Қарши нефть базаси раҳбари 32,7 млрд сўмлик дебитор қарздорликни ўз вақтида ҳисоботларда акс эттирмагани учун ишдан бўшатилди. Тўрақўрғон нефть базасида 2 млрд сўмнинг кирим қилинмагани учун раҳбар, унинг ўринбосари ва бош ҳисобчиси лавозимдан озод қилинди.
Дубайда ўзбекистонлик ошпаз Баҳриддин Чустий 1000 килограммлик мега-палов тайёрлади. Ош «ЭКСПО-2020» Бутунжаҳон кўргазмасида Ўзбекистон куни доирасида тайёрланди. Уни икки мингдан ортиқ киши татиб кўрди.
Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида QR-кодлар ва миграция ҳужжатлари савдоси билан шуғулланганликда гумонланаётган ўзбекистонлик ММА жангчиси полициячини уриб, қочиб кетган. Спортчи қидирилмоқда.
Депутатлар муҳокама қилаётган Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳасига мувофиқ, ер солиғи, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ҳамда акциз солиғи ставкалари ўртача 10 фоизга ўсиши кутилмоқда.
Президент фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари ва хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунларга қўшимчалар киритишга оид қонунни имзолади. Унга кўра, маҳалла аёллар ва болаларга нисбатан зўравонлик қилганларни аниқлашда иштирок этади. Бундан ташқари, энди тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган шахслар бепул даволанади.
Тўпаланг сув омборидан Сурхондарё вилоятигача магистрал сув қувурини ётқизиш лойиҳасининг қиймати 138 млн доллар деб баҳоланмоқда. Ҳукуматнинг ёпиқ қарори билан бош пудратчи сифатида To’palang HPD Platinum компанияси танланган. Компания «Ўзбекгидроэнерго» раҳбарининг ўғли директори ва таъсисчиси бўлган To’palang HPD Holding таркибига киради.
«Тошкент-Андижон-Тошкент» йўналишида ҳар пайшанба кунлари қўшимча поезд қатнови йўлга қўйилади. Қатнов Тошкент марказий ҳамда Андижон темир йўл вокзалларидан амалга оширилади.
Самарқанд аэропорти 10 декабрдан яна минтақавий ва халқаро рейсларга хизмат кўрсатишни бошлайди. Аэропорт мажмуаси қурилиши эса ҳануз давом этмоқда.
Бош прокуратуранинг яна бир бошқарма бошлиғининг ўринбосари фуқаронинг жиноий ишини тугатиб беришни ваъда қилиб, ундан 3 минг доллар пора олгани айтилмоқда. Унга нисбатан фирибгарлик ва пора бериш моддалари билан жиноят иши қўзғатилди. Бундан аввал ҳам бошқа бир бошқарма бошлиғи ўринбосари пора олгани айтилганди.
Бош прокуратура Деновдаги портлашда теракт версиясини рад этгани ва ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатгани, Шавкат Мирзиёевнинг Жанубий Кореяга ташрифи, «Қўйлиқ» бозорининг кўчиши, Ўзбкистоннинг Афғонистонга нисбатан санкцияларни бекор қилишга чақириғи, Миздакхон мақбарасининг атрофидаги ерлар янги қабрлар учун сотилаётгани, орзудаги Конституция ва автомобиль дурдоналари — «Газета.uz» нинг 9 декабрдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Тошкент вилоятининг Юқоричирчиқ туманида қуюқ туман сабабли бир йўналишда олдинма-кетин кетаётган 4 машина ва бир автобус тўқнашди. ЙТҲ натижасида ҳеч ким жароҳат олмаган.
Қорақалпоғистонда Миздакхон мақбараси атрофида янги қабрлар учун ер сотилаётгани ҳақидаги хабарларга Хўжайли тумани ҳокимлиги ва Ўзбекистон Маданий мерос агентлиги муносабат билдирди. Ушбу вазият устидан қатъий назорат ўрнатилган.
COVID-19`дан вафот этган тиббиёт ходимлари хотирасига Ғалаба боғида хиёбон ташкил этилади. Биринчи босқичда жами 61 та чинор, қайрағоч ва акация дарахтлари экилади.
Pfizer-BioNTech компанияси коронавируснинг Omicron штаммидан ҳимоя қила оладиган учинчи доза устида ишламоқда. Ушбу доза билан эмлаш антитаначалар ҳимоясини дастлабки икки дозага нисбатан 25 бараварга оширади. Pfizer мутасадди ташкилотлар рухсат бергач, 2022 йилдан Omicron`га қарши 4 млрд бустер доза ишлаб чиқаришни режа қилган.
Британиянинг Cable портали тузиб чиққан рейтингда Ўзбекистон электр энергияси энг арзон давлатлар ўнлигига кирди. Ушбу ўнликдан Қирғизистон ва Тожикистон ҳам ўрин олган.
Қорақалпоғистонда X асрга мансуб Миздакхон мақбараси деворининг шундоқ тагидан ерларни майит кўмиш учун сотиш бошлангани хабар қилинди. Уч йил муқаддам ушбу ҳудуддаги Шамун Наби мақбараси бузиб ташланган, ўрнига янги бино барпо этилган эди.
Янги ҳафта бошидан Ўзбекистонга Урал ҳудудларидан совуқ ҳаво массалари кириб келади. Ëмғир ва қор ёғиши, тунги вақтларда −12 даражагача совуқ бўлиши кутилмоқда.
Маркетологлар эмас, муҳандислар томонидан лойиҳалаштирилган ноёб автомобилни суратга олиш дизайнер ва автомобиллар ишқибози Дамир Бакиров учун катта топилма. «Газета.uz» фотосуратчининг энг сара ишларини тўплаб, унинг ўз «қаҳрамон"ларини қандай танлашини билиб олди.
Хоразмда 43 ёшли аёл «Истиқлол-Урганч» йўналишида кетаётган йўловчи поездининг уриб кетиши оқибатида воқеа жойида вафот этди.
«Қўйлиқ» бозори ҳозирги жойидан 6,5 км узоқликдаги «FOODCITY» савдо марказига кўчирилади. Марказ номига «Янги Қўйлиқ деҳқон бозори» сўзлари қўшилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг