Ҳар йили 3 декабрда Халқаро ногиронлар куни нишонланади. Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияни ратификация қилиш улар учун қулай муҳит яратишни назарда тутади. Бироқ Ўзбекистонда бундай эмас. «Газета.uz» Тошкентдаги кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар махсус мактаби жойлашган энг тажовузкор чорраҳалардан бирида кўзи ожизлар кўчани кесиб ўтишда қандай муаммоларга дуч келишини ўрганди.
Ўзбекистонда блокпостлар ўрнатилиши ҳақидаги хабарлар ёлғонлиги маълум қилингани, коррупцияни содир этганлик учун 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш таклиф этилгани, электр энергиядаги ўчишлар Тошкентда яна сув таъминоти узилишига сабаб бўлгани, Тошкент ҳавосининг ифлосланиш даражаси яна кескин кўтарилгани — «Газета.uz»нинг 3 декабрдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Коррупцияга қарши курашиши агентлигининг хабар беришича, «Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида»ги қонун лойиҳасига давлат хизматида совға олиш-бериш, шунингдек, манфаатлар тўқнашувини тартибга солиш бўйича ишлаб чиқилган «Совға сиёсати» номли алоҳида боб киритилди. Шунингдек, агентлик директори Акмал Бурҳонов Тошкент шаҳар ҳокимлигига Mercedes-Benz совға қилинишида қонун бузилиши ҳолати бўлмаганини айтди.
Эндиликда давлат ҳисобидан бажариладиган қурилишларда бош прокурор ўринбосари бошчилигида республика ҳамда вилоят штаблари тузилади. Бу орқали қурилиш нархларини асоссиз ошириш, тасдиқланган лойиҳаларни ўзбошимчалик билан ўзгартириш назоратга олинади.
Суд Каттақўрғон вилояти солиқ инспекцияси бошлиғининг биринчи ўринбосарининг ўлимида йўл-патруль хизматининг икки собиқ ходимини айбдор деб топди. Ҳар бирига 2 йилу 10 ойга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
АҚШ элчихонасида жойлашган ҳаво тозалиги назорат станцияси маълумотларига кўра, Тошкент ҳавосининг ифлосланиш индекси 3 декабрь соат 18:00 ҳолатига кўра рекорд — 190 даражани ташкил қилмоқда.
Коррупцияга қарши кураш агентлиги Латипова Зиёда Бахромовна томонидан Тошкент шаҳар ҳокимлигига совға қилинган — қора рангдаги Mercedes Benz S500 Hybrid автомобили бўйича текширув ўтказади.
Андижон туманида яшовчи фуқаро уйида ўзини осиб қўйди. Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш моддаси билан иш очилди. ИИБ профилактика инспектори ва маҳалла раисига нисбатан хизмат текшируви тайинланди.
Кавказ ҳудудларидан Ўзбекистонга кириб келадиган антициклон дам олиш кунлари ҳаво ҳароратини туширади. Кундуз куни ҳаво +10 даражагача пасаяди. Бироз ёмғир ёғиши эҳтимоли бор.
Ўзбекистон туманида иссиқхона фаолиятини ташкил этиш, Шеробод туманида эса уй-жой қуриш учун ер сотишга уринган шахслар ушланди. Уларга нисбатан фирибгарлик ва пора бериш моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилди.
Пойтахтни сув билан таъминловчи «Қодирия» сув иншоотининг юқори кучланишли электр таъминотида носозлик юзага келиб, насос агрегатлари ўчиб қолган. Бунинг оқибатида шаҳарнинг айрим туманларида ичимлик суви таъминотида узилишлар кузатилмоқда.
Ижтимоий тармоқларда 2022 йил 1 мартгача Ўзбекистоннинг барча туманларида блокпостлар ўрнатилиши ҳақида хабарлар тарқалди. ИИВ ушбу хабарнинг ёлғон эканлигини маълум қилди. Жамоат хавфсизлиги концепциясида ҳудудларда камида биттадан туманлараро патруль-пост хизмати бўлинмалари ташкил этилиши назарда тутилган.
Антикоррупция агентлиги коррупциявий жиноятлар учун жавобгарликни кучайтириш таклифи билан чиқди. Қонунчилик палатасига киритилган қонун лойиҳасига кўра, коррупцияга оид жиноятлар тоифасига 15 турдаги қонунбузарлик киритилмоқда. Шунингдек, порахўрлик учун 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш, шу турдаги жиноятчиларни муддатидан илгари шартли озод қилмаслик ва жазосини енгилроғи билан алмаштирмаслик таклифи билдирилди.
Мадридда бўлиб ўтган БМТ Жаҳон туризм ташкилотининг сессиясида 2023 йилги Бош ассамблеяни ўтказиш учун Ўзбекистон танлаб олинди. Шу муносабат билан 2023 йилда Самарқандга жаҳон туризм пойтахти мақоми берилади. Бош ассамблеяни ўтказишга Португалия ҳам даъвогарлик қилганди.
Йўл ҳаракати қоидаларини мунтазам қасддан бузадиган ҳайдовчиларга нисбатан жавобгарликни кучайтириш, жумладан, транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан узоқ муддатга маҳрум қилиш тарзидаги чора жорий этилиши режалаштирилмоқда. Шунингдек, «йўлда безорилик» содир этган ҳайдовчилар учун маъмурий жавобгарлик ўрнатилади.
Ўзбекистонда ипотека кредити ва субсидия олишда уй-жой майдони ва нархи билан боғлиқ чекловлар бекор қилинади. Эҳтиёжманд аҳолига дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун 32 млн сўм субсидия тўланади. Шунингдек, ипотека кредити олишда қариндош бўлмаган фуқароларнинг кафиллигига ҳам рухсат берилади.
Тошкентда катта миқдордаги «Тропикамид», «Зардекс» ва бошқа кучли таъсир қилувчи дори воситаларини ноқонуний сотаётган дорихона ходимларига нисбатан жиноят иши қўзғатди.
Ўзбекистонда жамоат хавфсизлигини таъминловчи субъектлар — ҳукумат, ИИВ, Миллий гвардия, ФВВ, ДХХ, Бош прокуратура, АКТ вазирлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, ССВ, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари вазифалари белгилаб берилди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент Тошкент вилоятидаги корхонанинг ходимлари савдодан тушган 489,7 млн сўмни ўзлаштирганлигини аниқлади. Ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилди.
Президент Шавкат Мирзиёев фармони билан Ўзбекистон жамоат хавфсизлиги концепцияси тасдиқланди. Унда жамоат хавфсизлигини таъминлашнинг умумий қоидалари, концепцияни амалга ошириш механизмлари, кутилаётган натижалар ва бошқалар ўрин олган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг