Жамият

Халқаро офатлар хавфини камайтиришга қаратилган танлов эълон қилинди
10 сентябрь 2022, 11:48

Халқаро офатлар хавфини камайтиришга қаратилган танлов эълон қилинди

UNICEF, UNDRR ва Ўзбекистон Қизил Ярим ой жамияти билан ҳамкорликда табиий офатлар хавфининг олдини олиш ва камайтириш бўйича аҳолининг хабардорлигини оширишга қаратилган қўшиқ ва мусиқалар танлови эълон қилинди. Материалларни қабул қилиш 30 сентябрга қадар давом этади.

Олий судда бирданига етти нафар ходим ишдан кетди
10 сентябрь 2022, 10:37

Олий судда бирданига етти нафар ходим ишдан кетди

Олий суд етти нафар нафақа ёшидаги судялар билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилди. Уларнинг 4 нафари Мурожаатлар билан ишлаш бошқармасидан, 3 нафари эса бошқа бошқарма ва бўлимларда ишлаган.

БМТТД Финляндия кўмагида одил судловдан фойдаланишни мустаҳкамлаш бўйича лойиҳани амалга оширади
10 сентябрь 2022, 10:12

БМТТД Финляндия кўмагида одил судловдан фойдаланишни мустаҳкамлаш бўйича лойиҳани амалга оширади

Финляндия Ўзбекистонда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига алоҳида эътибор қаратган ҳолда одил судловдан фойдаланишни яхшилаш бўйича янги лойиҳани амалга оширишни қўллаб-қувватлаш учун БМТТДга 1,5 миллион евро ажратади.

Нима тайёрлаймиз: тоблатмалар
10 сентябрь 2022, 10:00

Нима тайёрлаймиз: тоблатмалар

Брокколи ва гулкарамли, творог ва резавор мевали, гўшт ва бақлажонли, лавашдан қилинган, кокос қириндиси қўшилган творогли ва сендвич-тоблатма — Zira.uz таомномасига янгилик киритишни истаганлар учун мазали тоблатмалар рецептлари рўйхатини тақдим этади.

Бадбўй ҳидли кўл, каллакланган дарахтлар, қайта тикланган гуммахона — Миллий боғдан репортаж
9 сентябрь 2022, 22:55 1

Бадбўй ҳидли кўл, каллакланган дарахтлар, қайта тикланган гуммахона — Миллий боғдан репортаж

Президент ташрифидан сўнг пойтахтдаги қайта таъмирланган Миллий боғ яна ўз фаолиятини бошлади. «Газета.uz» мухбирлари Миролим Исажонов ва Мадина Аъзам қисқа вақт ичида гавжум масканга айланган боғдан фоторепортаж тайёрлашди.

9 сентябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
9 сентябрь 2022, 22:00

9 сентябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Ётоқхонадан жой ололмаган 57% талабалар, Сенат аъзоси бўлган Аманбай Оринбаев, янги Стратегик ислоҳотлар агентлиги, талабалар ижара субсидиясининг шартномасиз варианти, салқин дам кунлари, яна дарахткушлик, Карл III`га ҳамдардлик билдирган Шавкат Мирзиёев ва бошқалар — «Газета.uz» да кун дайжести.

Талабаларни Tashkent Index ҳудудидаги 10 минг ўринли бинога жойлаштириш таклиф қилинди
9 сентябрь 2022, 21:09 1

Талабаларни Tashkent Index ҳудудидаги 10 минг ўринли бинога жойлаштириш таклиф қилинди

Пойтахт ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев Tashkent Index мажмуаси ҳудудида бўш турган 10 минг ўринли бинони бир ҳафта муддатда хусусий шерикчилик асосида ТТЖга айлантиришга кўрсатма берди.

Сирдарёда $3 минг эвазига ТИҚХМИ Қарши филиали дипломини олиб бермоқчи бўлган фуқаролар ушланди
9 сентябрь 2022, 20:05

Сирдарёда $3 минг эвазига ТИҚХМИ Қарши филиали дипломини олиб бермоқчи бўлган фуқаролар ушланди

Боёвут туманида икки фуқаро Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг Қарши филиалини тугатганлиги тўғрисида диплом олиб бериш учун 3 минг доллар олган вақтида ушланди. Уларга нисбатан жиноят иши очилди.

Тошкентда мусиқа фестивали бўлиб ўтади
9 сентябрь 2022, 19:00

Тошкентда мусиқа фестивали бўлиб ўтади

Тошкентда бўлиб ўтадиган мусиқа фестивалида Gayazov$ Brother$, Minelli ва HammAli & Navai чиқишлари кутилмоқда.

Гулистонда ҳам 16 туп дарахт ноқонуний кесилгани аниқланди
9 сентябрь 2022, 18:48

Гулистонда ҳам 16 туп дарахт ноқонуний кесилгани аниқланди

Гулистондаги истироҳат боғида 16 туп тол ва терак дарахтлари кесилиб, 5 туп дарахтга жиддий зарар етказилгани аниқланди. Ҳолат юзасидан шаҳар прокуратураси томонидан жиноят иши қўзғатилди.

Аманбай Оринбаев Сенат аъзолигига сайланди
9 сентябрь 2022, 18:08

Аманбай Оринбаев Сенат аъзолигига сайланди

Нукусда Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси, Халқ депутатлари туман ва шаҳар кенгашларининг қўшма мажлиси бўлиб ўтди. Унда Жўқорғи Кенгеси раиси Аманбай Оринбаев Сенат аъзолигига сайланди.

«Тадбиркорлар бизга манфаати йўқ дейишди» — Олий таълим вазири хусусий шерикликда ётоқхоналар қуриш оқсагани ҳақида
9 сентябрь 2022, 17:59

«Тадбиркорлар бизга манфаати йўқ дейишди» — Олий таълим вазири хусусий шерикликда ётоқхоналар қуриш оқсагани ҳақида

Олий таълим вазири Абдуқодир Тошқулов давлат-хусусий шерикликда ётоқхоналар қуриш нима сабабдан оқсагани ҳақида гапирди. Вазир тадбиркорлар ётоқхона қуришдан манфаат йўқлигини ва қурмасликларини айтганини қайд этди. Ҳозир эса талаблар ўзгариб, ётоқхоналар қурилаётганини таъкидлади.

Asia Alliance Group мулкчилик таркибида ўзгаришлар юз берди
9 сентябрь 2022, 17:00

Asia Alliance Group мулкчилик таркибида ўзгаришлар юз берди

Asia Alliance Group мулкчилик таркибидаги ўзгаришлар натижасида Камо Тумасовнинг устав капиталидаги улуши 85 фоизни ташкил этди.

Солиқ қарзини ундириш билан боғлиқ суд ва ижро ишлари тугатилади
9 сентябрь 2022, 16:25

Солиқ қарзини ундириш билан боғлиқ суд ва ижро ишлари тугатилади

Президент фармони билан таъсирчан солиқ механизми натижасида ҳосил бўлган мол-мулк солиғи ва ер солиғи бўйича ️мавжуд солиқ қарзи ҳисобдан чиқарилади. Шунингдек, солиқ қарзини ундириш билан боғлиқ суд ва ижро ишларини тугатиш белгиланди.

Stroymart тармоғи ўзининг икки йиллигини нишонлади
9 сентябрь 2022, 15:00

Stroymart тармоғи ўзининг икки йиллигини нишонлади

Stroymart дўконлар тармоғи икки йиллиги муносабати билан ўтказилган тантанали тадбирда ўзбек эстрадаси юлдузлари ва блогерлари иштирок этишди. Ҳамда тадбирда Skyworth EV6 электромобилнинг ғолиби аниқланди.

Дам олиш кунлари ҳаво салқин бўлади
9 сентябрь 2022, 14:09

Дам олиш кунлари ҳаво салқин бўлади

Дам олиш кунлари Волга бўйи ҳудудларидан салқин ва бироз нам ҳаво массалари кириб келади, ҳарорат +23…+28 даражагача тушади. Якшанба куни кузги салқин қайд этилади, айрим ҳудудларда ёмғир ёғиши кутилмоқда. Сурхондарё вилояти ва Фарғона водийсида шамол тезлиги 20−23 м/с га етиши мумкин.

ДХХ психотроп дорилар айланмасига чек қўйди
9 сентябрь 2022, 14:03

ДХХ психотроп дорилар айланмасига чек қўйди

ДХХ Фарғонадан Тошкентга келаётган фуқаро машинасида психотроп дори воситалари борлигини аниқлади. Гумонланувчи «Регапен» ва «Тропикамид» таблеткаларини вояга етмаган қизи орқали олиб ўтмоқчи бўлган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

«Турар-жойга эҳтиёжи бор талабаларнинг 47 фоизи ётоқхона билан таъминланган» — Абдуқодир Тошқулов
9 сентябрь 2022, 12:42

«Турар-жойга эҳтиёжи бор талабаларнинг 47 фоизи ётоқхона билан таъминланган» — Абдуқодир Тошқулов

Ўзбекистондаги ОТМларда таълим олаётган 211 минг нафар талабанинг турар-жойга эҳтиёжи бор, шундан фақат 91 минг талаба ётоқхонага жойлашиши мумкин. «Турар-жойга эҳтиёжи бор талабаларнинг 47 фоизи ётоқхоналар билан таъминланган», — деди Абдуқодир Тошқулов.

Талабалар ижара субсидиясининг шартномасиз варианти йўлга қўйилиши мумкин
9 сентябрь 2022, 12:19

Талабалар ижара субсидиясининг шартномасиз варианти йўлга қўйилиши мумкин

Олий таълим вазири Абдуқодир Тошқулов талабалар ижара субсидиясининг шартномасиз варианти устида иш олиб борилаётганини айтди. Унга кўра, ижара субсидиясини кимларга беришни талабалар гуруҳда ўзи ҳал қилади. Илмий кенгаш тасдиқлагач, субсидия талабаларнинг пластик карталарига ўтказиб берилади.

Андижонда мактабга ўқувчиларни оёқ кийимсиз киргизган директор ва унинг ўринбосари огоҳлантирилди
9 сентябрь 2022, 11:58

Андижонда мактабга ўқувчиларни оёқ кийимсиз киргизган директор ва унинг ўринбосари огоҳлантирилди

Андижоннинг Пахтаобод туманидаги 38 мактабда ўқувчиларнинг йўлакда оёқ кийимсиз юргани акс этган видеолар ижтимоий тармоқларда тарқалди. Вилоят ХТБ баёнотига кўра, ушбу ҳолатнинг таълим сифатига умуман таъсири йўқ. Воқеа сабаб мактаб директори ва ўринбосарига интизомий чора қўлланди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг