Чет элликлар учун Россияда ноқонуний бўлиш муддати 15 июндан 30 сентябрга қадар узайтирилди. Ноқонуний мигрантлар 30 сентябрга қадар депортация қилинмайди ва уларга жарима солинмайди. Ушбу санага қадар улар ўз мақомларини қонунийлаштиришлари ёки мамлакатдан эркин чиқиб кетишлари мумкин.
Тошкент ҳокимлиги ҳузурида давлат унитар корхонаси шаклидаги бошқарув хизмати компанияси пайдо бўлиши мумкин. Ушбу таклифни президентга пойтахт ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев киритди.
Тошкентдаги 7-уй иши бўйича аввалги инстанциялар судларининг қарорига қарши Universal Packing Master ва Jemchug House`ларнинг мурожаати қаноатлантирилмади. Олий суд шаҳар аҳолиси фойдасига қарор чиқарди.
Шахноза Мирзаева 10 ёшида автоҳалокатга учраб, оёғининг бир қисмидан ажралди. Бахтсиз ҳодисага қарамасадн, у спортни танлади ва каноэда эшкак эшиш бўйича жаҳон чемпиони бўлди.
Урганч шаҳрида ал-Хоразмийнинг янги ҳайкалини ўрнатиш режалаштирилмоқда. Президент ёдгорликнинг вариантлари ва уни ўрнатиш режалаштирилган жойга оид тақдимот билан танишди. Улардан бири Жалолиддин Мангуберди ҳайкали жойлашган ҳудуд ҳисобланади.
Республика чекка ҳудудларида истиқомат қилувчи аёллар учун гўзаллик салонлари контейнерлари етказиб берилди. Маълумотга кўра, ҳар бир контейнерда 7 нафардан аёл ишлайди ва бу орқали «Аёллар дафтари» даги фуқароларнинг 350 нафари иш билан таъминланади.
Мактабгача таълим вазирининг собиқ биринчи ўринбосари Қахрамон Олимов А. И. Герцен номидаги Россия давлат педагогика университети Тошкент филиали директори лавозимига тайинланди.
Ҳукумат ва ЮНИСЕФ ижтимоий хизматлар кўрсатиш бўйича лойиҳани йўлга қўйди. У тарқоқ ижтимоий қўллаб-қувватлаш тизими ўрнига, фуқароларнинг ўзига хос эҳтиёжларини ҳисобга оладиган тизимни яратишга ёрдам беради.
Олот туманидаги мактаб ўқувчиси дарсдан сўнг ўз хонадонидан чиқиб, чўмилишга борган. У ерда ўқувчи сувга чўкиб кетган. Унинг ёнида бўлган тенгдошлари ўқувчини қутқаришга уринишган. Марҳумнинг жасади бир кундан кейин топилган.
Ургут туманида жойлашган суюлтирилган газ қуйиш шахобчасига газ тушираётган вақтида портлаш содир бўлди. Оқибатда ҳайдовчи ва газ шахобчасининг бир нафар ишчиси воқеа жойида вафот этган.
Миллий тест тизими атрофидаги можаролар, Шавкат Мирзиёевнинг ҳафта давомидаги иш графики, Сирдарё ҳокимлиги масъулларининг раққосалар билан видео учун ишдан кетиши, каттақўрғонлик солиқчи воқеаси — «Газета.uz»нинг 14 июндаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Самарқанд вилоятида ЙПХ ходимлари томонидан қўлга олиниш чоғида вафот этган туман солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосарининг иши бўйича суриштирувлар давом этмоқда. Марҳумнинг қариндошлари унинг икки қўлида бармоқ излари, бўйнида ва юзида шилинган жароҳатлар борлигини айтишмоқда. Жасадни текширган шифокор эса унинг танасида жароҳатлар кўрмаганлигини, фақатгина ўнг кўз атрофида кичкина шилинган жойи бўлганлигини таъкидлади.
Ижтимоий тармоқларда раққосалар билан бирга видеоси тарқалган Сирдарё тумани ҳокимининг ўринбосари Нурали Мирзаев ва туман ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи Нозим Муратов ўз аризасига биноан эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.
Сурхондарёлик блогер Отабек Сатторий иши бўйича апелляция шикояти Самарқанд вилояти судида кўриб чиқилади. Унинг адвокати ишни кўриб чиқиш жойини ўзгартиришни сўраб, Олий судга ариза киритди.
Саудия Арабистони 2021 йилги Ҳаж мавсумини хорижий зиёратчиларсиз, фақат маҳаллий аҳоли учун ташкил этилиши бўйича қарорни қабул қилди. Бу Саудия Арабистонидаги эпидемиологик вазиятнинг кескинлашуви билан боғлиқ. Ҳажга боришни режалаштирган ўзбекистонликларнинг навбати кейинги мавсум учун сақлаб қолиниши маълум қилинди.
Тошкентда оқова сувларни тозалаш иншоотларига техник сувларни оқизиш ҳолати бўйича корхона ва ташкилотларнинг 22 нафар масъулига нисбатан маъмурий иш қўзғатилди. Аввалроқ, айни шу сабаб Сергели туманида бадбўй ҳид таралаётгани ҳақида ёзган эдик. Бир қатор корхоналарнинг давлат экологик экспертизаси амал қилиш муддатини олдиндан тўхтатиш ва шаҳар канализация тармоғидан узиш мақсадида судга даъво аризаси киритилди.
Жомбой туманидаги 28-мактабнинг 7−11-синфларида таҳсил олувчи айрим ўқувчилар ўз синфхоналарини таъмирлаш ишларига жалб қилингани айтилмоқда.
Яқин кунларда иссиқлик Қозоғистондан келадиган салқин ҳаво массаси таъсирида +32…+35 даражагача пасаяди. Ҳафтанинг иккинчи ярмида ҳаво ҳарорати яна кўтарила бошлайди.
Сирдарё вилояти ҳокимлиги туман мутасаддиларига ресторандаги раққосалар билан видео учун ишдан бўшатиш каби қатъий чора қўлланилишини қайд этди. Уларга «жамиятда юриш-туриш қоидаларига амал қилган ҳолда давлат хизматчиси сифатида намуна кўрсатишлари лозимлиги» эслатиб ўтилди.
Alter Ego йирик инжиниринг компанияси — UzLITI Engineering фаолияти, лойиҳалари ва режалари ҳақидаги фильмни тақдим этди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг