқадарёда кетма-кет иккита кучсиз зилзила қайд этилди
7 март 2024, 09:08

Қашқадарёда кетма-кет иккита кучсиз зилзила қайд этилди

Миришкор туманида соат 00:33 ва 00:34 да 4,4 ҳамда 4,6 магнитудали зилзилалар қайд этилди. Уларнинг сезилиш кучи 2−3 бални ташкил этди.

6 март куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести
6 март 2024, 21:41

6 март куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести

24 кунлик компанияга бериб юборилган «Ёшлар кўли», канализация тизимига уланмаган мактаблар, меъёрдан иссиқ кечган қиш фасли, фаолиятини вақтинча тўхтатган «Муштум» ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.

Тахтакўпирда маст эркак қўлида болта билан мактабга киришга уринганда тўхтатиб қолинди
6 март 2024, 20:35

Тахтакўпирда маст эркак қўлида болта билан мактабга киришга уринганда тўхтатиб қолинди

Қорақалпоғистоннинг Тахтакўпир туманида маст эркак ўқитувчи хотини билан гаплашиш учун мактабга кирмоқчи бўлди. Эркакнинг қўлида болта бор эди. У чақирув бўйича етиб келган Миллий гвардия ходимлари томонидан қўлга олинди.

Фарғонадаги «Ёшлар кўли» Спорт вазирлигига қайтарилади
6 март 2024, 19:23

Фарғонадаги «Ёшлар кўли» Спорт вазирлигига қайтарилади

Вилоят ҳокими қарори асосида Фарғона шаҳри марказидаги «Ёшлар кўли» 24 кунлик компанияга бериб юборилганди. Давактив агентлиги ўрганишлар натижасида мазкур ҳолатда бир қатор қонун талаблари бузилганини аниқлади. Шу сабабли ер майдони Спорт вазирлиги балансига қайтарилади.

Фарғона вилояти ҳокими шаҳар марказидаги 2 гектарлик кўлни 24 кунлик ширкатга бериб юборди
6 март 2024, 18:24

Фарғона вилояти ҳокими шаҳар марказидаги 2 гектарлик кўлни 24 кунлик ширкатга бериб юборди

Ҳокимларнинг ер ажратиш ваколати тугаганига 2,5 йил бўлди. Бироқ Фарғона вилояти ҳокими Хайрулла Бозоров «Ёшлар кўли»нинг ўрнини «бино ва иншоотларни» берганлик ниқоби остида ажратиб бериб, президент қарорига нотўғри ишора қилди. Ер топширилган компания қарор чиқишидан 24 кун олдин рўйхатдан ўтган.

Ўзбекистонда қишдаги ҳарорат меъёрдан 2,6 даражагача юқори бўлди — Ўзгидромет
6 март 2024, 17:23

Ўзбекистонда қишдаги ҳарорат меъёрдан 2,6 даражагача юқори бўлди — Ўзгидромет

Ўзбекистонда 2023−2024 йилларнинг қишидаги ҳаво ҳарорати 1,5−2,6 даража юқори бўлди. Февраль ўтган қишда энг қорли бўлди, декабрда эса энг паст ҳарорат кузатилди.

Ўзбекистоннинг бешта шаҳрида болалар учун дўстона маҳаллий бошқарув синовдан ўтказилди
6 март 2024, 16:51

Ўзбекистоннинг бешта шаҳрида болалар учун дўстона маҳаллий бошқарув синовдан ўтказилди

Қўқон (Фарғона), Зарафшон (Навоий), Термиз (Сурхондарё), Янгибозор (Хоразм) ва Бўстон (Қорақалпоғистон) шаҳарларида «Болалар ва ёшларга дўстона маҳаллий бошқарув» ташаббуси синовдан ўтказилди. У ҳокимият органларнинг ёшлар манфаатини таъминловчи қарорлар қабул қилишини таъминлашга қаратилган.

Тошкент вилоятидаги 2 та мактабда «Телефонсиз мактаб» тизими жорий этилди
6 март 2024, 16:33

Тошкент вилоятидаги 2 та мактабда «Телефонсиз мактаб» тизими жорий этилди

Ангрен шаҳридаги 2 та мактабда «Телефонсиз мактаб» тизими жорий этилди. Аввалроқ Тошкент вилоят ҳокими Зойир Мирзаев телефондан фойдаланишни тақиқлаган мактабга 300 млн сўм ваъда қилганди. Ҳокимликка кўра, бу орқали «ўқувчиларнинг эътибори билимларни янада чуқурроқ эгаллашга қаратилди».

Тошкентда автомобилларга ёпиштириладиган «қизил», «сариқ» ва «яшил» ёрлиқлар қандай ишлайди?
6 март 2024, 16:03

Тошкентда автомобилларга ёпиштириладиган «қизил», «сариқ» ва «яшил» ёрлиқлар қандай ишлайди?

Ўзбекистон пойтахтидаги экологик вазиятдан келиб чиқиб, шаҳар ҳудуди экологик ҳудудларга ажратилади. Транспорт воситаларининг ҳавога чиқараётган зарарли моддалари даражасига қараб уларга ёрлиқ ёпиштирилади. Ёрлиқ рангига қараб айрим экологик зоналарга кириш босқичма-босқич чекланади. Видео.

«Муштум» журнали ва унинг тармоқлардаги саҳифалари фаолияти вақтинча тўхтатилди
6 март 2024, 15:25 1

«Муштум» журнали ва унинг тармоқлардаги саҳифалари фаолияти вақтинча тўхтатилди

101 йилдан буён яшаб келаётган «Муштум» журнали ва унинг ижтимоий тармоқлардаги барча саҳифалари фаолияти вақтинча тўхтатилди. Таҳририят бунинг сабабини «иқтисодий қийинчиликлар», дея изоҳлади. Журнал фаолияти маълум вақтга тўхтатилганига оид хабар тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

ЕИ ва БМТ Тараққиёт дастури Балиқчилик илмий-тадқиқот институтига балиқ етиштиришни яхшиловчи ускуналар топширди
6 март 2024, 14:39

ЕИ ва БМТ Тараққиёт дастури Балиқчилик илмий-тадқиқот институтига балиқ етиштиришни яхшиловчи ускуналар топширди

Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси ва БМТ Тараққиёт дастури Балиқчилик илмий-тадқиқот институтига сув сифати сенсорлари, фильтрлаш ва тозалаш тизимлари, шунингдек, интенсив балиқ етиштириш учун қуёш сув иситгичларини тақдим этди.

Тошкент шаҳри ҳокимлиги қошида Йўлларда ҳаракатни ташкиллаштириш маркази очилади
6 март 2024, 12:59

Тошкент шаҳри ҳокимлиги қошида Йўлларда ҳаракатни ташкиллаштириш маркази очилади

Пойтахт ҳокимлиги қошида Йўлларда ҳаракатни ташкиллаштириш маркази очилади. У қоидабузарликларни қайд этувчи 2 мингдан ортиқ фото ва видео қайд этиш тизимини ўрнатади, транспорт комплекси учун ягона реклама майдони, пуллик тўхташ жойлари ва электромобиллар учун зарядлаш инфратузилмаси яратади.

Фарғонадаги қабристонда 62 туп дарахт ободонлаштириш ходимлари томонидан кесиб ташлангани аниқланди
6 март 2024, 12:49

Фарғонадаги қабристонда 62 туп дарахт ободонлаштириш ходимлари томонидан кесиб ташлангани аниқланди

Қува туман туманидаги қабристондаги 62 туп арча дарахти туман ободонлаштириш бошқармаси ходимлари томонидан ўзбошимчалик билан остидан кесиб ташлангани аниқланди. Ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилди.

Ўзбекистондаги ўқувчиларининг 33 фоизи иккинчи ва учинчи сменаларда ўқимоқда
6 март 2024, 12:07 2

Ўзбекистондаги ўқувчиларининг 33 фоизи иккинчи ва учинчи сменаларда ўқимоқда

Ўзбекистонда 1 та ўқувчи ўрнига 1,2 нафар ўқувчи тўғри келмоқда, оқибатда иккинчи ва учинчи сменадаги ўқувчилар сони 2,1 млндан ортиқни ташкил этмоқда, (жами ўқувчиларнинг 33 фоизи) дейилади МҲТИ тадқиқоти натижаларида.

Ўзбекистондаги мактабларнинг 70 фоизи канализация тизимига уланмаган — МҲТИ
6 март 2024, 11:22

Ўзбекистондаги мактабларнинг 70 фоизи канализация тизимига уланмаган — МҲТИ

Ўзбекистондаги мактабларнинг бор-йўғи 30 фоизи канализация тизимига уланган, 70,5 фоизида «водопровод» мавжуд, мактабларнинг 4,6 фоизи умуман яроқсиз ҳолатда, умумтаълим тизимига сарфланаётган давлат бюджети харажатлари номутаносиб тақсимланган, дейилади МҲТИ тадқиқоти натижаларида.

БМТ принциплари миллий статистика тизимига жорий этилади
6 март 2024, 10:53

БМТ принциплари миллий статистика тизимига жорий этилади

Ўзбекистонда БМТнинг расмий статистика сифатини таъминлаш бўйича базавий принциплари миллий статистика тизимига жорий этилилади. Расмий статистикани тайёрловчиларнинг ҳар бирида расмий статистикада сифат ва тарқатиш сиёсатлари ишлаб чиқилади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг