Жамият

1960−1990-йилларда Ўзбекистонда Янги йил қандай нишонланган?
2 январь 2022, 13:03

1960−1990-йилларда Ўзбекистонда Янги йил қандай нишонланган?

Болалар боғчаси ва болалар уйларидаги базмлар, санъаткорларнинг телевидениедаги чиқишлари, Президент арчаси. «Газета.uz» сўровига биноан Кинофотофоноҳужжатлар миллий архиви таҳририятга 1960−1990-йилларда мамлакатда Янги йил қандай нишонлангани акс этган суратларни тақдим этди.

Ўзбекистонда 1 январь куни 2316 нафар чақалоқ туғилди
2 январь 2022, 12:18

Ўзбекистонда 1 январь куни 2316 нафар чақалоқ туғилди

2022 йилнинг биринчи суткасида 2316 нафар чақалоқ, шундан 13 ҳолатда эгизаклар дунёга келди. Чақалоқларнинг 1118 нафари қиз, 1198 нафари эса ўғил бола бўлиб, энг кўп чақалоқ Самарқанд вилоятида (270 нафар) туғилган. Бу сўнгги беш йилдаги энг юқори кўрсаткич.

Келгуси 5 йилга мўлжалланган макроиқтисодий режалар маълум қилинди
1 январь 2022, 22:37

Келгуси 5 йилга мўлжалланган макроиқтисодий режалар маълум қилинди

Ўзбекистоннинг 2022−2026 йилларга мўлжалланган Тараққиёт стратегияси лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди. Унда бир қанча устувор мақсадлар қаторидан — 5 йил ичида аҳоли жон бошига ЯИМни 1,6 бараварга ошириш, инфляция даражасини 9,9 фоиздан 5 фоизгача пасайтириш, давлат бюджети тақчиллиги 3 фоиздан ошиб кетмаслигини таъминлаш, давлат қарзини йилига $4,5 млрддан оширмаслик, экспорт ҳажмини $30 млрдга етказиш ўрин олган.

Пойтахтда ўт ўчиргич ёқиб юборилган ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилди
1 январь 2022, 20:06 1

Пойтахтда ўт ўчиргич ёқиб юборилган ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилди

Тошкент шаҳар ИИББ ўт ўчиргич ёқиб юборилган ҳолат юзасидан 4 кишига нисбатан жиноят иши очилганини маълум қилди.

Ноқонуний дарахт кесиш ҳолатларини суратга олиб юборганларга пул тўланади
1 январь 2022, 17:06

Ноқонуний дарахт кесиш ҳолатларини суратга олиб юборганларга пул тўланади

1 апрелдан бошлаб дарахтларни ноқонуний тарзда кесиш ҳолатлари тасвирланган фото ва видеоларни биринчи бўлиб юборган шахсларга БҲМнинг бир баравари (270 минг сўм) миқдорида пул мукофоти тўлаб берилади. Ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берганларнинг маълумотлари ошкор қилинмайди.

Тасдиқланмаган хабарни «репост» қилгани учун ҳибсга олинган жамоатчилик фаоли озодликка чиқарилди
1 январь 2022, 15:58

Тасдиқланмаган хабарни «репост» қилгани учун ҳибсга олинган жамоатчилик фаоли озодликка чиқарилди

Тасдиқланмаган хабарни «репост» қилгани учун ҳибсга олинган жамоатчилик фаоли Руслан Хаирнуров озодликка чиқарилди. Апелляция суди — биринчи инстанция суди гумондорга нисбатан «қамоққа олиш» эҳтиёт чорасини қўллаб хатоликка йўл қўйганини тан олиб, уни «уй қамоғи»га алмаштирди. Жамоатчилик фаолига алоқа воситалари ҳамда интернетдан фойдаланмаслик бўйича мажбуриятлар ҳам юклатилди.

Бекобод шаҳар ҳокимлиги бош мутахассиси $128 минг пора билан қўлга тушди
1 январь 2022, 14:27

Бекобод шаҳар ҳокимлиги бош мутахассиси $128 минг пора билан қўлга тушди

ДХХ Бекобод шаҳар ҳокимлигининг бош мутахассисини мактабгача таълим муассасаси биносини хусусийлаштириш ва шаҳар ҳудудидан 1 гектар ер майдони олиб бериш эвазига 128 минг доллар олган вақтида ушлади. Самарқанд ва Жиззах вилоятларида ҳам ноқонуний ер сотиш ҳолатлари аниқланди.

Тошкентда ўт ўчириш мосламаси портлатилди, уч киши жароҳатланди
1 январь 2022, 13:47

Тошкентда ўт ўчириш мосламаси портлатилди, уч киши жароҳатланди

Пойтахтда Янги йилни нишонлаш вақтида номаълум шахслар ўт ўчириш мосламасини ёқиб юборишди. Натижада у портлаб кетган ва буни тасвирга тушираётган 3 киши жиддий тан жароҳатларини олган.

Нима тайёрлаймиз: совуқ кунлар учун иссиқ шўрвалар
1 январь 2022, 13:21

Нима тайёрлаймиз: совуқ кунлар учун иссиқ шўрвалар

Фрикаделкали, қарсилдоқ товуқ солинган пишлоқли, французча, хамир бўлакчалари солиб пиширилган ҳамда дудланган товуқли шўрвалар — Zira.uz совуқ кунлар учун иссиқ шўрвалар рецептлари рўйхатини тақдим этади.

Дарахтларни кесишга мораторий муддатсиз даврга узайтирилди
1 январь 2022, 12:50

Дарахтларни кесишга мораторий муддатсиз даврга узайтирилди

Президент фармони билан давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталар қимматбаҳо навларининг кесилишига мораторий муддатсиз даврга узайтирилди. Жарималар беш бараварга, табиатга етказилган зарар миқдори эса икки бараварга оширилди. Қолаверса, дарахтларни ҳар қандай ҳолатда кесиш ёки йўқ қилиш тўғрисида ҳукумат фармойишлари ва ҳокимлар қарорларини қабул қилиш тақиқланди.

Президент: «Халқимизнинг ҳаёти янада фаровон бўлиши учун бор кучларимизни сафарбар этамиз»
31 декабрь 2021, 23:59

Президент: «Халқимизнинг ҳаёти янада фаровон бўлиши учун бор кучларимизни сафарбар этамиз»

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини Янги йил байрами билан табриклади. «Ишонтириб айтаманки, халқимизнинг ҳаёти янада фаровон ва мазмунли бўлиши учун бор куч ва имкониятларимизни сафарбар этамиз», — деди давлат раҳбари.

2022 йил «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили» деб эълон қилинди
31 декабрь 2021, 23:50

2022 йил «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили» деб эълон қилинди

Шавкат Мирзиёев янги 2022 йилни Ўзбекистонда «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили» деб эълон қилишни таклиф этди. Президент йилни номлаш бўйича таклифини биринчи маротаба Янги йил арафасида эълон қилмоқда.

Фарғона вилоятида ҳаммомда газ портлаши содир бўлди, қурбонлар бор
31 декабрь 2021, 19:57

Фарғона вилоятида ҳаммомда газ портлаши содир бўлди, қурбонлар бор

Фарғона вилоятининг Учкўприк туманида ҳаммомда газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши юзага келди. Портлаш оқибатида ҳаммом томи қулаган. Уч кишининг вафот этгани, тўрт фуқаронинг жароҳатлангани маълум қилинди.

Самарқандда туннель фойдаланишга топширилди (фото)
31 декабрь 2021, 15:26

Самарқандда туннель фойдаланишга топширилди (фото)

Самарқанд шаҳридаги Бўстонсарой ва Рўдакий кўчалари кесишмасида барпо этилган туннель тантанали равишда фойдаланишга топширилди. Қурилиш ишлари икки йил давом этди ва қурилишга 143 млрд сўм сарфланди. 2022 йилда шаҳарда ШҲТ саммити бўлиб ўтади.

Чимёнга олиб борувчи йўлларда ҳаракат бир томонлама бўлади
31 декабрь 2021, 12:54

Чимёнга олиб борувчи йўлларда ҳаракат бир томонлама бўлади

31 декабрь ва 1 январь кунлари «Янги Ўзбекистон» боғи атрофидаги йўлларда ҳаракат вақтинча чекланади. 31 декабрдан 10 январгача Чимён йўлида ҳаракат бир томонлама бўлади.

Қидирувда бўлган ўзбекистонлик АҚШдан депортация қилинди
31 декабрь 2021, 10:41

Қидирувда бўлган ўзбекистонлик АҚШдан депортация қилинди

Ўзбекистонда одам савдоси жиноятини содир этганликда гумон қилинган ва қидирувда бўлган эркак Интерпол томонидан АҚШда қўлга олинди.

Янги йил арафасидаги Тошкент
31 декабрь 2021, 09:00

Янги йил арафасидаги Тошкент

Янги йилдан олдин Тошкент безатилди. Турли хил инсталляциялар ва чироқлар билан ўралган дарахтлар Янги йил кайфиятини улашмоқда. «Газета.uz» фотомухбири Евгений Сорочин шаҳарнинг байрамолди муҳитини кўрсатади.

30 декабрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
30 декабрь 2021, 22:00

30 декабрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Нукусда муз ўртасида қолиб кетган болалар, Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчиси этиб тайинланган Фарҳод Арзиев, 1 ноябрдан ниқоб тақиш бекор қилинганини айтган ЙПХ ходими, Экоқўмита раислигига маъқулланган Нарзулло Обломуродов, аҳоли пиёда юргани учун тўланган 43,4 млрд сўм, Топ-5 таликка кирган шахматчи Жавоҳир Синдаров, Янги йилда ўзбекистониклар энг кўп қандай совға кутаётгани ҳақидаги сўровнома ва бошқа хабарлар — «Газета.uz» нинг 30 декабрдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

«Хоразм ҳудудий электр тармоқлари» собиқ бош директори 8 йилга қамалди
30 декабрь 2021, 17:55

«Хоразм ҳудудий электр тармоқлари» собиқ бош директори 8 йилга қамалди

Пора олганликда гумонланган «Хоразм ҳудудий электр тармоқлари» собиқ бош директори Муратбай Базаримбетовга нисбатан суд 8 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади. Аввалроқ, у тадбиркордан газ станциясини электр тармоғига улаш учун 15 минг доллар олгани айтилганди. Унинг шеригига эса 6 йил қамоқ жазоси берилди.

UzAuto Motors янги Chevrolet Equinox нархларини маълум қилди
30 декабрь 2021, 17:24

UzAuto Motors янги Chevrolet Equinox нархларини маълум қилди

UzAuto Motors Chevrolet Equinox 2022 йилги моделининг нархни 250 млн сўмдан 391 млн сўмгача этиб белгилади. Компаниянинг ишонтиришича, янги Equinox автомобилининг афзаллиги унинг гибрид тизими ҳисобланади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг