Жамият

Дам олиш кунлари салқин об-ҳаво бўлиши кутилмоқда
13 август 2021, 14:20

Дам олиш кунлари салқин об-ҳаво бўлиши кутилмоқда

Дам олиш кунлари республика ҳудудига салқин кириб келиши давом этади. Ҳаво ҳарорати +28…+31 даража, кечаси ва эрта тонгда эса ҳарорат +13…+18 даражада бўлади.

Франция Ўзбекистонга 276 мингдан ортиқ AstraZeneca вакцинасини юбормоқда
13 август 2021, 12:57

Франция Ўзбекистонга 276 мингдан ортиқ AstraZeneca вакцинасини юбормоқда

14 август куни COVAX дастури доирасида Франциядан Ўзбекистонга 276 480 доза AstraZeneca вакцинаси олиб келинади.

Бўстонлиқда 16 гектар ерни 5 млн долларга сотмоқчи бўлган шахслар қўлга олинди
13 август 2021, 12:16

Бўстонлиқда 16 гектар ерни 5 млн долларга сотмоқчи бўлган шахслар қўлга олинди

Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида ҳоким қарори билан боғ яратиш учун ижарага берилган 16 гектар ер майдонини 5 млн долларга сотмоқчи бўлган шахслар қўлга олинди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

«Бек тўпи» савдо маркази рўпарасида автокран ҳамда «VOLVO» юк автомобили тўқнашди
13 август 2021, 11:57

«Бек тўпи» савдо маркази рўпарасида автокран ҳамда «VOLVO» юк автомобили тўқнашди

Тошкентдаги «Бек тўпи» савдо маркази рўпарасида автокран ҳамда «VOLVO» юк автомобили иштирокида тўқнашув содир бўлди. Натижада автокран ҳайдовчисига биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган. Ҳолат юзасидан суриштирув олиб борилмоқда.

«Жиноят кодексига „Келажакка хиёнат“ бобини қўшиш керак» — Алишер Қодиров
13 август 2021, 11:38 2

«Жиноят кодексига „Келажакка хиёнат“ бобини қўшиш керак» — Алишер Қодиров

«Миллий тикланиш» партияси раҳбари Алишер Қодиров Оққўрғонда болалар боғчаси тарбияланувчиларининг заҳарланиши ҳолати юзасидан муносабат билдирди. Депутат Жиноят кодексига болалар боғчаси, мактаб ва олийгоҳларда «вазифасига хиёнат қилаётганлар, болаларнинг хаққи ва вақтини ўғрилаётганларга» нисбатан чоралар белгиланишини таклиф қилди.

Оққўрғонда болалар боғчаси тарбияланувчилари заҳарланди
13 август 2021, 09:28

Оққўрғонда болалар боғчаси тарбияланувчилари заҳарланди

Тошкент вилоятининг Оққўрғон туманидаги мактабгача таълим ташкилотида 25 нафар тарбияланувчилар заҳарланди. Улардан 6 нафари оғир ҳолатда жонлантириш бўлимида, 1 нафар тарбияланувчи ўпканинг сунъий нафас бериш мосламасига уланган ва 19 нафар тарбияланувчиларнинг ҳолати ўртача оғир деб баҳоланган. Болалар клиник кўринишларига кўра ботулизм ташхисига гумон қилинмоқда. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Навоийда газ қуйиш шохобчасидаги портлашда тўрт киши жароҳатланди
13 август 2021, 08:31

Навоийда газ қуйиш шохобчасидаги портлашда тўрт киши жароҳатланди

Навоийдаги газ қуйиш шохобчасида юк автомобилига ўрнатилган газ баллони портлади. Натижада тўрт киши жароҳатланди.

Арнасой тумани ҳокимлиги мансабдорлари 7 млрд сўмни ўзлаштирганликда гумон қилинмоқда
13 август 2021, 03:13

Арнасой тумани ҳокимлиги мансабдорлари 7 млрд сўмни ўзлаштирганликда гумон қилинмоқда

Жиззах вилоятида туман ҳокимлигининг мансабдор шахслари 7 млрд сўмдан ортиқ маблағни ўзлаштириш ёки растрата орқали талон-торож қилганликда гумон қилинмоқда.

Тошкент шаҳрида ерости йўлаги шифтининг бир қисми ўпирилиб тушди
13 август 2021, 01:03 1

Тошкент шаҳрида ерости йўлаги шифтининг бир қисми ўпирилиб тушди

Пойтахтнинг Мирзо Улуғбек туманида «Буюк ипак йўли» метро бекатига туташ ерости ўтиш йўлаги шифтининг бир қисми қулаб тушди. ФВВ ҳодиса сабабини маълум қилди.

12 август куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
12 август 2021, 21:00

12 август куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

«Тўпаланг» сув омборидан 361 километрлик сув қувурлари ётқизилиши, тўртта вилоятда биттадан туманда янги ҳоким тайинланиши, Тошкент марказидаги радар ўрнатиш жойи 3,5 млрд сўмга сотилиши — «Газета.uz»нинг 12 августдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

Ўзбекистон армиясининг қарийб 100 фоизи вакцина олди
12 август 2021, 20:43

Ўзбекистон армиясининг қарийб 100 фоизи вакцина олди

Мудофаа вазирлигининг қарийб 95 фоиз ҳарбий хизматчилари коронавирусга қарши вакцинанинг камида биринчи дозаси билан эмланган. Иккинчи дозани — 91,6 фоизи, учинчисини — 61,1 фоизи қабул қилган.

Тожикистонда уч томонлама ҳарбий машғулотлар муваффақиятли якунланди
12 август 2021, 17:07

Тожикистонда уч томонлама ҳарбий машғулотлар муваффақиятли якунланди

Ўзбекистон, Тожикистон ва Россия «Ҳарб-Майдон» полигонида қўшма машқларни муваффақиятли якунлади. Авиация, разведка, ўт ўчириш мажмуалари ҳамда ҳаво десантли ҳужум кучлари иштирокида турлараро қўшинлардан фойдаланиш биринчи марта намойиш этилди.

Усмонхон Алимов ҳануз Москвада даволанаётгани маълум қилинди
12 август 2021, 16:36 2

Усмонхон Алимов ҳануз Москвада даволанаётгани маълум қилинди

Муфтий Усмонхон Алимов ўпка пневмонияси ва қон-томир касалликларидан даво муолажаларини ҳануз Москвада олаётгани маълум қилинди. «Айни кунларда ҳазратнинг ҳолатлари барқарор», — дейилади хабарда.

13−16 август кунлари Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида сел хавфи бор
12 август 2021, 15:08

13−16 август кунлари Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида сел хавфи бор

Гидрометеорология хизмати 13−16 август кунлари Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида сел хавфи борлиги ҳақида огоҳлантирди. ФВВ аҳолидан эҳтиёт чораларини кўришни ва нохуш вазиятлар вужудга келганда, вазирликнинг «1050» қисқа рақамига мурожаат этишни сўради.

«Стрит-арт шаҳар муҳитига ўзгача тароват берувчи воситага айланмоқда» — сенат раиси
12 август 2021, 14:39

«Стрит-арт шаҳар муҳитига ўзгача тароват берувчи воситага айланмоқда» — сенат раиси

Олий Мажлис сенати раиси Танзила Нарбаева Токио-2020 олимпия ўйинларидаги спортчиларга бағишланган муралларни қўллаб-қувватлади. «Санъатни қўллаб-қувватлаш зарур. Стрит-арт ва паблик-арт каби замонавий йўналишлари ижодкор ёшларимиз қўлида шаҳар муҳитига ўзгача тароват берувчи воситага айланиб бормоқда», — деди у.

186 доза хитой-ўзбек вакцинасини сотишга уринганлар ушланди
12 август 2021, 11:37

186 доза хитой-ўзбек вакцинасини сотишга уринганлар ушланди

Тошкент шаҳрида ZF-UZ VAC2001 вакцинасининг 186 дозасини 27 млн 750 минг сўмга сотишга уринган аёл киши қўлга олинди. У препаратларни Яккасарой туманидаги оилавий поликлиникалардан бирининг катта ҳамширасидан олган.

Ғиждувон ва Гулистон туманларига ҳокимлар тайинланди
12 август 2021, 11:25

Ғиждувон ва Гулистон туманларига ҳокимлар тайинланди

Шерзод Aшуров Ғиждувон тумани, Сайдимқул Бегимқулов Гулистон тумани ҳокими лавозимига тайинланди.

11 августда 8 нафар бемор коронавирусдан вафот этди
12 август 2021, 10:31

11 августда 8 нафар бемор коронавирусдан вафот этди

Чоршанба куни Ўзбекистонда 925 нафар кишида COVID-19 инфекцияси аниқланиб, 8 нафар бемор вафот этди. 493 нафар кишида пневмония аниқланди.

11 август куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
11 август 2021, 21:30

11 август куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Адлия вазирлиги бир қатор ҳуқуқбузарликлар бўйича жарималар миқдорини камайтиришни таклиф этиши, хориждаги ўзбекистонликлар учун 49 та давлатда стационар ва кўчма сайлов пунктлари ташкил этилиши, 18 ёшгача бўлганлар учун ягона болалар нафақаси жорий этилиши — «Газета.uz»нинг 11 августдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

Хитой-ўзбек вакцинасининг иккинчи ва учинчи дозалари билан эмлаш тикланди
11 август 2021, 19:42

Хитой-ўзбек вакцинасининг иккинчи ва учинчи дозалари билан эмлаш тикланди

Ўзбекистонда ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг иккинчи ва учинчи дозалари билан эмлаш ишлари қайта йўлга қўйилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг