Жамият

Тошкентда қариялар уйининг девори қулаб тушди. Ҳодисада ҳеч ким жабрланмади
14 март 2023, 18:20

Тошкентда қариялар уйининг девори қулаб тушди. Ҳодисада ҳеч ким жабрланмади

Тошкентда кузатилган узлуксиз ёғингарчиликлар туфайли Олмазор туманидаги қариялар уйининг девори қулаб тушди. Ҳодисада ҳеч ким жабрланмади. Фақатгина девор олдида турган Nexia 3 автомобили шикастланган.

Uzbekistan Airways ёшлар учун маҳаллий қатновларга 21 фоизлик чегирма эълон қилди
14 март 2023, 14:59

Uzbekistan Airways ёшлар учун маҳаллий қатновларга 21 фоизлик чегирма эълон қилди

Uzbekistan Airways 23−31 март кунлари 12 ёшдан 30 ёшгача бўлганлар учун маҳаллий авиақатновларга 21 фоизлик чегирма эълон қилди. Чегирма Ёшлар туризми ҳафталиги ўтказилиши муносабати билан тақдим этилмоқда.

Шоир ва драматург Менглибой Муродов 80 ёшида вафот этди
14 март 2023, 14:32

Шоир ва драматург Менглибой Муродов 80 ёшида вафот этди

Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Менглибой Муродов 80 ёшида вафот этди. Адиб «Менинг бола қалбим», «Кўнгилдаги қўшиқлар», «Умидли дунё» китоблари муаллифи ҳисобланади. «Гуноҳ» романи мустақилликнинг 17 йиллигида ўтказилган «Энг улуғ, энг азиз» танловида 3-ўринга лойиқ кўрилган.

Видео: Шавкат Мирзиёев Сурхондарёнинг бузилган йўлларида Malibu ҳайдади
14 март 2023, 14:19

Видео: Шавкат Мирзиёев Сурхондарёнинг бузилган йўлларида Malibu ҳайдади

Ўзбекистон президенти Сурхондарёдаги Бойсун-Денов йўналиши бўйлаб йўл сифати юзасидан фуқаролардан келиб тушаётган мурожаатларни инобатга олиб, сифатсиз йўлда Malibu ҳайдади. Шавкат Мирзиёев бу йўлларда ҳаракат қилиб бўлмаслигини таъкидлади.

Коррупцияга қарши курашишда қониқарсиз ишлаган давлат идоралари маълум қилинди
14 март 2023, 13:03

Коррупцияга қарши курашишда қониқарсиз ишлаган давлат идоралари маълум қилинди

Экспертлар Сув хўжалиги, Энергетика вазирлиги ҳамда Сурхондарё ва Андижон вилоятлари ҳокимликларининг коррупцияга қарши курашиш ишларини қониқарсиз деб баҳолади. Бунга раҳбарларнинг ушбу йўналишда шахсий ташаббуси етарли эмаслиги ҳам сабаб бўлган. Энг яхши натижа Солиқ қўмитасида қайд этилди.

Наманганда ўзини каналга ташлаган 54 ёшли эркак ҳалок бўлди
14 март 2023, 12:50

Наманганда ўзини каналга ташлаган 54 ёшли эркак ҳалок бўлди

Тўрақўрғонлик эркак ўзини Шимолий Фарғона каналига ташлаб, ҳалок бўлди. 54 ёшли фуқаронинг нега бундай қилгани ҳозирча номаълум. Ҳолат юзасидан суриштирув олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда электр, газ ёки водопроводга ноқонуний уланиш ўғирлик этиб белгиланди
14 март 2023, 12:45 1

Ўзбекистонда электр, газ ёки водопроводга ноқонуний уланиш ўғирлик этиб белгиланди

Қонун билан электр, иссиқлик, газ ёки водопроводдан тижорат мақсадларида ноқонуний фойдаланиш ўғирлик деб белгиланди. МЖтК ва ЖКга киритилган ўзгартишларга кўра, энди ушбу жиноятни содир этганлар 6 млн сўмгача жаримага тортилиши ёки 5 йилга қамалиши мумкин.

Жиззахда ЙПХ ходимлари ҳақида видео суратга олган фуқаролар қамалди — ИИВ
14 март 2023, 11:12

Жиззахда ЙПХ ходимлари ҳақида видео суратга олган фуқаролар қамалди — ИИВ

Тармоқларда жиззахлик икки фуқаро ЙПХ ходимлари ҳақида суратга олган ҳазиломуз видео тарқалди. ИИВ маълум қилишича, уларнинг бири 15 сутка, бошқаси эса 10 суткага қамалди.

Тошкентда 4 та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди
14 март 2023, 10:57

Тошкентда 4 та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Олмазор туманида Epica, 2 та Cobalt ва Matiz тўқнашиб кетди. ЙТҲ оқибатида 2 ҳайдовчи ва йўловчилар жароҳатланди.

«Ўзбекнефтгаз» АЁҚШларида Аи-92 бензини 7500 сўмдан сотилмоқда
14 март 2023, 10:53

«Ўзбекнефтгаз» АЁҚШларида Аи-92 бензини 7500 сўмдан сотилмоқда

14 мартдан UNG Petro ёнилғи қуйиш шохобчалари тармоғида Аи-92 бензини бир литри учун 7500 сўмдан сотилмоқда. Шу вақтгача унинг нархи 9000 сўм атрофида эди.

Навоийда туман халқ таълими бўлими мансабдорларига жиноят иши қўзғатилди
14 март 2023, 10:39

Навоийда туман халқ таълими бўлими мансабдорларига жиноят иши қўзғатилди

Хатирчи тумани халқ таълими бўлими мансабдорларига жиноят иши қўзғатилди. Улар 43,6 млн сўм миқдоридаги рағбатлантириш ва иш ҳақларини ноқонуний ҳисоблаб, бюджет маблағларини талон-торож қилганликда гумонланмоқда.

Сирдарё вилояти прокурори Санжар Мавлонов ўз хоҳишига кўра ишдан кетди
14 март 2023, 10:07

Сирдарё вилояти прокурори Санжар Мавлонов ўз хоҳишига кўра ишдан кетди

Бир йил аввал Сирдарё вилояти прокурори этиб тайинланган Санжар Мавлонов ўз хоҳишига кўра ишдан бўшатилди. Унинг жиноят устида қўлга олинган бўлиши мумкинлиги ҳақидаги хабарлар рад этилди.

13 март куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
13 март 2023, 21:45

13 март куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Россиянинг Украинага қарши можаросида Ўзбекистон қайси тарафдалигини айтган президент, Тошкентда ўзини 7-қаватдан ташлаган россиялик, амалдорларнинг хизмат сафарлари ва тадбирларда совға олиши тақиқлангани, мактабда тренддаги қўшиққа видео олган директор ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.

Тошкентда Россия фуқароси ўзини 7-қаватдан ташлаб юборди
13 март 2023, 21:09

Тошкентда Россия фуқароси ўзини 7-қаватдан ташлаб юборди

Тошкент марказида бир киши турар-жой биносининг 7-қаватидаги деразадан ўзини ташлаб ҳалок бўлди. Ўзбекистон Бош прокуратураси унинг Россия фуқароси эканлигини маълум қилди.

Тошкентдаги мактабда тренддаги қўшиққа видео олган директор ва ўринбосарлар огоҳлантирилди
13 март 2023, 18:22

Тошкентдаги мактабда тренддаги қўшиққа видео олган директор ва ўринбосарлар огоҳлантирилди

Яккасаройдаги 91-мактабда директор ва унинг ўринбосарлари машҳур «За деньги да» қўшиғига қалбаки доллар сочган ҳолда олган ҳазиломуз видеоси тарқалди. Туман ҳокимлиги педагоглар жиддий огоҳлантирилганини маълум қилди. Ўқитувчилардан бирини эса ишдан бўшатишмоқчи экани айтилмоқда.

Самарқандда маданий мерос объектига жиддий зарар етказган тадбиркор қамалгани маълум қилинди
13 март 2023, 17:57

Самарқандда маданий мерос объектига жиддий зарар етказган тадбиркор қамалгани маълум қилинди

Самарқанд шаҳридаги хусусий мулкда бўлган моддий маданий мерос объектига зарар етказилгани ҳақида хабар тарқалди. Маданий мерос агентлиги айбдор тадбиркор озодликдан маҳрум этилганини маълум қилди.

Тошкент вилоятида 420 минг гектар ерни $700 мингга сотишга уринганлар қўлга олинди
13 март 2023, 16:59

Тошкент вилоятида 420 минг гектар ерни $700 мингга сотишга уринганлар қўлга олинди

ДХХ Оҳангарон туманида 420 минг гектар ерни $700 мингга сотишда гумонланган ферма раҳбари, унинг отаси ва маҳалла раисини қўлга олди. Шунингдек, Жиззах ва Андижонда ҳам ноқонуний ер сотиш ҳолатлари аниқланди.

Сурхондарёга ижтимоий масалалар учун давлат дастуридан ташқари қўшимча 465 млрд сўм ажратилади
13 март 2023, 16:32

Сурхондарёга ижтимоий масалалар учун давлат дастуридан ташқари қўшимча 465 млрд сўм ажратилади

Президент Сурхондарёга ўтган йиғилишда вилоятга ижтимоий муаммоларни ҳал қилишга давлат дастурларида кўзда тутилган 1,5 трлн сўмга қўшимча равишда 465 млрд сўм ажратилишини маълум қилинди. Шунингдек, аграр соҳа, ичимлик суви ва тадбиркорлик лойиҳаларига қўшимча 328 млн доллар жалб қилинади.

Фото: Чотқол давлат қўриқхонасида кезиб юрган Тянь-Шань қўнғир айиғи
13 март 2023, 14:41

Фото: Чотқол давлат қўриқхонасида кезиб юрган Тянь-Шань қўнғир айиғи

Табиат ресурслари вазирлиги Чотқол давлат қўриқхонасида фотоқопқонга тушиб қолган Тянь-Шань қўнғир айиғининг ноёб кадрларини эълон қилди.

Ўзбекистонда V International Tashkent Marathon ва Yangi Nafas югуриш мусобақалари бўлиб ўтди
13 март 2023, 13:15

Ўзбекистонда V International Tashkent Marathon ва Yangi Nafas югуриш мусобақалари бўлиб ўтди

V International Tashkent Marathon ҳамда 14 шаҳарда бир вақтда ўтказилган Yangi Nafas мусобақалари югуриш бўйича спорт марафонлари мавсумини очиб беришди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг