Жамият

Автомобилда дрифт қилиш ва «шахмат» усулида агрессив ҳаракатланиш учун жавобгарлик белгиланмоқда
24 январь 2025, 14:39

Автомобилда дрифт қилиш ва «шахмат» усулида агрессив ҳаракатланиш учун жавобгарлик белгиланмоқда

Ўзбекистонда энди транспорт воситасини кескин бошқариш, яъни дрифт қилиш ва «шахмат» шаклида ҳаракатланиш учун жавобгарлик белгиланмоқда. Бундан ташқари, транспорт воситасини такроран маст ҳолда бошқарганлик учун жиноий жавобгарлик жорий этилмоқда.

Тошкент вилоятида 51 ёшли аёл ис газидан заҳарланиб вафот этди
24 январь 2025, 14:34

Тошкент вилоятида 51 ёшли аёл ис газидан заҳарланиб вафот этди

Олмалиқ шаҳрида яшаган 51 ёшли аёл ўткир ис газидан заҳарланиш ортидан юзага келган ўткир юрак-қон томир ва нафас етишмовчилиги оқибатида вафот этди. Прокуратура томонидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Сенат ҳуқуқ-тартибот ходимлари видеоларини «обрўсизлантириш мақсадида» тарқатишни тақиқловчи қонунни маъқуллади
24 январь 2025, 12:43

Сенат ҳуқуқ-тартибот ходимлари видеоларини «обрўсизлантириш мақсадида» тарқатишни тақиқловчи қонунни маъқуллади

Сенат бир йилдан кўпроқ муддатдан сўнг ҳуқуқ-тартибот ходимлари видеоларини «обрўсизлантириш мақсадида» тарқатишни тақиқловчи қонунни маъқуллади. Тегишли модда билан айбдор деб топилган шахслар 10 суткагача маъмурий қамоқ билан жазоланиши мумкин.

Тошкентдаги мактабнинг икки ўқувчисида сил касаллиги аниқланди
24 январь 2025, 12:32

Тошкентдаги мактабнинг икки ўқувчисида сил касаллиги аниқланди

Пойтахтнинг Шайхонтоҳур туманидаги мактабда ўқувчи икки қиз сил касалига чалингани маълум бўлди. Шунингдек, уч ўқувчи ва бир ўқитувчида касалликка мойиллик аниқлангани сабабли профилактик даво муолажалари бошланган.

Дам олиш кунлари қуёшли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда
24 январь 2025, 11:30

Дам олиш кунлари қуёшли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда

Дам олиш кунлари совуқ ҳаво массалари чекина бошлайди. Ҳаво ҳарорати кечаси −7…+3 даражагача, кундузи +7…+14 даражагача кўтарилади. Жойларда туман тушиши мумкин.

ИИО таркибида миграцион профилактика бўлинмалари ташкил этилмоқда
24 январь 2025, 11:05

ИИО таркибида миграцион профилактика бўлинмалари ташкил этилмоқда

Президентнинг 2025 йилда маҳаллаларда хавфсиз муҳит яратиш тўғрисидаги қарорига асосан ички ишлар органлари ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмалари таркибида миграцион профилактика тузилмалари ташкил этилмоқда.

Hyundai янгиланган автомобиль моделларини йиллик 14% ставкада кредитга таклиф қилмоқда
24 январь 2025, 11:00

Hyundai янгиланган автомобиль моделларини йиллик 14% ставкада кредитга таклиф қилмоқда

23 январдан бошлаб Жанубий Кореянинг Hyundai брендининг янгиланган автомобилларини йиллик 14%дан бошланадиган ставка билан кредитга сотиб олиш мумкин.

Қашқадарёда 232 млн сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган фуқаро 5 йилга қамалди
24 январь 2025, 10:47

Қашқадарёда 232 млн сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган фуқаро 5 йилга қамалди

Қарши шаҳрида фуқаро давлат рўйхатидан ўтмасдан новвот ишлаб чиқариш билан шуғулланган ва 232 млн 848 минг сўмлик газдан ўғринча фойдаланган. Суд ҳукми билан унга 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Тошкентда 5 та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди
23 январь 2025, 17:55

Тошкентда 5 та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Юнусобод туманида Nexia, Lacetti ва Spark автомобиллари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. ЙҲХБ ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб бормоқда.

Сенат озиқ-овқат хавфсизлиги тўғрисидаги қонунни маъқуллади
23 январь 2025, 17:28

Сенат озиқ-овқат хавфсизлиги тўғрисидаги қонунни маъқуллади

Сенатда «Озиқ-овқат хавфсизлиги тўғрисида»ги қонун муҳокама қилинди. Қонун озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, давлат захираси, бозор механизмлари, истеъмолчи ҳуқуқлари ва давлат органлари ваколатларини белгилайди.

Жиззахда 13 туп тут дарахти ноқонуний кесилгани аниқланди
23 январь 2025, 16:34

Жиззахда 13 туп тут дарахти ноқонуний кесилгани аниқланди

Дўстлик туманида фуқаро 13 туп тут дарахтини ноқонуний кесгани аниқланди. Бунинг оқибатида ўсимлик дунёсига 738 млн 750 минг сўм зарар етди. Ҳужжатлар прокуратурага юборилди.

Бухорода 33 ёшли аёл туғуруқ жараёнида вафот этди
23 январь 2025, 15:56

Бухорода 33 ёшли аёл туғуруқ жараёнида вафот этди

Бухоро вилояти перинатал марказида 33 ёшли аёл фарзанд дунёга келтираётган вақтда вафот этди. У касалхонага тана ҳароратининг 38 даражагача кўтарилиши, қоғоноқ сувлари кетиши ва умумий ҳолсизлик ҳолатида олиб келинган. Икки нафар масъул шифокор бошқа бўлимга ротация қилинган.

Актёр Матёқуб Матчонов танишини ҳақорат қилган учун жавобгарликка тортилди
23 январь 2025, 15:00

Актёр Матёқуб Матчонов танишини ҳақорат қилган учун жавобгарликка тортилди

Киноарбоблар ижодий уюшмаси раиси Матёқуб Матчонов танишини ҳақорат қилгани учун жавобгарликка тортилди. Жабрланувчи таниқли актёр билан суҳбатини диктофонга ёзиб олган ва уни ИИБга берган. Суд томонидан Матёқуб Матчоновга 1 млн 125 минг сўм миқдорида жарима жазоси тайинланди.

Байтқўрғон ва Паркентни боғлайдиган темирйўл қурилиши бошлади
23 январь 2025, 12:29

Байтқўрғон ва Паркентни боғлайдиган темирйўл қурилиши бошлади

Тошкент вилоятининг Қибрай ва Паркент туманларини боғлайдиган электрлаштирилган темирйўл қурилиши бошланди. Унинг умумий узунлиги 23,8 километрдан иборат бўлади.

Тошкентда озарбайжонлик тадбиркорлардан пул талаб қилиб келган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди
23 январь 2025, 11:47

Тошкентда озарбайжонлик тадбиркорлардан пул талаб қилиб келган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди

ИИВ Тезкор-қидирув департаменти Тошкентда тадбиркорлик билан шуғулланувчи озарбайжонлик ака-укалардан пул талаб қилиб келган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйди.

Тошкентда қувурга тушиб кетган 6 ёшли боланинг вафоти бўйича айбдорга суд ҳукми ўқилди
23 январь 2025, 10:42

Тошкентда қувурга тушиб кетган 6 ёшли боланинг вафоти бўйича айбдорга суд ҳукми ўқилди

Ёзда Учтепа туманида 6 ёшли бола усти очиқ қолдирилган иссиқ сув қудуғига тушиб кетиб ҳалок бўлганди. Қувурда таъмирлаш ишларини олиб борган 32 ёшли таъмирлаш монтажчиси уни очиқ қолдириб, атрофига тўсиқ ўрнатмагани аниқланди. Суд унга 2 йил 6 ой муддатга аҳлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлади.

«Форма бўлмаса, дарвозадан чиқариб юбораман». Қашқадарёда мактаб директори ўқитувчиларга форма учун пул йиғишга кўрсатма берди
23 январь 2025, 10:28

«Форма бўлмаса, дарвозадан чиқариб юбораман». Қашқадарёда мактаб директори ўқитувчиларга форма учун пул йиғишга кўрсатма берди

Қарши шаҳридаги 23-мактаб директори ўқитувчиларга ўқувчилар формаси учун пул йиғишга кўрсатма берди. «Нимчаси бўлмаса, дарвозадан чиқариб юбораман, менга формасиз ўқувчи керак эмас», — деди у. Мактаб таълими бошқармаси директор жаримага тортилгани ва бундай ҳолатни кескин қоралашини билдирди.

Тошкент — Хўжакент электропоезди қатнови «Чиноркент» бекатигача узайтирилди
23 январь 2025, 10:14

Тошкент — Хўжакент электропоезди қатнови «Чиноркент» бекатигача узайтирилди

Бўстонлиқ туманида «Чиноркент» темирйўл бекати 22 январь куни фойдаланишга топширилди. Шу муносабат билан Тошкентдан Хўжакентгача бўлган электропоезд қатнови 1,5 км масофага — Чорвоқ шаҳарчасида яқинида жойлашган «Чиноркент» бекатигача узайтирилди.

Бухоро вилоятида 4 магнитудали зилзила содир бўлди
23 январь 2025, 06:02

Бухоро вилоятида 4 магнитудали зилзила содир бўлди

Бухоро вилояти Жондор туманида 4 магнитудали ер силкиниши қайд этилди. Зилзила эпицентри Тошкентдан 526 км узоқда жойлашган.

22 январь куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести
22 январь 2025, 21:42

22 январь куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести

Тўртинчи бор вилоят ҳокими бўлган Эркинжон Турдимов, Ўзбекистон ва Россия ўртасида беш йиллик ҳарбий шериклик дастури, пахтани биржа орқали сотишнинг янги механизми, бўлиб тўлаш бозорини тартибга солишни ўйлаётган Марказий банк ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг