Жамият

Дам олиш кунларида ёғингарчилик кутилмайди
7 январь 2022, 12:55

Дам олиш кунларида ёғингарчилик кутилмайди

Яқин кунларда ҳаво ҳароратининг совиши, бироқ ёғингарчиликларсиз бўлиши кутилмоқда. Ҳарорат кундузи +10 даража илиқ бўлади, баъзи ҳудудларга туман тушиши мумкин.

«Чилонзор» метросида тажриба тариқасида ҳожатхона қурилмоқда
7 январь 2022, 12:46

«Чилонзор» метросида тажриба тариқасида ҳожатхона қурилмоқда

Тошкент метрополитени тажриба тариқасида «Чилонзор» метро бекатида ҳожатхона қуришни бошлади, агар бу ўзини оқласа, бошқа бекатларда ҳам тадбиқ этилади. Шунингдек, бекатларда йўл кўрсаткичларини замонавий дизайн асосида босқичма-босқич алмаштириш режалаштирилгани маълум қилинди.

Женисбек Пиязов мактабгача таълим вазирининг маслаҳатчиси этиб тайинланди
7 январь 2022, 12:30

Женисбек Пиязов мактабгача таълим вазирининг маслаҳатчиси этиб тайинланди

Женисбек Пиязов жамоатчилик асосида мактабгача таълим вазири маслаҳатчиси этиб тайинланди. У соҳада маданият ва санъатни ривожлантиришга ёрдам беради.

Ўзбекистонда кунлик коронавирусга чалиниш ҳолатлари кескин ортди
7 январь 2022, 11:51

Ўзбекистонда кунлик коронавирусга чалиниш ҳолатлари кескин ортди

Сўнгги икки кун ичида Ўзбекистонда 397 киши коронавирус юқтириб олди, уч киши эса вафот этди. 5 январгача COVID-19`га чалинганлар сони 100 кишидан ошмаётган, 9 кундан бери эса ўлимлар қайд этилмаган эди.

Буюк Британия Ўзбекистоннинг ковид-сертификатларини тан олишни бошлади
7 январь 2022, 11:24

Буюк Британия Ўзбекистоннинг ковид-сертификатларини тан олишни бошлади

Буюк Британия 10 январдан Ўзбекистоннинг коронавирусга қарши эмланганлик тўғрисидаги сертификатларини расман тан олишни бошлайди. Эндиликда вакцина олган ўзбекистонликлар Англияга кириш учун ПЗР тестини тақдим этишлари шарт бўлмайди.

120 нафар қатағон қурбонлари номлари оқланди — Олий суд
7 январь 2022, 10:50

120 нафар қатағон қурбонлари номлари оқланди — Олий суд

Олий суд 6 та жиноят иши бўйича сургун қилинган, отилган ва мол-мулки мусодара қилинган 120 нафар қатағон қурбонлари номини оқлади.

Шавкат Мирзиёев қисқа муддатли меҳнат таътилидан қайтди
7 январь 2022, 09:51

Шавкат Мирзиёев қисқа муддатли меҳнат таътилидан қайтди

Президент Шавкат Мирзиёев 2 кун давом этган меҳнат таътилидан қайтиб, одатдаги тартибда ишлашга киришди. Ўтган йили давлат раҳбари 7 кун давомида меҳнат таътилида бўлганди.

Қишлоқдаги қиш Мадина Аъзам объективида
7 январь 2022, 09:05

Қишлоқдаги қиш Мадина Аъзам объективида

Тез-тез ўчиб турувчи чироқ, печдан тараладиган аччиқ тутун иси, совуқ ҳавода ўчоқда тайёрланган овқат, сандал атрофидаги тушлик. Қишлоқ аҳли қишни қандай ўтказиши — Мадина Аъзам фотоҳикоясида.

6 январь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
6 январь 2022, 22:00

6 январь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Қозоғистон президенти билан мулоқот қилган Шавкат Мирзиёев, ОТМ, коллеж ва лицей талабалари учун узайтирилган қишки таътил, чигит иши сабаб Қашқадарё ҳокимлигини огоҳлантирган Бизнес-омбудсман, Қозоғистондаги ўзбекистонликларни огоҳликка чақирган ТИВ, Навоийда қум босиб қолган 5 нафар бухоролик олтин қазувчи, ЙПХ кўз олдида учта йўл қоидасини бузган Қашқадарё ҳокимлиги ҳайдовчиси ва бошқа хабарлар — «Газета.uz» нинг 6 январдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

Спортчи Элбек Раҳимовнинг ўлими билан боғлиқ жиноят ишида 26 киши суд қилинмоқда
6 январь 2022, 19:42

Спортчи Элбек Раҳимовнинг ўлими билан боғлиқ жиноят ишида 26 киши суд қилинмоқда

Қарши шаҳрида спорт устаси Элбек Раҳимовнинг ўлдириб кетилганига оид жиноят ишини судда кўриш бошланди. Жами 26 киши — қасддан одам ўлдириш, қасддан баданга ўртача оғир ва енгил тан жароҳатлари етказиш, вояга етмаган шахсни ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларга жалб қилиш, одам ўғирлаш, пора олиш ва бериш, айбсиз кишини жавобгарликка тортиш, ёлғон гувоҳлик бериш, жиноятни ҳисобга олишдан қасддан яшириш, безорилик моддалари билан судланмоқда.

Uzbekistan Airways 13 январгача Қозоғистон шаҳарларига парвозларни бекор қилди
6 январь 2022, 18:37

Uzbekistan Airways 13 январгача Қозоғистон шаҳарларига парвозларни бекор қилди

Uzbekistan Airways компанияси 8−13 январь кунлари Қозоғистон шаҳарларига учиши режалаштирилган рейсларни бекор қилди.

Ўзбекистонда миллий ижтимоий тармоқ ва мессенжерлар яратиш режалаштирилмоқда
6 январь 2022, 18:22

Ўзбекистонда миллий ижтимоий тармоқ ва мессенжерлар яратиш режалаштирилмоқда

Ўзбекистонда «фуқароларнинг шахсий маълумотларини ҳимоя қилиш» мақсадида миллий ижтимоий тармоқ ва мессенжерлар ташкил этилиши режалаштирилмоқда. 2018 йил декабрида президент қарори билан «криптографик ҳимояланган биринчи миллий UzChat мессенжери»ни жорий этиш белгиланган эди.

Мактабларда қишки таътил одатдагидек давом этади
6 январь 2022, 16:54 1

Мактабларда қишки таътил одатдагидек давом этади

ХТВнинг «Газета.uz»га аниқлик киритишича, мактабларда қишки таътил одатдагидек давом этади, 11 январдан учинчи чорак бошланади. Қишки таътил узайтирилиши фақат олий ва профессионал таълим муассасалари, академик лицей талаба-ўқувчиларига тааллуқли.

Чигит иши: Бизнес-омбудсман Қашқадарё ҳокимлигини огоҳлантирди
6 январь 2022, 16:27

Чигит иши: Бизнес-омбудсман Қашқадарё ҳокимлигини огоҳлантирди

Бизнес-омбудсман Қашқадарёдан самарқандлик тадбиркорнинг 100 тонна чигит маҳсулоти чиқарилмаётгани ҳолати юзасидан вилоят ҳокимлигини «тадбиркорларнинг ҳуқуқларига риоя этилишига доир қонун ҳужжатларининг бузилишига йўл қўйилган тақдирда тегишли чора кўриш бўйича огоҳлантирди». Компания вакили ҳужжатларида муаммо йўқлигига ва чигит оғзаки топшириқ билан ушлаб турилганига ишонтирмоқда.

Навоийда олтин қазиб олаётган 5 нафар фуқарони қум босиб қолди
6 январь 2022, 14:02

Навоийда олтин қазиб олаётган 5 нафар фуқарони қум босиб қолди

Конимех туманида ноқонуний тарзда олтин қазиб олаётган 5 нафар бухоролик қум босиб қолиши оқибатида вафот этган. Таъкидланишича, улар қум остида 10 кундан кўпроқ қолиб кетишган.

ОТМ, коллеж ва лицей талабалари учун қишки таътил 24 январгача узайтирилди
6 январь 2022, 13:10

ОТМ, коллеж ва лицей талабалари учун қишки таътил 24 январгача узайтирилди

ОТМ, коллеж ва академик лицей талаба-ўқувчилари учун қишқи таътил 24 январгача узайтирилди. Авиа ва темир йўл чипталарига 50 фоизлик чегирма муддати ҳам узайтирилади, харид қилинган чипталар эса бепул тарзда бошқа санага алмаштириб берилади.

Қашқадарё ҳокимлиги ҳайдовчиси йўл қоидаларини қўпол тарзда бузди
6 январь 2022, 11:57

Қашқадарё ҳокимлиги ҳайдовчиси йўл қоидаларини қўпол тарзда бузди

Қашқадарё вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари хизмат машинаси эканлиги айтилаётган Trailblazer ҳайдовчиси ЙПХ ходимлари кўз ўнгида учта йўл ҳаракати қоидасини бузди. Видео интернетда эълон қилинганидан сўнг, автомобиль жарима майдончасига қўйилган. Машина ойналари ҳам рухсатсиз қорайтирилгани маълум бўлди.

Бўстонлиқ ва Зоминда ўрмон ёнғинларига қарши отрядлар ташкил этилиши мумкин
6 январь 2022, 11:04

Бўстонлиқ ва Зоминда ўрмон ёнғинларига қарши отрядлар ташкил этилиши мумкин

Тараққиёт стратегияси лойиҳасига кўра, Бўстонлиқ ва Зомин туманларида ФВВнинг ўрмон ёнғинларини бартараф этишга ихтисослашган отрядлари ташкил этилади. Қолаверса, 2022 йилда вазирликнинг авиация хизмати фаолияти ҳам йўлга қўйилади. Ëнғин-техник воситаларини ишлаб чиқаришга эса хусусий сектор жалб этилади.

Самарқандда фуқаро қўшнисининг бошига болта билан уриб, ўлдиргани айтилмоқда
6 январь 2022, 10:13

Самарқандда фуқаро қўшнисининг бошига болта билан уриб, ўлдиргани айтилмоқда

Ургут туманидаги «Деҳқонобод деҳқон бозори» яқинида 29 ёшли фуқаро қўшнисининг бош ва бўйни соҳасига темир болта билан уриб, ўлдириб қўйгани айтилмоқда. Гумондор процессуал тартибда ушланган ва унга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

«Илон Маск учун тақдимот ўтказиш шахсий ташаббусим эди» — Tesla гигазаводи муҳандиси Музаффар Ҳамроев билан суҳбат
6 январь 2022, 09:05

«Илон Маск учун тақдимот ўтказиш шахсий ташаббусим эди» — Tesla гигазаводи муҳандиси Музаффар Ҳамроев билан суҳбат

«Хориждаги ўзбекистонликлар» лойиҳасининг навбатдаги меҳмони — Илон Маск асос солган Европадаги Tesla гигазаводида ишловчи Музаффар Ҳамроев. Биз ундан нега ўқишни Германияда давом эттиргани, у ердаги таълим сифати, Tesla`га ишга кириши қандай бўлгани, Илон Маск учун ўтказган тақдимоти қандай натижа бергани, хориждаги қийинчиликлар ва Ўзбекистондаги ёшларга берадиган маслаҳатлари ҳақида сўрадик.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг