«Газета.uz» умумтаълим фанлари бўйича миллий тест тизими атрофидаги можароларни ўрганди. Бухоро ва Наманган вилоятларида тест топшириқлари имтиҳондан олдин тарқалиб кетган.
Ўзбекистон терма жамоаси ва Шоҳжаҳон Эргашевнинг ғалабаси, Наманган вилояти ИИБнинг кучук дарахтга осилгани тасвирланган видео юзасидан берган изоҳи, Тошкент метрополитенига янги раҳбар тайинланиши — «Газета.uz»нинг 11 июндаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Тошкентнинг собиқ ҳокими ва транспорт вазирининг собиқ ўринбосари Раҳмонбек Усмонов «Ўзбекистон темир йўллари» бошқаруви раиси ўринбосари — Тошкент метрополитени бошлиғи этиб тайинланди.
Тошкент эски шаҳар қалъасининг 12 дарвозаси ва Ўрда бугунги кунда қаерда жойлашган бўлар эди? Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Рақамли ривожланиш департаменти директори ўринбосари Камолиддин Файзуллаев батафсил сўзлаб беради. Пойтахтнинг қадимий хариталари ва юқорида санаб ўтилган объектларнинг бугунги кундаги жой ҳолатига нисбатан жойлашиши билан Тошкент ҳокимлиги томонидан ишга туширилган интерактив платформада танишиш мумкин.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган дарахтга осилган кучукнинг видеоси Наманган вилоятининг Чортоқ туманида тасвирга олинган. Вилоят ИИБ ҳозир кучукнинг аҳволи яхшилиги ва айбдорларга нисбатан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилганини маълум қилди.
Президент қарори билан 2021−2022 йилларда болаларни боғча билан қамраб олиш даражаси паст ҳудудларда 2 мингта оилавий нодавлат МТТлар фаолияти йўлга қўйилиши белгиланмоқда. Бунинг натижасида яна 50 минг тарбияланувчи боғча билан қамраб олинади. Оилавий боғчаларни ташкил этувчиларга 30 млн сўмгача 5 фоизли кредит берилади.
Сенат сўровига мувофиқ, Антимонопол қўмита «Uzbekistan Airways» чипталари нархининг қимматлиги сабабларини ўрганиб чиқди. Унга кўра, миллий авиаташувчининг чипталари Россия, Қозоғистон, Туркия авиакомпанияларининг чипталари нархидан 36 фоиздан 148 фоизгача қимматлиги аниқланди. Бунга, рақобат муҳити ривожланмагани, компания арзон авиачипталарни сотувга чиқармагани, қолаверса, таклифни сунъий камайтириш орқали талабни ошириш ва нархни қимматлигича сақлаб қолиш сабаб бўлгани айтилмоқда.
Ўзбекистон Афғонистонга шошилинч гуманитар ёрдамни кўрсатди. Қўшни афғон мамлакатига 1000 дона кислород баллонлари юборилди.
Рангли чучвара, товуқли кабобчалар, музқаймоқ ва печеньелар — Zira.uz болалар учун тайёрласа бўладиган қизиқарли ва мазали таомлар рўйхатини тақдим этади.
USAID миссияси биринчи директорининг Ўзбекистонга етиб келиши, Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга ташрифининг иккинчи куни, ОТМларга янги ректорлар тайинланиши, Каттақўрғон тумани солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосарининг вафоти — «Газета.uz»нинг 11 июндаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосари ЙПХ ходимлари томонидан қўлга олиниш пайтида вафот этди. Ҳуқуқ ҳимоячиси Абдураҳмон Ташановнинг таъкидлашича, инспекторлар унга нисбатан куч ишлатган. Ички ишлар вазирлиги эса солиқчини касалхонага олиб боришга уриниш пайтида соғлиғи кескин ёмонлашганини таъкидламоқда.
Ички ишлар вазирлиги Ўзбекистондаги зўравонликка қарши Nemolchi.uz лойиҳасига мамлакатда қийноққа солиш, жисмоний ва руҳий зўравонлик билан боғлиқ моддалар бўйича қўзғатилган жиноятлар сони тўғрисидаги маълумотни беришдан бош тортди. «Сўралган маълумотларни тақдим этишни мақсадга мувофиқ эмас деб ҳисоблаймиз», — дейилади ИИВ жавобида.
Жиззах вилоятида Россиянинг энг қадимги университетларидан бири — Қозон федерал университетининг филиали очилади. Тегишли битим душанба куни Қозонда, Ўзбекистон делегациясининг ташриф чоғида имзоланди. Мазкур университетда ҳозирги кунга келиб, 300 та йўналиш бўйича таълим берилади.
Навоий вилоятида тадбиркорлик билан шуғулланиш учун 1 гектар ерни 20 минг доллар эвазига олиб бермоқчи бўлган шахс қўлга олингани айтилмоқда. Вилоятдаги яна бир ҳолатда, фермер ўзига тегишли майдондан 6 гектарини 90 млн сўмга пуллашга уринди. Уларга нисбатан жиноят иши очилди.
Баҳодиржон Шермуҳаммадов Фарғона давлат университетига ва Дилноза Ходжаева Қўқон давлат педагогика институтига ректор тайинланди.
Дам олиш кунлари республика бўйича асосан қуруқ об-ҳаво сақланиб туради. Фақат республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида баъзи жойларда момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Республиканинг айрим ҳудудларида шамол баъзи жойларда чангли бўрон билан 17−22 м/с гача кучаяди.
Экология қўмитасининг маълум қилишича, «Қизил китоб» га киритилган 10 дона Амударё катта куракбурун балиқ турига квота ажратилган. Бироқ, Амударё катта куракбуруни балиқ турини овлашга рухсат бериш бўйича ариза келиб тушмаган ва рухсатнома ҳам расмийлаштирилмаган.
«Бек барака» бозорида савдо қилувчилардан шу жойда ишлаши учун ҳар ойда 100 доллар миқдорида товон пули талаб қилиб, шу йўл билан савдо қилувчилардан жами 9 млн сўм миқдорда пул олганликда гумонланган 6 нафар шахс қўлга олинди. Улар савдо қилувчиларга талаб бажарилмаган тақдирда савдо растаси фаолиятини чеклаш билан таҳдид қилишган.
Самарқандда Сурия ва Яқин шарқдаги террористик ташкилотлар жангарилари сафига бориб қўшилишни режалаштирган 14 нафар шахслардан иборат гуруҳ фаолиятига чек қўйилди.
Микаэла Мередит ўтган йили очилган АҚШнинг Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) нинг Ўзбекистондаги миссияси биринчи директори бўлди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг