Жамият

Метронинг «Ерусти ҳалқа йўли» йўналишидаги 7-бекати бир ҳафтага ёпилади
7 июль 2022, 09:56

Метронинг «Ерусти ҳалқа йўли» йўналишидаги 7-бекати бир ҳафтага ёпилади

Метронинг «Ерусти ҳалқа йўли» йўналишидаги 7-бекати йўл ўтказгич ўрнатилиши сабабли 11 июлдан 18 июлга қадар ёпилади. Қолаверса, 11 июлдан августга қадар йўналишдаги поездлар соат 05:00 дан 23:00 гача ишлайди.

Андижонда 37 киши овқатдан заҳарланди
7 июль 2022, 09:33

Андижонда 37 киши овқатдан заҳарланди

Андижон вилоятининг Қўрғонтепа туманидаги умумий овқатланиш шохобчаларидан бирида 37 киши «нонбургер» дан заҳарланди. Уларнинг 17 нафари шифохонага ётқизилди.

ТИВ Қорақалпоғистонда интернет сохта хабарлар сабабли чекланганини тан олди
6 июль 2022, 23:46

ТИВ Қорақалпоғистонда интернет сохта хабарлар сабабли чекланганини тан олди

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Қорақалпоғистонда уяли алоқа ва Интернет «сохта янгиликларни тарқатиб, душман кайфиятдаги кучлар фуқароларни аксилконституциявий фаолиятга оммавий равишда жалб қилишга уринганлари» сабабли чекланганини маълум қилди.

Қурбон ҳайити намози вақтлари эълон қилинди
6 июль 2022, 15:50

Қурбон ҳайити намози вақтлари эълон қилинди

Мусулмонлар идораси Қурбон ҳайити намози вақтларини эълон қилди. Ҳайит намози Тошкент шаҳрида соат 05:20да, бошқа ҳудудларда намоз вақтидаги тафовутни инобатга олиб ўқилади.

ССВ вазири болаларни массаж қилдириш бўйича ота-оналарга мурожаат билан чиқди
6 июль 2022, 15:44

ССВ вазири болаларни массаж қилдириш бўйича ота-оналарга мурожаат билан чиқди

ССВ вазири Беҳзод Мусаев диплом ва малакаси йўқ шахс ёш болани қийнаб, массаж қилган ҳолатга муносабат билдирди. Вазир ота-оналардан «рухсатнома ва малакага эга бўлмаган кимсаларга фарзандларининг тақдири ва саломатлигини ишониб топширмасликларини» сўради.

ОТМга кириш имтиҳонлари очиқ ҳавода ўтказилади
6 июль 2022, 15:31

ОТМга кириш имтиҳонлари очиқ ҳавода ўтказилади

Жорий йилда олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун тест синовлари очиқ ҳавода ўтказилади, деб хабар берди Давлат тест маркази.

Дам олиш кунларида Тошкент автобуслари қисқартирилган жадвал асосида ҳаракатланади
6 июль 2022, 14:57

Дам олиш кунларида Тошкент автобуслари қисқартирилган жадвал асосида ҳаракатланади

9 ва 10 июль кунлари пойтахт автобуслари якшанбалик, 11 ва 12 июль кунлари эса шанбалик жадвал асосида ҳаракатланади.

«Қулай, сокин ҳаёт кўпчиликни қаноатлантиради. Мени эса йўқ» — бастакор Азиза Содиқова
6 июль 2022, 14:56 2

«Қулай, сокин ҳаёт кўпчиликни қаноатлантиради. Мени эса йўқ» — бастакор Азиза Содиқова

Азиза Содиқова — Тошкентлик бастакор. У Берлинда ижод қилади, Европанинг йирик концерт заллари ва фестивалларида янграйдиган опера ва оркестр асарларини яратади. «Хориждаги ўзбекистонликлар» лойиҳаси доирасида у Европадаги иш ва ўқиш ҳақида гапирди ҳамда ёш мусиқачиларга маслаҳатлар берди.

ИИББ Zo‘r TV телеканали биноси миналаштирилгани тўғрисидаги хабарни текширди
6 июль 2022, 13:43

ИИББ Zo‘r TV телеканали биноси миналаштирилгани тўғрисидаги хабарни текширди

6 июль куни Тошкент шаҳар ИИББга Яшнобод туманидаги Zo‘r TV телеканали биноси миналаштирилгани тўғрисидаги хабар келиб тушди. Ҳудуд ўрганилганда, хабар тасдиқланмади. Бошқарма тергов олиб бормоқда.

Жиззахда Хитой фуқароси кучукка шавқатсиз муносабатда бўлгани аниқланди
6 июль 2022, 12:24

Жиззахда Хитой фуқароси кучукка шавқатсиз муносабатда бўлгани аниқланди

Жиззах вилоятида «Huaxin» ўзбек-хитой қўшма корхонасида механизатор бўлиб ишловчи хитойлик фуқароси Ман Минг заводда кучукка шавқатсиз муносабатда бўлгани аниқланди. Зафаробод туман ИИБ уни маъмурий жаримага тортди.

Ўзбекистонда 4 кунлик иш ҳафтасига ўтиш таклифи билдирилди
6 июль 2022, 11:48

Ўзбекистонда 4 кунлик иш ҳафтасига ўтиш таклифи билдирилди

Давлат бошқаруви академияси ректори Адхам Бекмуродов хориж тажрибасидан келиб чиқиб, 4 кунлик иш ҳафтасига ўтиш таклифини билдирди. Шунингдек, у Меҳнат вазирлигидан сўровномалар орқали давлат ташкилотларида меҳнат унумдорлигини баҳолаб чиқишни сўради. Мазкур хабар Daryo нашридан ўчирилди.

Ўзбекистонда автомактабларнинг рейтинги тузилади
6 июль 2022, 10:52

Ўзбекистонда автомактабларнинг рейтинги тузилади

1 сентябрдан барча автомактабларнинг рейтинги тузилади. Бунда битирувчиларнинг «права» учун имтиҳондаги натижалари, жарима баллари, ЙТҲ содир этганлиги, қолаверса, илмий даражага эга ўқитувчилар сони инобатга олинади. Якунда мактаблар «яшил», «сариқ» ва «қизил» тоифаларга ажратилади.

Тошкентда «Ҳизб ут-Таҳрир» фаолиятини қўллаб-қувватлашда гумонланётган шахслар ушланди
6 июль 2022, 10:26

Тошкентда «Ҳизб ут-Таҳрир» фаолиятини қўллаб-қувватлашда гумонланётган шахслар ушланди

Тошкентда «Ҳизб ут-Таҳрир» ташкилоти аъзоси эканлиги гумонланаётган шахс 10 нафардан ортиқ синфдошларига Telegram гуруҳи орқали экстремистик мазмундаги материаллар тарқатиб келгани айтилмоқда. Ушбу гуруҳ аъзолари «таҳрирчилар» фаолиятини қўллаб-қувватлашда гумонланиб, ҳисбга олинди.

Ўзбекистондаги 13 та ҳудудда пахта етиштирувчиларга вақтинча субсидия берилади
6 июль 2022, 09:35

Ўзбекистондаги 13 та ҳудудда пахта етиштирувчиларга вақтинча субсидия берилади

Ҳукумат қарори билан 2024 йилгача 13 та тумандаги пахта майдонларида ҳосилдорликни ошириш бўйича агротехник тадбирлар учун субсидия берилади. Бунда ҳар бир гектарга 1 млн сўмдан маблағ ажратилади. Талабгорлар 25 июлгача ариза билан мурожаат қилиши лозим.

5 июль куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
5 июль 2022, 22:00

5 июль куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Ўзбекистонга Афғонистондан тушган 5 реактив снаряд, 7500 сўмгача кўтарилган Аи-80, болакайни қийнаган массажист, Қирғизистонда учрашадиган МО давлатлари раҳбарлари, Қорақалпоғистондаги фожеа, Регистонда никоҳдан ўтган АҚШликлар ва бошқалар — «Газета.uz» нинг 5 июлдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

Ўзбекистон ҳудудига Афғонистондан бешта реактив снаряд отилди
5 июль 2022, 20:06 1

Ўзбекистон ҳудудига Афғонистондан бешта реактив снаряд отилди

5 июль куни Ўзбекистон чегара ҳудудига Афғонистон ҳудудидан отилгани тахмин қилинаётган 5 та реактив снаряд учиб тушди. Улар портламаган, инсоний қурбонлар ва вайронагарчиликлар йўқ, дея хабар қилди Ўзбекистон ТИВ.

Интернет ўчирилиши Қорақалпоғистонда одамлар ҳаётига қандай таъсир қўрсатмоқда?
5 июль 2022, 19:29

Интернет ўчирилиши Қорақалпоғистонда одамлар ҳаётига қандай таъсир қўрсатмоқда?

Қорақалпоғистонда бир ҳафтадан кўпроқ вақтдан бери интернет чекланган, шу сабабли аксарият терминаллар, банкоматлар ишламаяпти, давлат ва бошқа хизматлар кўрсатилаётгани йўқ. «Газета.uz» мухбири Шуҳрат Латипов бу ҳолат одамлар ҳаётига қандай таъсир қилаётганини ўрганди.

Тошкентда йўлдан ўтаётган 42 ёшли фуқарони машина уриб кетди
5 июль 2022, 18:41

Тошкентда йўлдан ўтаётган 42 ёшли фуқарони машина уриб кетди

Яккасарой туманида 42 ёшли фуқарони йўлдан ўтаётган вақтида машина уриб кетди. У зарба натижасида йиқилган ва шу йўналишда келаётган бошқа бир автомобиль тагида қолиб кетган. Бунинг оқибатида пиёда воқеа жойида вафот этган. Ҳайдовчилар 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.

«Диплом ва малака тоифасига эга эмас». ССВ болакайни қийнаб массаж қилган шахс ҳақида
5 июль 2022, 18:24

«Диплом ва малака тоифасига эга эмас». ССВ болакайни қийнаб массаж қилган шахс ҳақида

Ижтимоий тармоқларда фуқаро ёш болакайни қийнаб, массаж қилгани акс этган видео тарқалди. Соҳа мутахассислари бундай массаждан сўнг, суяклар синиши мумкинлигини таъкидлашди. ССВ шахс диплом ҳамда малака тоифасига эга эмаслигини аниқлади ва унинг устидан ҳуқуқ-тартибот идораларига мурожаат қилди.

«Замин» фонди Ғиждувонда бешта мактабни ичимлик суви билан таъминлади
5 июль 2022, 18:04

«Замин» фонди Ғиждувонда бешта мактабни ичимлик суви билан таъминлади

«Замин» фонди «Ўзсувтаъминот» ва ХТВ билан ҳамкорликда Бухородаги умумтаълим мактабларида сув таъминоти, санитария ва гигиена лойиҳасини якунлади. Унга кўра, Ғиждувонда бешта мактаб ичимлик суви билан таъминлади. Қолаверса, мактабга яқин бўлган хонадонлар ҳам ушбу сувдан фойдаланиши мумкин.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг