Ўзбекистон COVAX дастури доирасида АҚШдан яна 300 минг доза Pfizer вакцинасини қабул қилди.
Бош прокуратура бошқарма бошлиғи ўринбосари 29 минг доллар миқдорида пора олган вақтида ушланди. Гумондор ушбу пулларни 2020 йили Олмалиқ прокурори сифатида ишлаган вақтидан бери танишининг тендерда ютишига ёрдам берганини айтиб, талаб қилиб келган.
Тошкент давлат техника университети Термиз филиали негизида Термиз муҳандислик-технология институти ташкил этилади.
Ёшлар ишлари агентлигининг хабар беришича, 18 декабрдан 25 декабргача «Ўзбекистон ёшлари форуми-2021» бўлиб ўтиши режалаштирилган. Форумдан мақсад ёшларнинг ғоя ва таклифларини эшитиш эканлиги айтилди. Таклифлар yoshlarforumi.uz платформасида эълон қилинади. Ёшларнинг энг яхши таклифлари ҳукуматга олиб кирилади.
Ўзбекистон Яқин Шарқдаги можаро зоналаридан 381 нафар болани репатриация қилди. ЮНИСЕФ Европа Иттифоқи кўмагида болаларни реабилитация қилиш ва жамиятга реинтеграция қилиш лойиҳасини амалга оширмоқда. Психологларнинг болалар билан ишлаш усулларидан бири, бу — расм чизишдир. Баъзи болаларнинг расмлари ва ҳикояларини эътиборингизга ҳавола этамиз.
Тошкент давлат теника университетига ўқишга киритиб қўйишга, ўқишни Қибрайдаги Халқаро молия ва технологиялар хусусий институтига кўчиришга ваъда қилган шахслар қўлга тушди. Уларга нисбатан фирибгарлик ва пора бериш моддалари билан жиноят иши очилди.
5 декабрь куни Карлар маданият саройида эшитишида нуқсони бўлган актёрлар томонидан «Ўзбекистоннинг оилавий анъаналари» номли спектакль ижро этилди. ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Мунир Маммадзаде спектакль ҳақидаги таасуротлари билан бўлишиб, «бугун мен ўзимни ортиқча инсон сифатида ҳис қилмадим, улар ҳам жамиятдан худди шундай муносабатни кутишади», деди.
Гулистон шаҳар ҳокими фармойишига кўра, 50 млн сўм Гулистон кўчасига шер ҳайкалини ўрнатиш харажатлари учун ажратилди. Ушбу фармойиш билан яна 50 млн сўм шаҳар Жиноят судининг ҳожатхона биносини таъмирлаш ва қурилишига йўналтирилади.
Марҳум ходимнинг отаси нафақа пулларини талаб қилиб, Бош прокуратура устидан апелляция шикояти киритгани маълум қилинганди. Иш Тошкент шаҳар ФИБ судлов ҳайьатида кўриб чиқилди ва марҳумнинг отаси боқувчисини йўқотганлик учун нафақа олиш ҳуқуқига эга эмаслиги аниқланди. Иш биринчи инстанция судига марҳумнинг турмуш ўртоғи иштирокида кўриб чиқиш учун юборилди.
Маданият вазирлиги TikTok Fest концерти юзасидан муносабат билдириб, у ёшлар онги ва дунёқарашига салбий таъсир қилади, деб ҳисоблашини маълум қилди. Қолаверса, бу каби концертларга вазирлик эмас, балки ИИВ ва ҳокимият масъул экани айтилди. Ëшлар ишлари агентлиги эса концерт дастури бекор қилинганини қайд этди.
Тошкент метрополитени раҳбарияти йиғилишида метронинг барча йўналишларида «тиғиз пайтларда» оралиқ интервалларни максимал даражада қисқартириш белгиланди. Шунингдек, ҳаракат таркиблари сони кўпайтирилади.
«Автомобиль тарихи» бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига оид ҳукумат қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди. Унга кўра, эндиликда автомобилнинг тарихида нафақат унга тегишли умумий маълумотлар балки, унда содир этилган ҳуқуқбузарлик ва ЙТҲлар, тақиқ мавжуд ёки йўқлиги каби ахборотлар акс этади.
ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси янги намунадаги алкотестердан 150 тасини республика бўйича фойдаланишга топширди. Унинг ёрдамида ҳайдовчи тўхтатилган жойида текширувдан ўтказилиши мумкин. Қурилма эса текширувдан ўтаётган ҳайдовчини суратга олиб, буни чекда акс эттиради.
Тошкентда Марказий Осиё давлатлари етакчи аёллари мулоқоти шафелигида минтақа давлатлари тадбиркор аёллари Дискуссион клубининг таъсис йиғилиши бўлиб ўтди.
Жиззах вилоятининг Гагарин шаҳарчасида 75 туп дарахт атрофи бетонлаб чиқилди. Ушбу ҳолат танқидлар остида қолиб кетганидан сўнг улар атрофи бетондан тозаланди, бироқ бу янги саволларни келтириб чиқарди. Дарахтлар тубини асфальтлаш ва бетонлаш амалиёти узоқ йиллардан буён давом этиб келмоқда ва охири тугамайдиганга ўхшайди. Экопартия биргина жарима билан муаммо ҳал бўлмаслигини маълум қилди. Дарахтлар кейинроқ қайта ўтқазилди.
28 ёшли аёл Андижон давлат университетига талабанинг оила аъзоси сифатида ота-оналар мажлисига келган. Шунда у бинонинг 4 қаватида уяли алоқа телефон аппаратидан фойдаланиб, эҳтиётсизлиги оқибатида таъмирланётган зиналардан юрган ва пастга йиқилган. Бош прокуратура ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатди.
Бугун об-ҳаво ўзгариб туриши маълум қилинди. Қорақалпоғистонда, Хоразм, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Тошкент шаҳрида куннинг иккинчи ярмида бироз ёмғир ёғади.
Дубляж устаси Санжар Саъдуллаев 67 ёшида вафот этди. У фаолияти давомида юзлаб филмлар ва сериалларга овоз берган.
Президент фармонига биноан, ҳоким ёрдамчиларининг ойлик иш ҳақи миқдори улар бириктирилган маҳалладаги хонадонлар сонига мутаносиб равишда белгиланади. Шунингдек, ҳукумат бир ой муддатда ҳоким ёрдамчилари фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисидаги низомни тасдиқлайди.
Сацебели, помидорли қайла ва чашушули, осиёча усулда пиширилган ва сабзавотлар билан димланган гўшт — Zira.uz мол гўштидан тайёрланадиган ноодатий таомлар рецептлари рўйхатини тақдим этади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг