Жамият

Кўчмас мулк харидида нималарга эътибор бериш керак? Мутахассислар тавсияси
16 май 2024, 17:56

Кўчмас мулк харидида нималарга эътибор бериш керак? Мутахассислар тавсияси

Фуқаролар кўчмас мулк хариди учун шартнома тузаётганда ноқулай шароитга тушиши ёки фирибгарга алданиб қолиши мумкин. «CaEX Бизнинг уйлар 2024» кўргазмасида экспертлар шартномада нимага эътибор бериш кераклиги, бошқа давлатларда харидор ва давлат бюджети қандай суғурта қилинишини тушунтирди.

Тошкентда бир қатор кўча ва чорраҳалар таъмирланади — рўйхат
16 май 2024, 17:24

Тошкентда бир қатор кўча ва чорраҳалар таъмирланади — рўйхат

Майдан сентябрь ойига қадар Тошкентнинг қатор чорраҳа ва кўчаларида реконструкция ишлари олиб борилади. Жараён соат 22:00 дан 06:00 гача бажарилиши режа қилинмоқда. Ҳокимлик «иш жараёнида ноқулайликлар туғилиши муқаррар экани», бироқ барча имкониятларни ишга солишини билдирди.

Тошкентда фуқарони 2 млн сўм эвазига ишга жойлаб қўймоқчи бўлган метрополитен ходимаси ушланди
16 май 2024, 16:45

Тошкентда фуқарони 2 млн сўм эвазига ишга жойлаб қўймоқчи бўлган метрополитен ходимаси ушланди

Тошкент метрополитени ходимаси фирибгарликда гумонланиб ушланди. У фуқарони 2 млн сўм эвазига ишга жойлаб қўйишни ваъда қилгани айтилмоқда.

Dubai Unlocked суриштируви: Ўзбекистон собиқ бош прокурори ўғлининг Дубайда 8 млн долларлик кўчмас мулки бор
16 май 2024, 16:42

Dubai Unlocked суриштируви: Ўзбекистон собиқ бош прокурори ўғлининг Дубайда 8 млн долларлик кўчмас мулки бор

Халқаро журналистлар Дубайдаги мулк эгалари ҳақида маълумот берувчи Dubai Unlocked суриштирувини эълон қилди. Унда Ўзбекистон собиқ бош прокурори Рашитжон Қодировнинг ўғли — қидирувга берилган Алишербек Қодировнинг умумий қиймати деярли 8 млн доллар бўлган 4 та офисга эгалик қилиши айтилган.

Фарғона ва Сурхондарёда бола ўғрилари пайдо бўлгани ҳақидаги хабарлар ёлғон экани айтилди
16 май 2024, 16:02

Фарғона ва Сурхондарёда бола ўғрилари пайдо бўлгани ҳақидаги хабарлар ёлғон экани айтилди

Telegram каналларида Фарғона ва Сурхондарё вилоятларида бола ўғрилари пайдо бўлгани билан изоҳланган видеолар тарқалди. Икки вилоят ИИБлари ушбу хабарлар асоссиз экани, видеоларда эса бошқа ҳолатлар тасвирланганини маълум қилди.

Ўзбекистонда Ҳаж мавсуми 23 майдан бошланади
16 май 2024, 15:24

Ўзбекистонда Ҳаж мавсуми 23 майдан бошланади

Ўзбекистонда 2024 йилги Ҳаж мавсуми 23 майдан бошланади. Саудия Арабистонининг Мадина шаҳрига Ўзбекистоннинг 10 та шаҳридан 7 июнга қадар ҳар куни авиақатновлар амалга оширилади.

IT Park University томонидан MacBook Pro ўйналмоқда
16 май 2024, 15:00

IT Park University томонидан MacBook Pro ўйналмоқда

IT Park University`да кириш имтиҳонларини топширишда MacBook Pro акциясида иштирок этиш имконияти мавжуд.

Антикоррупция агентлиги 8,1 млрд сўмлик ноқонуний давлат харидлари олди олинганини маълум қилди
16 май 2024, 13:06

Антикоррупция агентлиги 8,1 млрд сўмлик ноқонуний давлат харидлари олди олинганини маълум қилди

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги 19 та ҳолатда 8,1 млрд сўмлик давлат харидларининг қонунчиликка зид амалга оширилиши олди олинганини маълум қилди. Энг кўп қонун бузилиши ҳолатлари таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларида аниқланган.

Қисқа ёмғирдан сўнг Тошкент кўчаларини сув босди (видео)
16 май 2024, 12:11

Қисқа ёмғирдан сўнг Тошкент кўчаларини сув босди (видео)

Куннинг биринчи ярмида Тошкент шаҳрида ёғиб ўтган қисқа ва шиддатли ёмғир кўчаларни сувга тўлдирди. Тарқалган видеоларда маҳаллалар, автомобиль йўллари ва бозорларни сув босганини кўриш мумкин. Видео.

Ижтимоий ҳимоя агентлиги ва Uzum Market реабилитация воситалари билан таъминлаш бўйича қўшма лойиҳани ишга туширди
16 май 2024, 11:00

Ижтимоий ҳимоя агентлиги ва Uzum Market реабилитация воситалари билан таъминлаш бўйича қўшма лойиҳани ишга туширди

Uzum Market Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги билан биргаликда реабилитация воситаларини етказиб бериш лойиҳасини ишга туширди.

Андижонда Lacetti пиёдалар ўтиш жойида ўтаётган фуқарони уриб юборди
16 май 2024, 10:45

Андижонда Lacetti пиёдалар ўтиш жойида ўтаётган фуқарони уриб юборди

Пахтаобод туманида 21 ёшли Lacetti ҳайдовчиси светофорнинг яшил чироғида пиёдалар ўтиш жойидан ўтаётган фуқарони уриб юборди. ЙТҲ оқибатида 41 ёшли пиёда оёқ синиши билан боғлиқ жароҳат олди.

«Аёллар кўпроқ руҳий зўравонликка учрамоқда, 86−87 фоиз зўравонлик оилаларда кузатиляпти» — ИИВ вакили
16 май 2024, 10:42

«Аёллар кўпроқ руҳий зўравонликка учрамоқда, 86−87 фоиз зўравонлик оилаларда кузатиляпти» — ИИВ вакили

Хотин-қизлар кўпроқ руҳий, шунингдек, жисмоний ва иқтисодий зўравонликка учрамоқда, деди ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати бошлиғи ўринбосари Умида Абдуллаева. Унинг айтишича, 86−87 фоиз зўравонлик оилаларда кузатиляпти. 2024 йилнинг уч ойида аёлларга 10 мингдан зиёд ҳимоя ордери берилган.

Тошкент шаҳридаги Бобур кўчасининг айрим қисмларида йўл бир томонлама ёпилди
16 май 2024, 10:14

Тошкент шаҳридаги Бобур кўчасининг айрим қисмларида йўл бир томонлама ёпилди

Яккасарой туманидаги Бобур кўчасининг айрим қисмларида йўл бир томонлама номаълум муддатга ёпилди. У ерда 15 май куни соат 22:00 дан бошлаб таъмирлаш ишлари бошланди. Ҳайдовчилардан ёндош кўчалардан ҳаракатланиш сўралган.

Самарқандда уй қулаб тушгани бўйича жиноят иши қўзғатилди
16 май 2024, 10:08

Самарқандда уй қулаб тушгани бўйича жиноят иши қўзғатилди

Пастдарғом туманида қулаб тушган уй эгаси ИИБга мурожаат қилиб, унга 300 минг доллар миқдорида моддий зарар етказилганини билдирди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Қурилиш вазирлиги унинг қўшниси лойиҳа ҳужжатларига амал қилмасдан ер қазиш ишларини олиб борганини маълум қилди.

Реҳина Мария Кастижио ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари бўлди
16 май 2024, 09:20

Реҳина Мария Кастижио ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари бўлди

Реҳина Мария Кастижио БМТ Болалар жамғармаси (ЮНИСEФ)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари бўлди. Бунгача у фонднинг Хорватия ва Парагвайдаги ваколатхоналарини бошқарган.

Тошкентда иккита автобус тўқнашди
16 май 2024, 00:38

Тошкентда иккита автобус тўқнашди

Тошкент шаҳри Яшнобод туманида MAN ва Yutong автобуслари тўқнашди. ЙТҲда жароҳат олганлар йўқ, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

15 май куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести
15 май 2024, 23:14

15 май куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести

Ёшларни терроризм таъсиридан ҳимоя қилиш чоралари, Ўзбекистонда очиладиган бешинчи Coca Cola заводи, ХВЖнинг даромадлар декларацияси бўйича тавсияси, аҳоли яшаш ҳудудига кириб қолган айиқ ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.

Ногиронлиги бўлган шахслар учун давлат хизматларидан фойдаланиш қанчалик имконли?
15 май 2024, 18:46

Ногиронлиги бўлган шахслар учун давлат хизматларидан фойдаланиш қанчалик имконли?

Мониторинг ДХМларнинг ногиронлиги бўлган шахсларга хизмат кўрсатишга шайлик даражаси турлича эканини кўрсатди. Нима учун бир шаҳарда давлат хизматлари турлича тақдим этилади? «Газетa.uz» колумнисти Дилмурод Юсупов ягона стандартларни жорий этиш орқали муаммони ҳал қилиш мумкин, деб ҳисоблайди.

Самарқандда хандақ қазилгани ортидан қўшни уй қулаб тушди (видео)
15 май 2024, 18:04

Самарқандда хандақ қазилгани ортидан қўшни уй қулаб тушди (видео)

Самарқанд вилояти Пастдарғом туманидаги нотурар жойда хандақ қазилиши оқибатида қўшни уй қулаб тушди. Келтирилган зарар ёки жабрланиш ҳолатлари ҳақида маълумот берилмади.

Сурхондарёда турар жой ва мактаб ҳудудига кирган айиқ отиб ўлдирилди
15 май 2024, 15:55

Сурхондарёда турар жой ва мактаб ҳудудига кирган айиқ отиб ўлдирилди

Сариосиё туманидаги маҳаллага келиб қолган айиқ отиб ўлдирилди. Экология вазирлиги ҳайвон ИИБ ходимига жароҳат етказгани, мактабга кириб, ўқувчилар ҳаётига хавф солгани учун «тезкор чора кўриш талаб қилинганини» билдирди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг