Жамият

Onix турар жой мажмуаси 2 сотих майдонга эга коттежларни 1,6 сотих нархида таклиф қилади
25 январь 2024, 11:00

Onix турар жой мажмуаси 2 сотих майдонга эга коттежларни 1,6 сотих нархида таклиф қилади

Onix турар жой мажмуаси мижозларга уйда қулайлик ва энергия самарадорлигини таъминлайдиган замонавий технологиялар билан жиҳозланган 1,6 дан 2 сотихгача бўлган уй майдонини танлаш имкониятини беради.

Тошкент вилоятидаги колония маҳкуми йирик миқдордаги фирибгарликда гумонланиб ушланди
25 январь 2024, 10:30

Тошкент вилоятидаги колония маҳкуми йирик миқдордаги фирибгарликда гумонланиб ушланди

Оҳангарон туманидаги манзил колонияси маҳкуми 28,5 минг доллар олаётганда қўлга олинди. Унга шерикликда гумонланган икки шахс аввалроқ 29 минг доллар олаётганида ушланган. Улар қурилиш компаниясига Хоразмда 72,5 млрд сўмлик сув тармоғи тортиш лойиҳасини тендерсиз олиб беришини айтган.

«Эзгулик» жамияти раиси Навоийда Даулетмурат Тожимуратов билан учрашди
25 январь 2024, 10:16

«Эзгулик» жамияти раиси Навоийда Даулетмурат Тожимуратов билан учрашди

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари «Эзгулик» жамияти раиси Абдураҳмон Ташанов Нукус воқеалари бўйича қамалган Даулетмурат Тажимуратов билан учрашди. Маҳкум хат ва бандеролларнинг кечикиб келаётганидан, ўзининг хатлари ташқарига чиқиши қийин бўлаётганидан шикоят қилди.

Қорақалпоғистондаги электромобиль автосалонида ёнғин содир бўлди
25 январь 2024, 09:34

Қорақалпоғистондаги электромобиль автосалонида ёнғин содир бўлди

Чоршанба куни тунда Беруний туманидаги электромобиль автосалонида ёнғин содир бўлди. Ҳодиса оқибатида автосалоннинг 90 квадрат метр майдонининг том қисми ва бир дона BYD автомобили ёниб зарарланди.

Зўравонлик қилган педагоглар ҳар қандай вазиятда ҳам жавобгарликка тортилиши керак — болалар омбудсмани
24 январь 2024, 23:31

Зўравонлик қилган педагоглар ҳар қандай вазиятда ҳам жавобгарликка тортилиши керак — болалар омбудсмани

Болалар омбудсмани Сурайё Раҳмонованинг айтишича, болаларга нисбатан зўравонлик, номуносиб муомалага йўл қўяётган тарбиячи ва педагоглар ота-оналар норозилигини билдириш ё билдирмаслигидан қатъи назар, ҳар қандай вазиятда жавобгарликка тортилиши керак.

24 январь куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести
24 январь 2024, 23:08

24 январь куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести

Хитойда музокаралар ўтказган Шавкат Мирзиёев, жамоатчиликнинг россиялик тарихчи фикрларига муносабати, Тошкентга парвозларни тўхтатган Korean Air, Пекинда ўтказилаётган Ўзбекистон санъати кўргазмаси ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.

Тошкентдаги Матбуот уйининг реконструкцияси 2026 йилда битказилади — лойиҳа
24 январь 2024, 19:03

Тошкентдаги Матбуот уйининг реконструкцияси 2026 йилда битказилади — лойиҳа

Тошкентда «Газета корпуси» номи билан танилган Матбуот уйи реконструкция қилинмоқда. Ҳозирда бинонинг айрим қисмлари демонтаж қилинмоқда. Таъмирлаш ишларини 2026 йилда якунлаш режалаштирилган. Таъкидланишича, ишлар якунлангач, газета ва журналларнинг таҳририятлари бинога қайтарилади.

Click орқали коммунал тўловларни қандай қилиб тез ва фойда билан амалга ошириш мумкин
24 январь 2024, 19:00

Click орқали коммунал тўловларни қандай қилиб тез ва фойда билан амалга ошириш мумкин

Click орқали ҳар қандай коммунал тўловларни тез ва қулай амалга ошириш, тўлов учун кешбэк ва ҳатто қоғозли квитанциялар олиш мумкин.

Тошкент ва Наманган вилоятларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди
24 январь 2024, 18:31

Тошкент ва Наманган вилоятларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди

Ўзгидромет 25−31 январь кунлари Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида қор кўчиш хавфидан огоҳлантирди. Аввалроқ мамлакатнинг шимоли-ғарбий ҳудудларига Волгабўйи ҳудудларидан нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши ҳақида хабар берилганди.

Блогер Отабек Сатторий баҳорда озодликка чиқиши мумкин
24 январь 2024, 17:23

Блогер Отабек Сатторий баҳорда озодликка чиқиши мумкин

Қаршидаги манзил колонияда Отабек Сатторий билан учрашган «Эзгулик» жамияти аъзоси Абдураҳмон Ташанов блогер «апрель охири, майнинг бошларида» озодликка чиқиши мумкинлигини маълум қилди. Блогер озодликка чиққач, «тинчгина ахборот технологиялари соҳасида ишламоқчи» эканини айтган.

Самарқанд шаҳри учун 94 та электробус 2024 йилнинг биринчи ярмида келтирилади
24 январь 2024, 16:14

Самарқанд шаҳри учун 94 та электробус 2024 йилнинг биринчи ярмида келтирилади

2024 йилда Самарқандга 94 та — биринчи чоракда 30 та, иккинчи чоракда 64 та электробус келтирилади. 6 та электробус ўтган йилнинг майида келган, қолганлари йил охиригача етказиб берилиши кутилганди. Шаҳарда автобус саройи реконструкция қилиниб, ҳайдовчилар малакасини ошириш маркази ташкил этилади.

«Рус пропаганда телеканалларини Ўзбекистонда чеклаш керак». Фаоллар россиялик тарихчининг ўзбек миллати ҳақидаги фикрига муносабат билдирди
24 январь 2024, 15:39 1

«Рус пропаганда телеканалларини Ўзбекистонда чеклаш керак». Фаоллар россиялик тарихчининг ўзбек миллати ҳақидаги фикрига муносабат билдирди

Россиялик тарихчи Михаил Смолин НТВ телеканалида «1917 йилгача ўзбек миллати бўлмаган» дея таъкидлади. Ўзбек жамоатчилиги бунга жавобан Россиянинг пропаганда телеканалларини чеклаш ва қарши чора кўриш кераклигини айтмоқда. Россия ТИВ Михаил Смолин фикрини «ғалати» деб атади.

Наманганда ходимларини мажбурий меҳнатга жалб қилган боғча директори жаримага тортилди
24 январь 2024, 12:33

Наманганда ходимларини мажбурий меҳнатга жалб қилган боғча директори жаримага тортилди

Поп туманидаги боғчада муассаса директори ходимларни хизмат вазифаларига кирмайдиган ишларга жалб қилгани аниқланди. Унга нисбатан маъмурий жарима қўлланилди.

Республика бўйлаб жами 18 минг долларнинг ноқонуний олди-сотдиси билан шуғулланганлар ушланди
24 январь 2024, 11:43

Республика бўйлаб жами 18 минг долларнинг ноқонуний олди-сотдиси билан шуғулланганлар ушланди

Тошкент, Фарғона, Сирдарё ва Хоразм вилоятларида ўтказилган рейдлар давомида ноқонуний равишда валюта айирбошлаш билан шуғулланган шахслар қўлга олинди. Улар жами 18 минг АҚШ долларини муомалага киритмоқчи бўлган.

«Ундан воз кечилса, ҳаво тоза бўлиб қолмаса керак?» Ҳайдовчилар Аи-80 бензини тақиқланиши бўйича қандай фикрда?
24 январь 2024, 11:41 1

«Ундан воз кечилса, ҳаво тоза бўлиб қолмаса керак?» Ҳайдовчилар Аи-80 бензини тақиқланиши бўйича қандай фикрда?

Тошкент ҳавоси сифатини яхшилаш бўйича берилган таклифлар орасида Аи-80 бензинини тақиқлаш ҳам бор. Бу маркадаги бензин бошқаларига қараганда арзонлиги сабабли оммабоп. Хўш, бу ўзгаришга ҳайдовчиларнинг муносабати қандай? «Газета.uz» бу бўйича сўровнома ўтказди.

Россияда мигрантлар ўтириб юришга мажбурлангани ҳолати назоратга олинди — Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги
24 январь 2024, 10:43

Россияда мигрантлар ўтириб юришга мажбурлангани ҳолати назоратга олинди — Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Екатеринбургдаги қурилиш объектларидан бирида ўтказилган рейд чоғида меҳнат патентига эга бўлмаган икки нафар Ўзбекистон фуқароси қўлга олингани ҳақида хабар берди. Уларга ҳуқуқий ва бошқа ёрдам кўрсатилиши қайд этилди.

Ўзбекистон-Хитой таълим форуми ёзувларида нега ўзбек тилидан фойдаланилмади? Вазирлик изоҳи
24 январь 2024, 10:25 1

Ўзбекистон-Хитой таълим форуми ёзувларида нега ўзбек тилидан фойдаланилмади? Вазирлик изоҳи

Пекинда ўтган Ўзбекистон-Хитой таълим форумидаги экран ва баннер ёзувларида ўзбек эмас, балки рус тилидан фойдаланилгани жамоатчиликда савол уйғотди. Олий таълим вазирлигининг «Газета.uz»га маълум қилишича, «қулайлик нуқтаи назаридан форумнинг расмий тили хитой ва рус тиллари этиб белгиланган».

Андижон тумани собиқ ҳокимининг жазоси енгиллаштирилди
24 январь 2024, 09:49

Андижон тумани собиқ ҳокимининг жазоси енгиллаштирилди

Андижон туманининг собиқ ҳокими Абдужаббор Эгамбердиев бир йил аввал 2 йилга ахлоқ тузатиш ишлари жазосига ҳукм қилингани маълум бўлди. Бир ҳафта олдин суд уни муддатидан илгари (1 йилдан ортиқ) масъул лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиш жазосидан шартли озод қилди.

Тошкентдаги боғчада қизларга тегажоғлик қилган директорнинг ўғли 6 йилга қамалди
24 январь 2024, 00:18

Тошкентдаги боғчада қизларга тегажоғлик қилган директорнинг ўғли 6 йилга қамалди

Тошкент шаҳри Чилонзор туманидаги 230-сонли боғча директорининг ўғли 4 нафар қизчага тегажоғлик қилгани айтилаётганди. Суд унга нисбатан 6 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади. Жазо тарбия колонияларида ўталади.

«Собиқ МХХ биносидаги ҳолат такрорланмайди» — Маданий мерос агентлиги директори «Шарқ» нашриёти биноси сотуви ҳақида
23 январь 2024, 23:20

«Собиқ МХХ биносидаги ҳолат такрорланмайди» — Маданий мерос агентлиги директори «Шарқ» нашриёти биноси сотуви ҳақида

«Шарқ» нашриёти биноси хусусийлаштирилиши туфайли маданий мерос объектлари рўйхатидан чиқарилди. Хусусийлаштириш иши тугагач, маданий аҳамиятини сақлаб қолган бинолар (ЎзА ҳам) муҳофаза қилинади. «Шарқ» биноси тақдири унга яқин жойдаги бузиб ташланган собиқ МХХ биноси каби бўлмаслиги айтилмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг