Давлат хавфсизлик хизмати Тошкентда мефедрон моддасини ишлаб чиқарувчи нарколаборатория фаолиятига чек қўйди. Ижарага олинган 3 та хонадондан синтетик наркотик моддаси ва ускуналар олиб қўйилган. Интернет орқали наркотик савдоси билан шуғулланувчи гуруҳ аъзоларидан биткоин кўринишида жамғарилган 133,7 минг доллар мусодара қилинди. Шунингдек, наркотиклар чет элдан электросамокатларда олиб кирилгани аниқланди.
«Навбаҳор»нинг собиқ мураббийи Андрей Канчельскис номаълум шахслар унга таҳдид қилиб, клуб тўлаши керак бўлган 1,6 млн евро компенсацияни камайтиришни сўрашганини маълум қилди. Клуб бу «уйдирма ва бўҳтон» бўлиши мумкинлигини таъкидлаб, ҳолатни Халқаро Спорт арбитраж судида «ўзини оқлаш учун қилинаётган бўлиши мумкин» дея таърифлади.
1 декабрдан бошлаб Тошкент метрополитени пластик жетонларни қабул қилишни тўхтатди. «Газета.uz» Тошкент метрополитенининг жетонлари тарихи, шунингдек, Москва, Лондон ва Нью-Йорк метроларидаги тўлов тизимлари ҳақида ҳикоя қилади.
Қаршидаги медтехникумда таҳсил олувчи талаба қиз ўзини ётоқхонанинг 4-қаватидан ташлаб, вафот этди. Унинг ўлими сабаблари ва ишга алоқадор бўлган бошқа ҳолатларга аниқлик киритиш мақсадида суд-тиббий экспертизаси тайинланди.
Ҳайдовчиларга қулоқчин ёки bluetooth орқали телефондан фойдаланишга рухсат этилгани, Ўзбекистон 10 та давлат билан халқаро авиақатновларни тўхтатгани, ўзбекистонликларга «Умра» сафарини адо этишга рухсат берилиши кутилаётгани, ноябрь ойида инфляция 1,2%ни ташкил қилгани, автомобилнинг олд қисмига монитор ўрнатганлик учун жарима бекор қилингани — «Газета.uz»нинг 1 декабрдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Адлия вазирлиги бугун эълон қилинган қонунга тушунтириш берди. Унда айтилишича, ҳайдовчилар телефонда фақат bluetooth, қулоқчин ва бошқа гарнитуралар орқали гаплаша олади, лекин телефоннинг ўзидан фойдалана олмайди.
Транспорт воситаси салонининг олд қисмига монитор ўрнатганлик учун жавобгарлик бекор қилинди. Бироқ, ҳаракат вақтида улардан дастурларни томоша қилишда фойдаланиш тақиқланганича қолмоқда.
Пойтахт ИИББ Турин политехника университетининг 18 ёшли талабаси ўлдирилишига оид воқеа тафсилотлари юзасидан маълумот берди. Воқеа аслида муассасанинг 1 курс талабалари ўртасидаги можарога аралашиш оқибатида келиб чиққани айтилмоқда. Талабанинг ўлими юзига тушган зарба ва бунинг оқибатида мияда қон қуйилиши сабаб бўлган. Гумонланувчи 10 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.
Ўзбекистон маданияти тарихи давлат музейи қошида археологик топилмаларни ўрганиш ва тиклаш бўйича бўйича биринчи лаборатория ишга туширилди. Лойиҳа Корея Республикаси билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда.
Apelsin мобил иловаси икки ёшга тўлди ва бунинг муносабати билан акция бўлиб ўтмоқда. Акцияда бешта iPhone 13 смартфони ва бошқа қимматбаҳо совғалар ютиб олиш мумкин.
Республика махсус комиссияси ўзбекистонликларга янги йил байрамини оила даврасида нишонлашни тавсия этди.
Республика махсус комиссияси қарори билан Бельгия, Буюк Британия, Германия, Исроил, Италия, Миср ва бошқа айрим давлатлардан Ўзбекистонга кириб келаётганлар ўн кун давомида мажбурий уй карантини ёки ўз ҳисобларидан меҳмонхонага карантинга жойлаштирилади. Хориж давлатларидан мамлакатга келувчиларнинг барчаси коронавирусга ПЗР тест натижаси манфий кўрсаткичга эга маълумотномага эга бўлиши лозим.
Коронавируснинг янги «омикрон» штамми Ўзбекистонга кириб келишининг олдини олиш учун Жанубий Африка Республикаси, Ботсвана, Намибия, Зимбабве, Мозамбик, Мадагаскар, Лесото, Эсватини, Танзания ва Гонконг халқаро авиақатновлар тўхтатилди. Мазкур давлат фуқаролари ва сўнгги 2 ҳафта ичида ушбу давлатларда бўлганлар Ўзбекистон ҳудудига киритилмайди.
Ҳайдовчиларнинг ёнида паспорт (ID-карта) мавжуд бўлган тақдирда, улардан ҳайдовчилик гувоҳномаси, техпаспорт, ишончнома ва суғурта полисини олиб юриш талаб этилмайди. Ўзгартишлар 3 ойдан кейин — 1 мартдан кучга киради.
ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти Украина фуқароси асос солган Golden cash store хорижий корхонасини молиявий пирамида ташкил этганликда айбламоқда. Терговга кўра, гумондор олтин ва кумуш маҳсулотларни ишлаб чиқаришга сармоя киритиш орқали унинг сотувидан йиллик 260 фоиз даромад кўришни таклиф қилган. Фоизлар эса янги мижозлар ҳисобидан тўлаб берилган.
Шу кунларда Ўзбекистон фуқароларига «Умра» сафарини адо этишга рухсат берилиши кутилмоқда. Ушбу масалани ҳал этиш учун муфтий Нуриддин Холиқназаров бошчилигидаги делегация Саудия Арабистонига жўнаб кетди.
Ўзбекистонда валюта бойликларини ноқонуний равишда сотиб олиш ёки ўтказиш учун белгиланган жазо чоралари юмшатилди.
Миллий гвардиянинг қонун ва тартибни ҳимоя қилиш ваколатлари кенгайтирилиши, ноябрь-декабрь ойларида етказиб берилиши кутилган UzAuto Motors автомобиллари 2 ойга кечикиши, Адлия вазирлиги Расул Кушербаевни «қора бозор»дан валюта айирбошлаганини қоралаши — «Газета.uz»нинг 30 ноябрдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
«Хориждаги ўзбекистонликлар» лойиҳасининг навбатдаги меҳмони — Америкадаги тадқиқотчи Саидазиз Аъзамов. Биз ундан нега Америкага кетгани, хориждаги ватандошлардан ватанда нималар кутишлари, хориждаги қийинчиликлар ва Ўзбекистондаги ёшларга берадиган маслаҳатлари ҳақида сўрадик.
27 ноябрь куни Қорақалпоғистоннинг қуйи Амударё биосфера резерватида бошланган ўрмон ёнғинлари 30 ноябрнинг тонгига келиб тўлиқ ўчирилди. Дастлабки маълумотларга кўра, ўрмоннинг 30−35 гектар майдони зарар кўрган. Ёнғин бошланган ҳудудда чодирлар ўрнатилгани маълум қилинди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг