Ўзбекистонда дам олиш кунлари ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради. Эрталаб ҳарорат +3 даражагача пасаяди, якшанба куни кундузи +20 даражагача исийди. Кечаси ва эрталаб баъзи жойларга туман тушиши мумкин.
Ўзбекистонда Меҳрибонлик ва «Мурувват» уйлари, тутинган оилаларда тарбияланаётган 1,5 мингдан ортиқ болага нисбатан зўравонлик содир этиш хавфи юқори ҳисобланади. Бундан ташқари, сўнгги 3 йилда 2072 нафар шахс ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинди, уларнинг 86 фоизи ота-оналик мажбуриятини бажармаган.
13 октябрнинг эрта тонгидан Қашқадарё ва Тошкент вилоятларининг тоғли ҳудудларида қор ёға бошлади. Қамчиқ довонида қорнинг ерга юқиши тезлашган. ЙҲХХ ҳайдовчилардан оралиқ масофани сақлаб, тезликни меъёридан оширмасликни сўради.
«Док-1 Макс» иши бўйича судланувчи, Фармацевтика агентлигининг собиқ раҳбари С.К.нинг адвокатлари уларга терговчи томонидан босим бўлаётганини айтиб, суддан уларни ҳимояга олишни сўради. С.К.га унинг ҳимоя позициясига таъсир қиладиган ҳолатлар бўлса, мурожаат қилиши мумкинлиги билдирилди.
Ўзбекистонда эндиликда кутиб олиш ва кузатиб қўйишда фуқароларга вокзалларга паспортсиз киришга рухсат этилади. Перрон ва поездлар бундан мустасно.
Кузги дарахт экиш мавсумини эълон қилган президент, Ўзбекистонни Россиянинг Украинага бостириб киришини қоралашга чақирган Европарламент, собиқ эри томонидан 5 соат калтакланган аёл, 16 октябрдан тикланадиган шимолий вокзал фаолияти ва бошқалар — «Газета.uz»н инг кун дайжестида.
ЕИ ва БМТ Тараққиёт дастури амалга оширган Ўзбекистонда вақтинча яшаётган Афғонистон фуқароларини ўқитиш ва касбга тайёрлаш бўйича лойиҳанинг биринчи босқичида 330 дан ортиқ киши иштирок этди. Термизда лойиҳанинг 400 нафар Афғонистон фуқаросини қамраб олган иккинчи босқичи бошланди.
Жиззахлик тадбиркор Қашқадарёдан 60 тонна чигитини олиб чиқишда тақиққа учради. Унинг «Газета.uz»га маълум қилишича, вилоят ҳокимининг оғзаки буйруғи билан юк машинаси 5 кундан бери «Умакай» ЙПХ масканида ушлаб турилибди. Бундай ҳолат Қашқадарёда биринчи марта юз бераётгани йўқ.
UNICEF Сурхондарёда болаларнинг кенгайтирилган ва инклюзив таълим олиши учун Термиз шаҳри, Термиз ва Музработ туманларидаги айрим боғчаларда кўп тилли гуруҳлар очди. Унга Европа Иттифоқи 1,6 млн евро молиявий ёрдам кўрсатди.
17 октябрь куни Ўзбекистон давлат санъат музейида илк бор апрель ойида Миланда тақдим этилган Tashkent Modernism.Index кўргазмаси очилади. Хоҳловчилар икки ҳафта давомида кўргазмага боришлари мумкин ва кириш бепул.
Ўзбекистонда болаларга нисбатан зўравонликнинг 78 фоизи бегоналар, 14 фоизи ота-оналари, қолгани қариндош ва танишлари томонидан содир этилмоқда. Прокурор Лайло Файзимуродованинг таъкидлашича, нафақат зўравонлик қурбони, балки воқеага гувоҳ бўлган ва руҳий жабрланган болалар билан ҳам ишлаш керак.
Тошкент шимолий вокзали 16 октябрдан ўз фаолиятини тиклайди. У ердан «Афйросиёб», «Шарқ», «Насаф», «Ўзбекистон» поездлари ва «Тошкент-Волгоград» поезди ҳаракатланади. 16 октябрдан Жанубий вокзалдан Хўжакент, Гулистон, Ангрен, Ховос ва Бекободга поездлар жўнайди.
Зангиота туманида аёл собиқ эри уни 5 соат калтаклаб, шифохонага келтиргани, ҳолатга масъуллар эътибор қаратмаганини айтиб, мурожаат қилди. Видео тармоқларда тарқалгач, ҳокимликлар, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ва ИИБ вакиллари аёл билан учрашиб, ҳолатни назоратга олди. Аёл пойтахтда даволанмоқда.
Президент қарори билан Ўзбекистонда автомобилларнинг марказий вокзалларга киришига рухсат берилиш мумкин. Станциялар ҳудудида савдо ва хизмат кўрсатиш нуқталари ҳам ташкил этилади.
Рулда кетаётганини видеога олиб, светофорда Nexia-3 билан тўқнашган Equinox ҳайдовчиси ҳайдовчилик гувоҳномаси йўқлиги ва йўл ҳаракати қоидаларини бузгани учун атиги 1 млн 650 минг сўм миқдорида жаримага тортилди. Суд Nexia-3 ҳайдовчисига ҳам гувоҳномаси йўқлиги учун худди шу миқдорда жарима солди.
Яшнобод туманида фуқаро қалбаки 40 млн сўмни 18 млн сўмга сотишда гумонланмоқда. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
Бренд мамлакатнинг барча аҳолиси учун танлов эълон қилди, унда ҳар бир киши ўз омадини синаб кўриши ва нафақат Ўзбекистон фуқаролари орасида шуҳрат қозониши, балки технологик гаджетларни ҳам қўлга киритиши мумкин.
Вазирлар Маҳкамаси Тошкент метрополитенидан фойдаланишнинг янги қоидаларини тасдиқлади. Метрода электрон сигареталар, носвой чекиш, акробатика ҳамда спорт машқларини бажариш, пойабзалсиз ва кийимсиз юриш тақиқланади. Метрога велосипед ва самокатда кириш ҳам тақиқланди.
«Ўзбекистон ис газига қарши кураш жамияти» уч йилдан ортиқ вақтдан бери ННТ сифатида рўйхатдан ўтказиш бўйича рад жавобини олиб келмоқда. «Газета.uz» колумнисти Дилмурод Юсупов 12 та жавоб хатини ўрганиб чиқиб, ННТларни рўйхатдан ўтказиш билан боғлиқ муаммолар ҳали ҳам тизимли эканини таъкидлади.
Uzbekistan Airways авиакомпанияси Тошкентдан Тель-Авивга парвозларни давом эттирмоқда, деб хабар қилди Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг