Ўзбекистонда дарахтларни рақамли инвентаризациядан ўтказиш режалаштирилмоқда. Лойиҳа 3 босқичдан иборат. Биринчи босқичда Табиат ресурслари вазирлиги сунъий йўлдошдан олинган суратларни таҳлил қилиб, мамлакатнинг «Яшил индекс»ини аниқламоқчи. Ҳозир Сирдарё вилоятида синов ишлари кетмоқда.
TOK BOR тармоқни ривожлантириш ва Ўзбекистоннинг йирик шаҳарлари ва чекка бурчакларини тез қувватлантириш станциялари билан жиҳозлашнинг биринчи босқичи якунланганини эълон қилди.
Ўзбек-қирғиз чегарасида махфий йўл очган фарғоналик шахс ва яна 5 кишига суд ҳукми ўқилди. Йўл орқали Қирғизистонда ноқонуний товарлар, Ўзбекистондан эса хорижий валюталар ўтказиб турилган. Суд ҳукми билан 3 нафар айбланувчи 6−7 йилга қамалди, яна 3 нафарига ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди.
Юнусобод туманидаги Бўзсув каналига 1,5 ёшли боласи билан ўзини ташлаган аёлни ППХ ходимлари қутқариб қолди. Ушбу ҳаракатга «оғир ҳаётий вазият» сабаб бўлган. 20 ёшли аёл ишидан афсусдалиги ва уларни қутқарганлардан миннатдор эканини айтди. Бола вақтинча меҳрибонлик уйига топширилди.
Сенат эндиликда дарахтлар ва буталарни шикастлантирганлар ва бу борада лойиҳалар тайёрлаганларни ҳам жавобгарликка тортиш кўзда тутилган қонунни маъқуллади.
Рассом Inkuzart Орол денгизининг қуриган қисмида диаметри 100 м бўлган тинчлик рамзини чизиб, ўша ерга минг тупдан ортиқ саксовул кўчатларини ўтқазди. «Газета.uz»га берган интервьюсида у бунинг учун ҳеч кимдан моддий ёрдам сўрамагани ва лойиҳа учун аввалдан пул йиғиб юрганини айтди.
Жиззах вилоятида 3 нафар шахс сохта Green Card ҳужжатларини тайёрлаб, 103 кишининг 2 млрд 597 млн сўмини фирибгарлик билан қўлга киритгани аниқланди. Уларнинг бири 9 йилга қамалди, 2 нафарига қидирув эълон қилинди.
Қарши туманида «Жигули» ёниб кетди. Ҳайдовчи ўриндиғида 22 ёшли йигитнинг жасади борлиги айтилмоқда. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди, марҳумнинг ўлими сабабларини аниқлаш бўйича экспертизалар тайинланди.
3 май куни Тошкент шаҳрида қуёшнинг ультрабинафша нурланиш индекси 12 балли шкалада 10 балл бўлиши кутилмоқда. Нурланиш қоқ туш пайти максимал даражага яқинлашади. ССВ соат 11:00 дан 16:00 гача қуёш нурлари остида узоқ вақт юрмаслик ва бошқа тавсияларни берди.
АҚШ элчиси Жонатан Ҳеник «Муштум» журналини 100 йиллик юбилейи билан табриклаш мақсадида журнал таҳририятида бўлди. У «Муштум»нинг мухлиси эканини ва элчихона журналга обуна бўлганини айтган. «Элчининг ташрифидан бошимиз осмонга етди», — деди журнал бош муҳаррири Носиржон Тошматов.
Тошлоқ туманида қизига ота-онаси билан мактабга келишини талаб қилгани учун синфхонада педагогни ҳақоратлаб, калтаклаган аёлга нисбатан суд ҳукми ўқилди. Аёл қилмиши учун узр сўрамаган ва эндиликда 6 млн сўм миқдорида жарима тўлайдиган бўлди.
«Сурхон» давлат қўриқхонасидан Бухоро тоғ қўйининг боласини ноқонуний олиб кетишга уринган икки эркак ушланди. Тезкор рейд тадбири давомида қўлга олинган ҳуқуқбузарлар Қашқадарёнинг Деҳқонобод туманида истиқомат қилиши аниқланди. Уларга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилди.
Омбудсман идораси тадбиркорлар Дилшод Тўрахўжаев ва Хасанбой Абдунабиевнинг қийноққа солингани ҳақидаги хабарларни алоҳида назоратга олди. «Ўзбекистон инсон қадр-қимматини ерга урадиган, инсонийликка зид бўлган қийноқларнинг ҳар қандай кўринишига қарши кураш йўлини танлаган», — дейилади баёнотда.
Бухорода 4 киши томонидан зўрлангани айтилган 13 ёшли қиз, Ўзбекистонда референдум юқори даражада ўтганини қайд этган МДҲ миссияси, 42 нафар непалликни $124,5 мингга алдаб кетган бухороликлар, Тошкентга келган янги автобуслар атрофидаги муаммолар ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
Тошкент шаҳар транспорт бошқармаси бошлиғи Анвар Жўраевнинг айтишича, иккита «гармошка» автобус дарахт шохларига урилган кўчада йўл тасмалари чапроққа суриб қайтадан чизилади. Шунингдек, у пойтахт кўчаларининг параметрлари ушбу автобусларнинг ўлчамларига тўлиқ мос келишига ишонтирди.
Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларининг ҳар бирига 18 млн сўм миқдорида бир марталик пул мукофот берилади.
Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида «Педагог ходимнинг мақоми тўғрисида»ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилди. Таклиф этилган қонун лойиҳасида дастлабки тақдим этилган лойиҳадаги бир қанча имтиёзлар йўқлиги маълум бўлди. Айрим депутатлар лойиҳа ҳақида эътирозларини билдирди.
«Тошшаҳартрансхизмат» раҳбари Анвар Жўраев «Газета.uz»га айрим электробуслар жадвалдан кеч қолгани сабабини тушунтирди қилди. Унинг айтишича, бунга автобус парки масъул ходимининг электробуслар жадвалини энг қизғин вақтида ишни нотўғри тақсимлагани сабаб бўлган.
Наманган шаҳрида фундаментидан ўпирилган реклама баннери машина ва бир эркак устига қулади. Бош прокуратура фуқаро шифохонага олиб кетилгани ва ҳолат бўйича текшириш олиб борилаётганини маълум қилди.
Оҳангарон туманида 3 фуқаро электр қармоқ ёрдамида 48 кг балиқни ноқонуний овлади. Бу орқали табиатга 531 млн сўм зарар етказилди. Вазирлар Маҳкамаси шу кунларда балиқ овлашни тартибга солувчи, жумладан, браконьерликка қарши курашишни назарда тутувчи қарор лойиҳасини кўриб чиқмоқда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг