21 июль куни Alif компанияси ўтказаётган Alif Juma акцияси якунланади. Акция давомида харидлар учун комиссия тўлови икки баравар камайтирилгани билан бирга онлайн буюртмаларни етказиб бериш бепул.
Тошкентнинг Нурлийўл, Хонобод 1-тор ва Қипчоқ кўчаларининг бир қисми 19 июль куни соат 15:00 дан 21 июль 21:00 га қадар ёпилади. Бу вақтда метронинг ер усти ҳалқа линиясида қурилиш ишлари олиб борилади.
Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) раҳбари Умар Кремлев ўзбекистонлик боксчи Руфат Рисқиевга Malibu-2 машинасини топширди. Фахрий спортчи IBA президентининг фахрийлар масаласида маслаҳатчиси этиб тайинланди. Аввалроқ унга ташкилот томонидан умрбод 1000 долларлик маош тайинланганди.
Жиноят кодексининг фирибгарлик, товламачилик ва бошқа моддалари билан айбланаётган блогер Абдуқодир Мўминов иши бўйича суд 25 июлда бўлиб ўтади. Ишда 14 нафар жабрланувчи мавжудлиги ва уларга жами 903 млн сўм моддий зарар етказилгани аниқланган.
Афғонистонда содир бўлган зилзила кучи Ўзбекистоннинг 9 та ҳудудида сезилди. Унинг кучи 2−3 баллни ташкил этди.
Бухоро шаҳридаги «Ҳовли поён» уйида Ўзбекистон маданияти ва санъатини ривожлантириш жамғармаси иштирокида жадидчилик тарихига бағишланган илк музей ташкил этилмоқда. Бу уй Ўрта Осиё жадидчилиги етакчиларидан бири Усмонхўжа Пўлатхўжаевга тегишли бўлган.
Exadot компанияси бизнес туридан қатъий назар қамров кўламини кенгайтириш учун мобил иловалар яратади. Ҳозиргача компания InMovie, Finance App, Benny Rideshare ва бошқа иловаларни оммага тақдим этган.
Қорақалпоғистоннинг Беруний давлат ўрмон хўжалиги участкасида 2 та Бухоро буғусининг жасади топилди. Улар браконьерлар тузоғига тушиб қолиши оқибатида ҳалок бўлган. Ҳолат бўйича гумонланган 3 киши қўлга олинди.
ДХХ ҳудудларда гиёҳвандлик воситалари савдоси билан шуғулланишда гумонланган 8 кишини қўлга олди. Улардан бири тожикистонлик наркокуръерлар яшириб кетган моддани олиб кетаётганида, яна бири Қирғизистондан контрабанда йўли билан келтирилган наркотикни сотаётганида ушланди.
Чирчиқда уйларни сотишдаги коррупцион схема, овқатланиш сабаб ривожланишдан ортда қолган болалар, Хоразмда банкка тўппончада кирган шахс, Россияда паспортини олдириб қўйганлар, «Қўйлиқ» бозори олдидан видеорепортаж, Оҳангарондаги янги чиқинди полигони ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
Президентнинг 2019 йилдаги топшириғи бўйича қурилиши белгиланган Оҳангарондаги янги маиший чиқинди полигони йил охирига қадар ишга тушади. 30 гектардан иборат майдонда метан газ йиғувчи қувурлар ва чиқинди суюқликларини тортувчи насослар бўлиши ҳисобига ерга зарар етмаслиги ваъда қилинмоқда.
«Қўйлиқ» бозори йўлида 2021 йилдан бери қурилиш ишлари олиб бориляпти. Ҳозирча Тошкент ҳалқа автомобиль йўлини кенгайтириш учун йўл ўтказгичнинг бир қисми битказилди. Бажарилаётган ишлардан шароитлар фақат машиналар учун яратилаётгани, пиёдалар учун эса қулайликлар деярли йўқлигини кўриш мумкин.
Kompromatuzb Telegram каналига алоқадорлиги айтилаётган журналистларга нисбатан суд иши ёпиқ тарзда кўриладиган бўлди.
Шавкат Мирзиёевнинг 1 июндаги фармони билан Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ташкил этилганди. Агентликнинг 14 та ҳудудий бошқармасига бошлиқлар тайинланди. Рўйхат.
Ҳисоб палатасига оз миқдорда талон-торож қилинганлиги ва давлат харидлари тўғрисидаги қонунчилик бузилгани, Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг давлат молиявий назорати органларига эса оз миқдорда талон-торож қилингани учун маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисида баённома тузиш ваколатлари берилди.
Нукусда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари уй деворлари орасига тиқилиб қолган мушукни чиқариб олди.
Урганч шаҳрида банкка пневматик тўппонча билан кирмоқчи бўлган фуқаро қўлга олинди. Ҳолат юзасидан вилоят «Қўриқлаш» бошқармаси томонидан текширув ишлари бошланди.
Чувашия Республикасида ҳужжатларини олдириб қўйиб, ойлик маошсиз ишлаган ўзбекистонликларнинг 12 нафарига ватанга қайтиш сертификати расмийлаштирилди. Улар Ўзбекистонда янги паспорт олади.
Ўзбекистонда судланганлар ва озодликдан маҳрум қилинганлар сони 4 йилда каррасига ошган. Судланган вояга етмаганларнинг сони 3 баравардан кўпроққа ошган. Бу Олий суд очиқлаган статистик маълумотларда акс этади.
Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида сохта пуллар ясовчи шахсдан олиб қўйилган 50 минг сўмлик купюрадаги жами 316 млн сўм қалбаки пуллар ва ноқонуний алкоголь маҳсулотлари ёқиб юборилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг