Нью-Йоркда йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича БМТнинг олий даражадаги биринчи йиғилиши бўлиб ўтади. Кўрилаётган чора-тадбирларга қарамай, дунёда бу борадаги вазият ёмонлашмоқда. Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминламасдан туриб, барқарор ривожланишни таъминлаб бўлмайди, деди БМТ ЕИК.
Гулнора Каримовага тегишли экани тахмин қилинаётган ҳашаматли кўчмас мулк у қамоқдалик вақтида 68,4 млн долларга қайта сотилган бўлиши мумкин, дея хабар қилди Канаданинг The Globe and Mail нашри.
Ўзбекистон Мусулмонлар идораси 30 июнь пайшанба куни Зулҳижжа ойининг 1-куни эканини маълум қилди. Унга кўра, Қурбон Ҳайити 9 июль — шанба кунига тўғри келади. Ўзбекистонликлар кетма-кет 4 кун дам оладилар.
Июнь ойининг охирида баъзи ҳудудларда бу ой учун максимал ҳаво ҳарорати бўйича рекордлар янгиланди. Ўзгидрометнинг хабар беришича, яқин кунларда ҳаво ҳарорати пасаяди. Июль ойида тоғли ҳудудлардан бошқа жойларда ёмғир ёғиш эҳтимоли кам.
Суд Тошкент шаҳар Юнусобод туманида пичоқ қўлланилган октябрь можароси иштирокчилари, шунингдек, Тошкент вилоятида фоҳишахона ташкил этган шахсларга нисбатан ҳукмни ўқиб эшиттирди. Уларнинг икки нафари қамалди, яна икки нафарининг озодлиги чекланди, бир нафари эса озод қилинди.
Жомбой туманидаги «Зарафшон» миллий табиат боғига қарашли ўрмонда ёнғин келиб чиқди. Уни 6 та ёнғин-қутқарув экипажи 2 соатдан кўпроқ вақтда бартараф этди. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқлиги айтилди.
2-сонли Зангиота юқумли касалликлар шифохонаси директори Дониёр Миразимов «Газета.uz»га интервьюсида коронавируснинг ҳозирги тўлқини аввалгиларидан нимаси билан фарқланиши, қайси аломатлар касалхонага ётқизишни талаб қилиши ва қандай жойларда ниқоб тақиш тавсия этилиши ҳақида гапирди.
Солиқ қўмитаси йил бошидан 27 июнга қадар истеъмолчиларга жами 180 млрд сўм кешбэк тўлаб берди. Кешбэк чекларини тақдим этиш бўйича Korzinka, Havas ва Makro савдо дўконлари етакчилик қилмоқда.
Самарқандда 29 ёшли аёл уксусдан заҳарланиб, вафот этган ҳолат юзасидан ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш моддаси билан жиноят иши қўзғатилди. Уни қайнонаси камситиб келгани айтилмоқда. Марҳумадан олдинги келин ҳам ўз жонига қасд қилгани маълум бўлди.
АҚШнинг «Mercer» компанияси дунёнинг энг қиммат ва энг арзон шаҳарлари рейтингини эълон қилди. Унга кўра, Гонконг энг қиммат шаҳар деб топилган бўлса, Анқара эса энг арзон шаҳар дея эътироф этилди. Тошкент эса арзон шаҳарларнинг Топ-10 талигида еттинчи ўринни банд қилди.
Туркияда 12 давлат ўртасида ўтказилган мерганлик бўйича халқаро мусобақада ўзбекистонлик ҳарбийлар иккинчи ўринни эгаллади. Улар лазерли масофа ўлчагичдан фойдаланмасдан ҳаракатланаётган вертолёт ва қайиқдан туриб нишонларни йўқ қилишди. Турк ҳакамлари Ўзбекистон жамоаси маҳоратини юқори баҳолади.
Президент ер участкаларини олиб қўйиш тартиб-тамойилларига оид қонунни имзолади. Ҳужжат билан қайси ҳолатлар жамоат эҳтиёжи деб эътироф этилиши ва нималарга компенсация тўланиши белгиланмоқда. Қолаверса, мулк эгасига етказилган ноқулайликлар учун объектнинг 5 фоизи миқдорида қўшимча тўлов тўланади.
Ўзбекистонда озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаб бўлган фуқароларга «дастлабки ижтимоий-моддий ёрдам пакети» доирасида 9,2 млн сўм пул берилади. Уни олиш учун эса фуқаро тадбиркорлик, меъморчилик, ҳунармандчилик йўналишларидаги ўз лойиҳасини махсус комиссияга тақдим этиши керак.
Тошкент ва Жиззах вилоятларида чет эл валютасини ноқонуний тарзда муомалага киритганликда гумонланган шахслар қўлга олинди. Икки ҳолатда жами 8700 долларни 95 млн сўмга айирбошлашга чек қўйилди. Гумондорларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Саёҳатчи Тимур Нўмонов «Газета.uz»га Ўзбекистон бўйлаб автосаёҳатга қандай тўғри тайёргарлик кўриш кераклигини айтиб берди. Унинг маслаҳатлари автомобилда саёҳат қилишда қулайлик ва хавфсизликка таъсир қилиши мумкин бўлган асосий хатолардан қочишга ёрдам беради.
Президент «Газета.uz» нинг «Хориждаги ўзбекистонликлар» лойиҳаси қаҳрамони Шаҳло Ходжаевани «Келажак бунёдкори» медали билан мукофотлади. У АҚШнинг Amazon компаниясида бизнес-таҳлил бўйича муҳандис сифатида фаолият юритади.
Охирги вақтлар коронавирусга чалинаётганларнинг 90 фоизи — эмланмаган кишилар. СЭС ҳозирча ниқоб режими жорий этилмагани, бироқ «саломатлик ва хавфсизлик учун» ниқоб тақиш тавсия этилишини маълум қилди. Президент иштирокидаги йиғилишларда расмийлар ниқоб кўриниш бермоқда.
Ўзбекистон компаниясининг АҚШ санкцияларига тушиши, электр таъминотидаги узилишлар, халқнинг ўзи ҳам мухолифат бўлиши мумкинлигини айтган Танзила Нарбаева, қайта тикланган ковид-поликлиникалар, ўзини осиб қўйган эркак ва бошқалар — «Газета.uz» нинг 29 июндаги хабарлари дайжестида.
Тошкентда бир неча кундан бери электр таъминотида узилишлар кузатилмоқда. Айрим ҳудудларда соатлаб ток бўлмаяпти, светофорлар ишламай қолмоқда, сув босими пасайган. Тошкент ЭТК буни аномал иссиқлик ва қиш мавсумига тайёргарлик кўриш учун тармоқлар модернизация қилинаётгани билан изоҳлади.
Ўзбекистонда барча фуқароларнинг жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахси ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар, қонун олдида тенглигини таъминлаш соҳасидаги муносабатларни тартибга солувчи қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг