Ўзбекистоннинг турли шаҳарларидан қўшни давлатларга янги автобус қатновлари ташкил этиш режалаштирилмоқда. Хусусан, Бухоро — Туркистон, Тошкент — Уфа, Нукус — Урумчи йўналишлари йўлга қўйилади. Транспорт вазирлиги қатновларни амалга ошириш истагидаги ташувчиларга ҳамкорлик таклиф қилди.
Тошкент вилояти Янгийўл туманида назорат рейд тадбири вақтида 4 нафар номаълум шахс туман экология бўлими бошлиғи ва бош мутахассисига жароҳат етказди. Улар машинасида йўлни тўсиб, инспекторлар фаолиятига тўсқинлик қилди. Ходимларга шифохонада биринчи ёрдам кўрсатилди, ИИБ вазиятни ўрганмоқда.
Тошкентнинг Яккасарой туманидаги Пушкин хиёбонида реконструкция бошланганига уч ойдан ошди. Аҳоли бу ердаги дарахтларнинг кесилишидан хавотирда эди. Ҳудуд ҳозир баланд тўсиқлар билан ўраб олинган, лойиҳа билан қурилиш майдонининг ичидагина танишиш мумкин. «Газета.uz» иш қандай кетаётганини ўрганди.
Ўзбекистонда маъмурий қамоқ ҳуқуқбузарликка қарши курашнинг баҳсли чораси бўлиб қолмоқда. Унинг кенг қўлланиши тизимнинг инсонпарварлигига шубҳа уйғотади. Маъмурий қамоқ қачон ўринли, уни қўллаш бўйича ёндашувни қандай ўзгартириш керак? Ҳуқуқшунослар Ҳусаин Раджапов ва Фарҳод Фозилов мулоҳазаси.
Депутатлар мажбуриятлар реестрини жорий этиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилди. Унда суд ва бошқа ҳужжатлар бўйича мажбуриятларини бажара олмайдиган қарздорлар маълумотлари бўлади. Бунда жорий этилган чекловлар мажбурият бажарилгунга қадар ўз кучида қолади.
ЖССТ метапневмовирус бўйича изоҳ бераркан, у янги вирус эмаслигини таъкидлади. У кенг тарқалган бўлиб, қиш ва баҳорда айланиб юради ва шамоллашга ўхшаш респиратор аломатларни келтириб чиқаради. Вирусли инфекция учун одатий профилактика чоралари — қўлларни ювиш ва хонани шамоллатиш.
2024 йилда 263,9 млрд сўмлик 234 та давлат хариди ноқонуний ўтказилгани аниқланиб, натижалари бекор қилинди, деб Коррупцияга қарши курашиш агентлиги мониторинг хулосаларини эълон қилди. Уларнинг аксарияти ССВ, Транспорт вазирлиги ҳиссасига тўғри келди.
Олий суд экстремистик, террористик ва ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган деб топилган ва Ўзбекистонга олиб кириш, тайёрлаш, тарқатиш ва намойиш этиш тақиқланган контентлар рўйхатини янгилади. Улар орасида Telegram, YouTube, Instagram`даги ва аудио, видео ва матн форматдаги материаллар бор.
Ҳукумат қарори билан аттракционлар хавфсизлиги бўйича техник регламент ва уларнинг давлат реестрини юритиш тўғрисидаги низом тасдиқланди. Хавфсизлик талабларига риоя этилиши юзасидан давлат назорати асосан тўртта идора томонидан амалга оширилади.
23 декабрь куни Бўстонлиқ туманида 4 ёшли қиз онасининг калтаклаши оқибатида шифохонага ётқизилганди. Бола 15 кун ўтиб тиббий муолажаларга қарамасдан вафот этди. Ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилган.
Халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгаши қарори билан 2025 йил февраль ойидан аҳоли ва юридик шахслар учун иссиқлик ва иссиқ сув таъминоти тарифлари нархи оширилмоқда. Рўйхат.
1 июлдан шахсни тасдиқловчи ва бошқа ҳужжатларнинг my.gov.uz даги электрон шакли расман тан олинади. Уларнинг қоғоз нусхалари банкларда, нотариал идораларда, аэропорт, вокзал каби тегишли ҳужжатларни сўрайдиган ташкилотларда талаб этилмайди.
Сочи — Тошкент йўналиши билан учиб келаётган самолётда маст эркак борт кузатувчи қизнинг танасини бир неча марта ушлаб, шаҳвоний шилқимлик қилди. Суд унга нисбатан 5 сутка маъмурий қамоқ жазосини тайинлади.
ЎзА Тошкент автобусларида йўл ҳақини нақд пулда тўлайдиган йўловчилар «чиптасиз саёҳат» моддаси бўйича жаримага тортилиши ҳақида хабар берди. Хабарни аксарият ОАВ ва «Тошшаҳартрансхизмат» қайта чоп этди. Транспорт вазирлиги эса маълумотни рад этди.
Ўзбекистоннинг ядро хавфсизлиги шартномаларига қўшилиш режалари, вазирлик ва ҳокимликларга офис харажатларини қисқартириш топшириғи, бир мижоз учун бериладиган карталар сонини чеклаган МБ, президентнинг Хитойдаги зилзила юзасидан таъзияси ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.
Тошкент суди бар рекламасида етти қизнинг кети ва оёғига урган йигитни 5 суткага қамади. У бар реклама учун пул тўламаганини айтиб, қилган иши қандай оқибатларга олиб келишини тушунганини билдирди ва ҳолат бошқа такрорланмаслигига ишонтирди. Бар маъмуриятига нисбатан жазо белгиланмади.
Ўзбекистон президенти Хитой жануби-ғарбидаги кучли зилзила оқибатида юзга яқин инсон ҳалок бўлгани юзасидан мамлакат раиси Си Цзиньпинга таъзия йўллади. У қурбонлар оила аъзоларига ҳамдардлик билдириб, жабрланганлар тезроқ шифо топишини тилади.
Utair авиакомпаниясининг Санкт-Петербургдан Самарқандга учаётган самолёти стабилизатордаги носозлик туфайли Москванинг Внуково аэропортига фавқулодда қўнишга мажбур бўлди.
Тошкент вилоятининг Қибрай туманида дорилар рецептини электрон ёзиш ва бериш тизими синовдан ўтказилмоқда. Пилот лойиҳада туман марказий поликлиникаси ва 8 та дорихона қамраб олинган.
Тошкентдаги Чирчиқ дарёсидан ноқонуний қум-шағал қазилгани оқибатида табиатга қарийб 700 млрд сўм зарар етказилди. Айбдорларга чора кўриш мақсадида ҳужжатлар Бош прокуратурага юборилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг