Жамият

Андижонда автобус ва юк машинаси тўқнашгани юзасидан жиноят иши қўзғатилди
27 ноябрь 2022, 11:39

Андижонда автобус ва юк машинаси тўқнашгани юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Андижонда 3 кишининг ўлими, 38 кишининг жароҳатланишига сабаб бўлган йирик тўқнашувга йўл таъмирлаш корхонасининг ўзбошимчалиги сабаб бўлгани аниқланди. Корхона ЙҲХХ органлари билан келишмаган ҳолда йўлнинг бир томонида қарама-қарши ҳаракатни ташкил этган. Жиноят иши қўзғатилди.

Қорақалпоғистон воқеалари бўйича суд жараёнлари бошланмоқда
26 ноябрь 2022, 19:32

Қорақалпоғистон воқеалари бўйича суд жараёнлари бошланмоқда

Жорий йилнинг июль ойида Қорақалпоғистонда бўлиб ўтган воқеалар бўйича суд жараёнлари 28 ноябрь куни бошланади.

Франция фуқароси Тожикистондан 4 дона қуритилган кўкнори бошоғини олиб ўтаётганда ушланди
26 ноябрь 2022, 18:37

Франция фуқароси Тожикистондан 4 дона қуритилган кўкнори бошоғини олиб ўтаётганда ушланди

Сурхондарёдаги «Сариосиё» чегара божхона постидан ўтаётган франциялик фуқаронинг юклари орасидан 4 дона қуритилган кўкнори бошоғи аниқланди. Ҳозирда ҳолат бўйича терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Акмалжон Маҳмудалиев Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
26 ноябрь 2022, 18:05

Акмалжон Маҳмудалиев Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

Президент фармони билан шу вақтгача Навоий вилояти ҳокимининг ўринбосари бўлиб ишлаб келган Акмалжон Маҳмудалиев Сирдарё вилоятининг ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Вилоятнинг аввалги ҳокими президент маслаҳатчиси лавозимига тайинланганди.

Фуқароларнинг паспортлари билан IMEI-кодларни ноқонуний расмийлаштирган шахслар ушланди
26 ноябрь 2022, 18:03

Фуқароларнинг паспортлари билан IMEI-кодларни ноқонуний расмийлаштирган шахслар ушланди

ИИВ Киберхавфсизлик маркази мобил қурилмаларнинг IMEI-кодларини ноқонуний равишда рўйхатдан ўтказиб юрган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйди. Улар 175 кишининг паспортидан фойдаланган.

Тошкентда янги экспресс йўналишдаги Mercedes автобусида ёнғин чиқди
26 ноябрь 2022, 15:53

Тошкентда янги экспресс йўналишдаги Mercedes автобусида ёнғин чиқди

Тошкентда шанба куни «ТТЗ — Машинасозлар» экспресс-йўналиши бўйлаб ҳаракатланувчи Mercedes-Benz Conecto Low Floor русумли автобусда ёнғин чиқди. Ушбу йўналиш бўйлаб ҳаракатлар уч кун аввал бошланган эди. Ҳодиса оқибатида жароҳатланганлар йўқ.

«Қуйи Чотқол» ГЭС: халқ фаровонлиги йўлидаги яна бир йирик лойиҳа
26 ноябрь 2022, 15:00

«Қуйи Чотқол» ГЭС: халқ фаровонлиги йўлидаги яна бир йирик лойиҳа

«Ўзбекгидроэнерго» «Қуйи Чотқол» ГЭС қурилиши муносабати билан ташкил этилган тантанали тадбирда лойиҳанинг техник хусусиятлари ва аҳамияти хақида маълумот берди.

Андижонда автобус ва юк машинаси тўқнашди: 3 киши ҳалок бўлди, 38 киши жароҳатланди
26 ноябрь 2022, 14:31

Андижонда автобус ва юк машинаси тўқнашди: 3 киши ҳалок бўлди, 38 киши жароҳатланди

А-373 Тошкент-Ўш-Андижон автомагистралида «Исузу» автобуси ва «Фура» юк машинаси тўқнашиб кетди. ССВ тўқнашув натижасида жами 41 нафар фуқаро жароҳат олгани, шулардан 3 нафари воқеа жойида вафот этганини маълум қилди.

Наркодиллерлар Қизилқум чўлига кўмиб кетган катта миқдордаги «Трамадол» аниқланди
26 ноябрь 2022, 13:09

Наркодиллерлар Қизилқум чўлига кўмиб кетган катта миқдордаги «Трамадол» аниқланди

Навоийда қозоғистонлик наркокуръерлар вилоятнинг Учқудуқ тумани Қизилқум чўли ҳудудига хуфиёна тарзда 12 минг дона «Трамадол» дори воситалари кўмиб кетгани аниқланди. Тошкентда эса тиш доктори психотроп дорилар савдосига аралашиб қолди. Бошқа уринишлар ҳам фош қилинди.

Ўзбекистонда ковид юқтирганлар сони 100 нафардан ошди
26 ноябрь 2022, 11:40

Ўзбекистонда ковид юқтирганлар сони 100 нафардан ошди

Жума куни 124 киши коронавирусга чалингани қайд этилди, бундай ҳолат охирги марта июнь ойида кузатилганди (133 киши). Энг кўп вирус юқтирганлар Тошкент шаҳрида аниқланди.

Нима тайёрлаймиз: Печеньелар
26 ноябрь 2022, 10:57

Нима тайёрлаймиз: Печеньелар

«Қаҳва доналари» печеньеси, қуюлтирилган сут билан творогли печенье, лимон ва ялпизли печенье, брауни ҳамда «Альфахорес» ва бошқалар — Zira.uz дастурхоннинг безаги бўлган мазали ва ноодатий печеньелар рўйхатини тақдим этади.

Тошкентни қалин туман қоплади (фото)
26 ноябрь 2022, 09:36

Тошкентни қалин туман қоплади (фото)

Шанба куни эрталаб Тошкентда қуюқ туман кузатилмоқда. Аэропортда баъзи рейсларнинг учиш ва қўниши кечиктирилди. Айни дақиқаларда шаҳар қандай кўринишга эга — фотосуратда.

Нима ўқиймиз? Ёзувчи ва таржимон Шарифжон Аҳмад тавсия қилади
26 ноябрь 2022, 09:14

Нима ўқиймиз? Ёзувчи ва таржимон Шарифжон Аҳмад тавсия қилади

«Газета.uz» китобхонликни тарғиб этиш мақсадида янги лойиҳани бошлади — «Нима ўқиймиз?». Энг сара асарлар, ўқилиши шарт 10 китоб ҳақида олим, тадқиқотчи, ёзувчи-шоир, таржимон ва жамоат фаолининг тавсиясини сизга етказамиз.

Ягона онкология мажмуаси Mimar Group томонидан ёпиқ қарор асосида қурилмоқда
25 ноябрь 2022, 22:27 1

Ягона онкология мажмуаси Mimar Group томонидан ёпиқ қарор асосида қурилмоқда

Республика онкология маркази, унинг пойтахт ва Тошкент вилоятидаги филиалларини бирлаштирган умумий қиймати 600 млрд сўмлик ягона онкология мажмуаси қурилиши Mimar Group компанияси томонидан амалга оширилмоқда. Бу Вазирлар Маҳкамасининг ёпиқ қарорида кўзда тутилган, дея маълум қилди ССВ вакили.

25 ноябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
25 ноябрь 2022, 22:00

25 ноябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Навоий вилоятига тайинланган ҳоким, ИШИДга қўшилмоқчи бўлган 18 ёшли қиз қамалгани, ис газининг навбатдаги қурбонлари, банкоматдаги пулларни ўғрилагани айтилаётган «Туронбанк» ходимлари, кўтарилаётган ковид статистикаси, Чорсу бозоридаги тўй фотосессияси ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.

«Китоб қандай тайёрланади?» Икки нашриёт-матбаа ижодий уйидан репортаж
25 ноябрь 2022, 21:00

«Китоб қандай тайёрланади?» Икки нашриёт-матбаа ижодий уйидан репортаж

Китобни тайёр ҳолга келтиришда фақат унда номи қайд этилган инсонлар эмас балки, «фронт орти» — китобнинг бирор ерида исми ёзилмайдиган кўплаб инсонларнинг ҳам меҳнати ётади. «Газета.uz» мухбирлари «Ғафур Ғулом» ва «Шарқ» нашриёти босмахоналаридан китобни тайёрлаш жараёни ҳақида репортаж тайёрлади.

«Худди кинолардагидек». Янги турмуш қурган москвалик жуфтлик Чорсу бозорида тўй фотосессиясини ўтказишди
25 ноябрь 2022, 19:42

«Худди кинолардагидек». Янги турмуш қурган москвалик жуфтлик Чорсу бозорида тўй фотосессиясини ўтказишди

Жорий йилнинг сентябрида Москвадан Тошкентга кўчиб келган Доминик Мажинтас ва Евгения Рибакова Чорсу бозорида тўй фотосессиясини ўтказишди. Уларнинг суратлари тармоқларда жуда машҳур бўлди. Улар «Газета.uz»га бу ғоя қандай туғилгани ҳақида сўзлаб беришди.

UzAuto Motors компанияси Davinci мукофотига сазовор бўлди
25 ноябрь 2022, 19:00

UzAuto Motors компанияси Davinci мукофотига сазовор бўлди

UzAuto Motors компанияси Davinci 2022 мукофотининг «Иш изловчилар орасида энг талабгир иш берувчи» номинациясида ғолиб бўлди.

Тошкентда мактаб ўқувчиларининг оммавий муштлашгани юзасидан жиноят иши қўзғатилди
25 ноябрь 2022, 18:48

Тошкентда мактаб ўқувчиларининг оммавий муштлашгани юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Тармоқларда мактаб ўқувчиларининг оммавий муштлашуви акс этган видео тарқалди. Тошкент шаҳар ИИББ ҳодиса Миробод туманидаги 125-мактабда содир бўлганини маълум қилди. Ҳолат юзасидан безорилик бўйича жиноий иш қўзғатилди.

Asialuxe Travel Мальдив оролларида дам олишга таклиф қилади
25 ноябрь 2022, 17:06

Asialuxe Travel Мальдив оролларида дам олишга таклиф қилади

23 декабрдан Asialuxe Travel Мальдив оролларига чартер рейсларни амалга оширишни бошлайди. Компания у ерга қандай етиб бориш, меҳмонхона топиш ва оролларда қандай вақт ўтказиш мумкинлиги ҳақида сўзлаб берди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг