Жамият

Ҳарбий округ қўшинларида жанговор шайлик тўсатдан текширилди
27 январь 2020, 12:21

Ҳарбий округ қўшинларида жанговор шайлик тўсатдан текширилди

Шимоли-ғарбий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонлигида қўшинлар жанговар шайлиги тўсатдан текширувдан ўтказилди.

Электрон меҳнат дафтарчалари жорий этилиши бошланди
27 январь 2020, 12:10

Электрон меҳнат дафтарчалари жорий этилиши бошланди

Вазирлар Маҳкамаси қарори билан янги меҳнат шартномаларини ЯММТ идоралараро дастурий-аппарат комплексида мажбурий рўйхатдан ўтказиш жорий этилиши бошланди.

Чироқчида ИИБ ходимларига нисбатан жиноят иши очилди
27 январь 2020, 12:07

Чироқчида ИИБ ходимларига нисбатан жиноят иши очилди

Чироқчи туманида ўғриликда гумон қилинган шахс тергов пайти вафот этди. Прокуратура ИИБ ходимларига нисбатан жиноят иши қўзғатган.

«Ҳоким топшириғи билан» қоида бузган ҳайдовчи ишдан бўшатилди
26 январь 2020, 22:41

«Ҳоким топшириғи билан» қоида бузган ҳайдовчи ишдан бўшатилди

«Ҳоким топшириғи билан юрган» ҳамда журналистга ўшқирган шахс ишдан бўшатилди. Мутасаддилар масалага ойдинлик киритди.

Жиззах вилоятида уч ака-ука ис газидан заҳарланиб вафот этди
26 январь 2020, 21:05

Жиззах вилоятида уч ака-ука ис газидан заҳарланиб вафот этди

Жиззах вилоятида 8, 12 ва 14 ёшдаги уч ака-ука ис газидан заҳарланиш натижасида вафот этди, уларнинг оналари касалхонага ётқизилди.

Томскда ҳалок бўлган 10 кишининг жасади Ўзбекистонга етказилди
26 январь 2020, 14:51

Томскда ҳалок бўлган 10 кишининг жасади Ўзбекистонга етказилди

Томск вилоятидаги ёнғинда ҳалок бўлган 10 фуқаронинг жасадлари Ўзбекистонга етказилди. Марҳумлар ишлаган «Гринвуд» ўрмон кесиш компанияси директори эса қўлга олинди.

Фото: Миллий боғ қандай кўринишда бўлади?
25 январь 2020, 14:31 1

Фото: Миллий боғ қандай кўринишда бўлади?

Миллий боғ ҳудудида аттракционлар, Миср пирамидалари кўринишидаги кинотеатр ва 20 метр туннелли океанариумни ўз ичига олган Magic City оилавий боғ қурилмоқда. Очилиш сентябрга мўлжалланган. «Газета.uz» мухбири лойиҳа тақдимотида иштирок этди.

Институт ётоқхонасини жиҳозлашдаги талон-торожликлар фош этилди
25 январь 2020, 13:35

Институт ётоқхонасини жиҳозлашдаги талон-торожликлар фош этилди

Навоий давлат педагогика институти ётоқхонасини жиҳозлаш тўғрисидаги ҳужжатларга сохта маълумотлар киритиб, 1,7 млрд. сўм бюджет маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилган шахслар аниқланди.

Тошкентдаги учта гавжум кўча реконструкция қилинади
24 январь 2020, 22:07

Тошкентдаги учта гавжум кўча реконструкция қилинади

Тошкентдаги Фарғона йўли, Аҳмад Дониш ва Янги Сирғали кўчалари бу йил реконструкция қилинади. Биринчи иккита кўчада велосипед ва пиёдалар йўлаклари барпо этилади.

Олий таълимда 3 йил ўқиш жорий этиладиган йўналишлар маълум
24 январь 2020, 21:45

Олий таълимда 3 йил ўқиш жорий этиладиган йўналишлар маълум

Шавкат Мирзиёев олий таълимнинг педагогик йўналиши ўқиш даври камайишини айтганди. Ушбу янгилик қайси йўналишларга татбиқ этилиши маълум қилинди.

Институт хонасида зилзила пайтида шифт тушиб кетди
24 январь 2020, 21:41

Институт хонасида зилзила пайтида шифт тушиб кетди

Тошкент архитектура-қурилиш институти ўқув хоналаридан бирида зилзила пайтида шифт тушиб кетган. Қурилиш вазирлиги ҳолат юзасидан ахборот берди.

Навоий бепул Wi-Fi билан қопланади
24 январь 2020, 21:34

Навоий бепул Wi-Fi билан қопланади

Навоий республикадаги илк бепул Wi-Fi тизими билан қопланадиган шаҳарга айланади. Лойиҳа аллақачон ишга туширилган.

Хайрулла Саъдиев янги лавозимга тайинланди
24 январь 2020, 19:12

Хайрулла Саъдиев янги лавозимга тайинланди

Актёр Хайрулла Саъдиев Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмаси раисининг маслаҳатчиси этиб тайинланди. У «5-студия» билан меҳнат фаолиятини давом эттиради.

Бухоро ва Хива ўртасидаги темир йўл қатнови қайта тикланади
24 январь 2020, 17:42

Бухоро ва Хива ўртасидаги темир йўл қатнови қайта тикланади

Март ойидан бошлаб «Бухоро-Хива-Бухоро» йўналиши бўйича тезюрар поезд қатнови бошланади. Сафар беш соат давом этади.

Яна бир хусусий бандлик агентлиги лицензияси тўхтатилди
24 январь 2020, 17:31

Яна бир хусусий бандлик агентлиги лицензияси тўхтатилди

Фуқароларнинг шикоятларидан сўнг Recruit consulting work хусусий бандлик агентлиги лицензиясининг амал қилиши вақтинча тўхталди. Агентлик 10 кун муддатда фуқаролар олдида мажбуриятини бажариши лозим.

Томскдаги ёнғинда вафот этган яна бир шахс аниқланди
24 январь 2020, 17:19

Томскдаги ёнғинда вафот этган яна бир шахс аниқланди

Томск областида юз берган ёнғинда вафот этган ўн биринчи жасад шахси ўрнатилди. Бирламчи таҳлил маълумотига кўра, у Ўзбекистон фуқароси бўлган.

Дам олиш кунлари ҳавонинг совуқ бўлиши кутилмоқда
24 январь 2020, 17:16

Дам олиш кунлари ҳавонинг совуқ бўлиши кутилмоқда

Дам олиш кунлари ҳавонинг совуқ бўлиши кутилмоқда, айрим жойларда ёғингарчиликлар бўлиши мумкин. Ҳарорат кундузи 0…+5, кечаси — −5…0 даражагача пасаяди.

2020 йил — Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили
24 январь 2020, 11:05

2020 йил — Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили

Президент Шавкат Мирзиёев 2020 йилга Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили, деб ном беришни таклиф қилди.

Ўзбекистон коррупцияни қабул қилиш индексида ўз мавқейини яхшиламоқда
24 январь 2020, 10:14

Ўзбекистон коррупцияни қабул қилиш индексида ўз мавқейини яхшиламоқда

Ўзбекистон Transparency International халқаро ташкилотининг коррупцияни қабул қилиш рейтингида 5 поғона юқорилаб, 153-ўринни эгаллади.

Ўзбекистон 3323 нафар фуқароcининг Россиядан қайтишига ёрдам берди
24 январь 2020, 09:23

Ўзбекистон 3323 нафар фуқароcининг Россиядан қайтишига ёрдам берди

2018 йил октябридан бошлаб Ўзбекистон 3323 нафар ўз фуқароси — Россиянинг чет эл фуқароларини вақтинча сақлаш марказларидаги меҳнат муҳожирларининг ватанга қайтишига ёрдам берди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг