Жамият

Давлат хизматларини жойларга чиққан ҳолда кўрсатиш тартиби белгиланди
4 сентябрь 2023, 10:29

Давлат хизматларини жойларга чиққан ҳолда кўрсатиш тартиби белгиланди

Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан айрим давлат хизматларини жойларга чиққан ҳолда кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди. Жойларга чиқиб кўрсатилган хизматлар учун қўшимча бир маралик тўлов ундирилади.

Тошкентда янги автобус йўналишлари, шунингдек, экспресс йўналишлар ташкил этилди
4 сентябрь 2023, 10:09

Тошкентда янги автобус йўналишлари, шунингдек, экспресс йўналишлар ташкил этилди

Душанбадан Тошкентда еттита янги автобус йўналиши ва энг тиғиз вақтларда ишловчи учта вақтинча экспресс йўналиш ташкил этилди. Август ойи охирида учта йўналиш ҳаракати қисқартирилди.

Тошкент вилоятида тезликни назорат қилувчи 11 та радар иш бошлади
4 сентябрь 2023, 10:02

Тошкент вилоятида тезликни назорат қилувчи 11 та радар иш бошлади

Тошкент вилоятида 4 сентябрдан бошлаб тезликни назорат қилувчи 11 та мобил радарлар иш бошлади. Рўйхат.

Фото: Қизилқум чўлларида «Стихия» электрон мусиқа фестивали қандай ўтди?
3 сентябрь 2023, 18:50

Фото: Қизилқум чўлларида «Стихия» электрон мусиқа фестивали қандай ўтди?

Сентябрь бошида Қизилқум чўлларида «Стихия» электрон мусиқа фестивали бўлиб ўтди. Бу йилги тадбир ўзида 10 дан ортиқ давлатдан келган 2 мингдан ортиқ ихлосмандларни жамлади. Ташкилотчиларнинг сўзларига кўра, Стихия 2024 йилда яна Мўйноққа қайтади. «Газета.uz» фоторепортажи.

Асосий дори воситаларининг янгиланган рўйхати тасдиқланди
3 сентябрь 2023, 17:33

Асосий дори воситаларининг янгиланган рўйхати тасдиқланди

Ўзбекистонда янгиланган асосий дори воситалари рўйхати (АДВР) тасдиқланди. Ундан 65 гуруҳга мансуб дорилар ўрин эгаллаган. Рўйхатдан тиббиёт муассасалари эҳтиёжини таҳлил этиш, бундай дорилар мавжудлигини мониторинг қилиш, нархини шакллантириш ва бошқа мақсадларда фойдаланилади.

Тошкент рамзларига чизгилар: «Қуёшли» мактаб бозори
3 сентябрь 2023, 14:53

Тошкент рамзларига чизгилар: «Қуёшли» мактаб бозори

«Қуёшли» мактаб бозори, неча йилдирки, кенг танлов ва хамёнбоп нархлари билан харидорларни ўзига жалб қилади. Кўпчилик янги ўқув йили арафасида шу ердан бозорлик қилади. «Газета.uz» мухбири бозорда бўлиб, янги урфга кирган авокадоли муқовалар ва «Қуёшли» феномени ҳақида сотувчилар билан суҳбатлашди.

Ўзбекистонлик ўқувчилар илк бор Халқаро информатика олимпиадасида медалли бўлди
3 сентябрь 2023, 14:16

Ўзбекистонлик ўқувчилар илк бор Халқаро информатика олимпиадасида медалли бўлди

Венгрияда бўлиб ўтган 35-Халқаро информатика олимпиадасида Дилёрбек Валижонов ва Дилшодбек Хўжаев бронза медалларини қўлга киритди. Бу Ўзбекистон учун ушбу фан бўйича олимпиададаги илк медаллар бўлди.

Замонавий трамвай қандай бўлиши керак?
3 сентябрь 2023, 06:33

Замонавий трамвай қандай бўлиши керак?

Тошкентдаги қатор кўчаларни қайта лойиҳалаштиришда қатнашган Аркадий Гершман Париж мисолида замонавий трамвай тизими қандай бўлиши кераклиги ҳақида видео тайёрлади. Яқин йилларда Тошкентга трамвай қайтиши кутилмоқда. Шу нуқтаи назардан «Газета.uz» урбанист эътибор қаратган асосий нуқталарни жамлади.

Фото: Ислом Каримовнинг шарҳсиз ва изоҳсиз суратлари
2 сентябрь 2023, 23:06

Фото: Ислом Каримовнинг шарҳсиз ва изоҳсиз суратлари

Каримов фонди ва Ислом Каримов номидаги Илмий-маърифий ёдгорлик мажмуаси 2020 йили «Ислом Каримов: Улкан тарихий даврни мужассам этган инсон» номли фотоальбом чиқарган эди. 2 сентябрь — Ислом Каримовни хотирлаш куни муносабати билан «Газета.uz» альбомдан айрим суратларни чоп этади.

Қизилдан Мустақилликкача. Ўзбекистоннинг бош майдони фототарихи
2 сентябрь 2023, 14:31

Қизилдан Мустақилликкача. Ўзбекистоннинг бош майдони фототарихи

Тошкентдаги Мустақиллик майдони 1866 йилдан буён муҳим қарорлар қабул қилинадиган марказ ҳисобланади. Турли даврларда бу ерда турар жой мавзеси, черков бўлган, унда ҳарбий парадлар ўтказилган. Мустақилликнинг 32 йиллиги муносабати билан «Газета.uz» мамлакатнинг бош майдони фототарихини тайёрлади.

Фото: Президент Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди
2 сентябрь 2023, 12:37

Фото: Президент Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди

Шавкат Мирзиёев 2 сентябрь куни Самарқанд шаҳридаги Ҳазрати Хизр мажмуасига ташриф буюриб, Ислом Каримов мақбарасини зиёрат қилди.

Андижондаги 2 та ўзбек-қирғиз чегара пости очилди. Фото
2 сентябрь 2023, 12:15

Андижондаги 2 та ўзбек-қирғиз чегара пости очилди. Фото

2009 йилдан буён ёпиқ бўлган Андижон вилоятидаги «Мингтепа» ва «Хонобод» ўзбек-қирғиз чегара божхона постлари очилди. Уларнинг биринчиси кундузги вақтларда, иккинчиси эса узлуксиз фаолият олиб боради. Аввалроқ Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқароларига чегарадан ID карта орқали ўтишга рухсат берилганди.

Урбанист болалар кутубхонаси ёнидаги чорраҳани реконструкция қилиш бўйича таклиф берди
2 сентябрь 2023, 11:02

Урбанист болалар кутубхонаси ёнидаги чорраҳани реконструкция қилиш бўйича таклиф берди

Урбанист Искандар Солиев Республика болалар кутубхонаси ёнидаги чорраҳани реконструкция қилиш концептини таклиф этди. «Аввал пиёдаларга, кейин велосипед ва самокатлар, сўнгра автомобилларга устуворлик берилади. Аслида ҳам шундай бўлиши керак», — деди у. Ҳозир чорраҳада машиналар гавжум.

Сурхондарёда мактаб директорини калтаклаган шахс қамоққа олинди
2 сентябрь 2023, 08:55

Сурхондарёда мактаб директорини калтаклаган шахс қамоққа олинди

Сурхондарёнинг Сариосиё туманидаги мактаб директорини калтаклашда гумон қилинган шахс ушланиб, қамоққа олинди. Жабрланувчига ҳимоя ордери берилди, у тумандаги шифохонадан вилоят касалхонасига ўтказилди.

Jetour Uzbekistan байрамга байрамона чегирма эълон қилди
1 сентябрь 2023, 15:00

Jetour Uzbekistan байрамга байрамона чегирма эълон қилди

Auto Motors Asia МЧЖ таркибига кирувчи Jetour Uzbekistan компанияси Мустақиллик байрами муносабати билан автомобилларга чегирма эълон қилди.

Тошкент аэропортининг маҳаллий терминалига автомобиллар киришига рухсат берилди
1 сентябрь 2023, 14:25

Тошкент аэропортининг маҳаллий терминалига автомобиллар киришига рухсат берилди

Тошкент аэропортининг маҳаллий терминали олдидаги ҳудуд реконструкциядан сўнг қайта очилди. Илк бор барча автомобилларга қисқа муддат — 10 дақиқагача — терминал ҳудудига киришга рухсат берилди. Кутиб олувчиларга шароит яратилиши ёки йўқлиги ва реконструкцияга муҳтож автотураргоҳ тақдири очиқланмади.

«Коронавирусдан қўрқишга ҳожат йўқ». «Зангиота-1» шифохонаси раҳбарияти — COVID-19 билан боғлиқ вазият ҳақида
1 сентябрь 2023, 13:19

«Коронавирусдан қўрқишга ҳожат йўқ». «Зангиота-1» шифохонаси раҳбарияти — COVID-19 билан боғлиқ вазият ҳақида

Жаҳонда коронавирусга чалиниш ҳолатлари яна кўпая бошлади. «Газета.uz» «Зангиота-1» Республика ихтисослаштирилган шифохонаси директори ва унинг ўринбосари билан Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ вазият, инфекциянинг тарқалиши ва вируснинг янги турлари ҳақида суҳбатлашди.

Сурхондарёда мактаб директори калтакланди. Ҳоким ҳолатни назоратга олди
1 сентябрь 2023, 10:19 1

Сурхондарёда мактаб директори калтакланди. Ҳоким ҳолатни назоратга олди

Сурхондарё ҳокими билан можародан сўнг омма эътиборига тушган Сариосиё туманидаги 28-мактаб директори Умида Турсунова ўқитувчилардан бирининг турмуш ўртоғи томонидан аёвсиз калтакланди. Вилоят ҳокими жабрланувчининг олдига бориб, вазиятни назоратга олганини билдирди.

3 йилга қамалган Урганч шаҳрининг собиқ ҳокими озодликка чиқарилди
31 август 2023, 20:09

3 йилга қамалган Урганч шаҳрининг собиқ ҳокими озодликка чиқарилди

Мансаб сохтакорлиги ва ер бериш тартибини бузишда айбли деб топилиб, 3 йилга қамалган Урганч шаҳрининг собиқ ҳокими Шуҳрат Абдуллаев Олий суднинг кассация инстанциясида озодликка чиқарилди. Бундай ҳукмга унинг пушаймонлиги ва моддий зарарни тўлиқ қоплагани сабаб қилиб кўрсатилган.

Chery Arrizo 6 Pro автомобили эгалари учун байрам ташкил қилинди
31 август 2023, 19:00

Chery Arrizo 6 Pro автомобили эгалари учун байрам ташкил қилинди

Roodell компанияси — Chery брендининг Ўзбекистондаги расмий дистрибьютори Arrizo 6 Pro автомобили эгалари учун Sinbad бассейн комплексида ажойиб байрам ташкил қилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг