Қарши туманида Nexia-2 ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши оқибатида пастликка тушиб кетди. Оғир тан жароҳатлари олган машина йўловчиси шифохонада вафот этди.
Бухоролик фуқаро ўз уйининг ертўласида яширин майнинг фермасини очгани аниқланди. У юқори кучланишли электр тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, давлатга 93 млн сўмлик зарар етказган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
Дин ишлари бўйича қўмита Activist блогерининг аҳоли ўртасида ихтилоф ва тушунмовчиликлар келтириб чиқариши мумкин бўлган ғояларни тарқатган, деган хулоса бергани маълум қилинди. Фатво маркази блогер келтирган кармин моддаси мавжуд маҳсулотларни истеъмол қилиш жоизлигини билдирди.
«Кечаси ё баҳорда бўлади», «ер ёрилиб, шаҳарни ютади», «кучсиз зилзила — кучлисидан дарак». Охирги зилзилалар сабаб бу табиат ҳодисаси ҳақидаги эски афсоналар янги куч билан муҳокама қилина бошлади. «Газета.uz» сейсмолог олимлардан бу афсоналарнинг қай бири ҳақиқату, қайсиниси уйдирмалигини сўради.
МТРКнинг «Маданият ва маърифат» телеканалини «Карвон» номи билан Маданият ва туризм вазирлигига ўтказиш ҳақидаги президент қарори лойиҳаси жамоатчилик танқидига учради. Фаоллар: «Адабиётдан қўрқишяптими?», деб савол қўймоқда. Вазир Озодбек Назарбеков муҳокама ва ҳамкорликка очиқ эканини билдирди.
Тошкент шаҳри ҳокимлиги раҳбари Шавкат Умурзоқов ва ИИВ ўринбосари Бекмурод Абдуллаев пойтахтга келтирилган янги автобуслардан бирида ҳаракатланди. Ҳоким в.б. тез орада бекатлар тартибга келтирилиши, уларнинг олдида сув тўпланиб қолмаслигини билдирди. «Салгина сабр қилинг», — деди у.
Тошкентга Хитойда ишлаб чиқарилган 233 та автобус ва электробус келтирилди. Шундан 203 таси Yutong электробус ва автобуслари, 30 таси эса ўта катта сиғимли (18 метрли) King Long автобусларидир.
Таркибида кармин моддаси мавжудлиги сабабли айрим йогуртлар ҳаром эканини айтиб чиққан Аctivist лойиҳаси муаллифи Ҳожиакбар Носиров 15 суткага қамалди. У «диний адоватни тарғиб қилувчи материаллар тарқатиш» ва «ички ишлар ходимининг қонуний талабларини бажармаслик»да айбланган.
Ўзбекистон халқ артисти Мурод Ражабов узоқ давом этган қанд касаллигидан сўнг 74 ёшида вафот этди.
Фанлар академияси академиги Ҳабибулла Акбаров 87 ёшида вафот этди. У фан арбоби, геология соҳасида йирик олим ҳисобланади.
Пешку туманида фуқаро қўшнисининг эшаги томорқага зарар етказгани учун унинг қулоқларини кесиб ташлади. Жонивор кўп қон йўқотиши оқибатида нобуд бўлди. Фуқаро 3 млн сўмгача жаримага тортилиши мумкин.
Миробод туманидаги уйларнинг бирида 25 ёшли аёл ва унинг 8 ойлик ўғли вафот этди. Уларнинг ўлим сабабини аниқлаш мақсадида суд-тиббий экспертизаси тайинланди.
Ўзбекистонда сўнгги 3 ойда «Тез ёрдам» хизматига 3 млн 90 мингта чақириқ келиб тушди. Уларнинг энг кўпи Фарғона, Андижон вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрига тўғри келди.
Шайхонтоҳур туманида Lacetti, Captiva ва 2 та Nexia автомашиналари тўқнашди. Бир йўловчи жароҳат олди.
«Ўзэкспомарказ»да «Монедан Кандинскийгача. Санъатдаги инқилоб» мультимедиа кўргазмаси давом ўтмоқда. Жаҳон санъати дурдоналарининг анимацияли экспозицияси ташриф буюрувчиларни XIX аср охири ва XX аср бошидаги бадиий оқимлар ва уларнинг асосий вакиллари билан таништиради.
Яккасарой, Сергели, Янгиҳаёт ва Миробод туманларидаги айрим жойлар 10 апрелдан 12 апрелгача ичимлик сув тармоғидан узилади.
Самарқандда солиқ бошқармаси солиқ назорати бўлими бош инспектори фуқаронинг қарздорлигини камайтириб бериш эвазига ундан 15 минг доллар олгани айтилмоқда. Наманганда эса адвокат суд ишини ижобий ҳал қилиб бериш учун фуқародан 7 минг доллар олгани гумон қилинмоқда.
Карам баргларидан голупци, қовурма лағмон, фрикаделкали туркча шўрва, классик лазаня, мампар ва бошқалар — Zira.uz ифторлик учун тайёрлаш мумкин бўлган мазали таомлар рўйхатини тақдим этади.
Самарқанд вилояти прокуратураси Ургут тумани прокуратурасининг 19 ёшли келиннинг фотосурати «Telegram» тармоғидаги беҳаё каналга чиқариб юборилгани сабабли ўзини ўзи осиб қўйган бўйича жиноий иш қўзғатишни рад этиш ҳақидаги қарорини бекор қилди.
Прокуратура вайнер Фарҳод Манноповнинг ўлими бўйича жиноят ишини қайта малакалади. Qalampir маълумотларига кўра, Маннопов операция қилинган Тошкентдаги хусусий клиникада пластик жарроҳ, лаборант ва УЗИ-мутахассиси малака тоифасини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим эта олмаган.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг