Вилоятларда юз берган тошқинлар, иссиқхона хўжаликлари учун имтиёзлар, ипак олишнинг Хитой тажрибаси, боғча тўлови оширилганининг сабаблари ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.
Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида хизмат вазифасини бажараётган кадастр ходими калтакланди. Бош прокуратура ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди.
10 май куни Ўзбекистоннинг кўплаб ҳудудларида кучли ёмғир ёғиб, сел-сув тошқинлари юз берди. Автомобиль йўллари, экин майдонларини сув босди, дарахтлар қулади. Жала туфайли Қамчиқ довони вақтинча ёпилди. «Газета.uz» ёғингарчилик ва у етказган талафот акс этган видеоларни ҳавола этади.
Мактабгача таълим агентлиги давлат боғчаларида тўловлар оширилаётганини изоҳлаб, тарифлар 3 йилдан бери ўзгармагани, шу билан бир вақтда, озиқ-овқат, коммунал хизматлар ва бошқа тўловлар ошганини таъкидлади. Бундан овқатлантиришнинг сифатини яхшилаш ҳам мақсад қилинган, дейди агентлик вакили.
5 май куни Next савдо марказида Honor of Kings киберспорт йўналиши бўйича турнир финали бўлиб ўтди. Унда мусобақанинг барча иштирокчиларига янги Infinix Note 40 Pro смартфонлари совға қилинди.
Олтита кинопремьера, кофе ва чой фестивали, Озода Нурсаидова концерти, арт-бозор, кактуслар кўргазмаси, ижодий маҳорат дарслари ва дам олиш кунларидаги бошқа тадбирлар — Afisha.uz жамланмасида.
Тойлоқ туманида 15 ёшли қиз ўзи билан яқин муносабатда бўлган 18 ёшли йигитдан фарзанд кўрди. Ҳолат юзасидан 16 ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилди.
Ўзбекистонда Хитойда бўлгани каби канакунжут қуртини парваришлаб, ундан ипак олиш усули йўлга қўйилади. Президент Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигига канакунжут ўсимлиги ва қурти уруғларини олиб келиб, синов ишларини бошлашни топширди.
Ўзбекистон ҳудудларида уй-жойларни синов тариқасида реновация қилиш лойиҳасини амалга ошириш режалаштирилмоқда. Мисол тариқасида Тошкентнинг Оқтепа массивидаги лойиҳа келтирилган. Реновация тўғрисидаги қонунни июнь охиригача ишлаб чиқиш белгиланди.
Подполковник Икромжон Турсунов Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Ушбу лавозимда у 2023 йилнинг февралида тайинланган Миржамол Миралимов ўрнини эгаллади.
Шанба куни айрим ҳудудларда ёмғир ёғади, ҳарорат +19…+23 даража атрофида бўлади. Якшанбада эса республиканинг катта қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, ҳарорат +28 даражагача кўтарилади. Жойларда чанг-тўзонли шамоллар кузатилиши мумкин.
Сурхондарё вилоятида ўтказилган рейдда ветеринария ҳужжатларисиз 1015 килограмм мол гўшти аниқланди. Улар истеъмолга яроқсиз экани маълум бўлгач, белгиланган тартибда йўқ қилинди.
Ўзбекистонда 2023 йил бошидан 2024 йил майигача самолётларга лазер нурларининг йўналтирилиши билан боғлиқ 16 та ҳолат қайд этилди. Лазер нурлари одамни кўр қилиши, шунингдек, йўловчилар ва самолёт экипажи аъзоларининг ҳаёти ҳамда соғлиғига хавф туғдириши мумкин.
Ўзбекистон президенти Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси боёвутлик отахон билан суҳбатлашиб, унинг илтимосига биноан отахонга уй совға қилишни Сирдарё вилояти ҳокимига топширганди. Вилоят ҳокими Акмалжон Махмудалиев отахонга Гулистон шаҳридан уй совға қилиб, калитини топширди.
Ўзбекистон кўчмас мулк бозори ривожланишнинг эрта босқичида, бироқ «қимматроққа сотиш учун арзонроқ сотиб олиш» тенденцияси ўзгармоқда. Эндиликда бинолардан самарали фойдаланишга бўлган талаб ортмоқда. Бу нега муҳим ва уни қандай ўрганиш мумкин — кўчмас мулк бўйича эксперт Денис Соколов рукнида.
Ўзбекистон элчихонаси Деҳли аэропортида 5 кг олтин билан қўлга олинган ўзбекистонликлар терговини назоратга олди. Дипломатик миссия вақтинча ҳибсга олинган фуқаролар билан учрашув ўтказиш чораларини кўрмоқда.
Сергели туманидаги автотюнинг устахонаси қаршисида юқори тезликда ҳаракатланган Kia ҳайдовчиси 27 ёшли пиёдани уриб юборди. Фуқаро шифохонада вафот этди. Тармоқларда пиёда икки машина ўртасида уюштирилган пойга йўлагига тушиб қолганини кўриш мумкин.
Ўзбекистон президенти Москвада Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 79 йиллигига бағишланган тантанали тадбирларда иштирок этди. Давлат раҳбари Владимир Путин ва бошқа давлатлар етакчилари билан бирга Александр боғидаги «Номаълум аскар» ёдгорлигига гулчамбар қўйди. Фото.
Хитойда 2024 Chery International Business Conference бўлиб ўтди. Унда компания вакиллари янги «Жамоатчилик фаровонлиги ва ESG амалиётлари» лойиҳасини тақдим этди.
9 май кечқурун пойтахтдаги «Янги Ўзбекистон» истироҳат боғида мушакбозлик намойиши бўлиб ўтади, деб хабар берди Мудофаа вазирлиги.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг