Тошкентнинг айрим ҳудудларида бир неча кундан буён электр энергияси ва сув йўқлиги ҳақида ижтимоий тармоқларда турли фикрлар билдирилмоқда. Улардан энг қизиқарлиларини «Газета.uz» йиғиб чиқди.
Ижтимоий тармоқларда Қарши шаҳри аэропортидада видео лавҳалар тарқалди. Маълум бўлишича, парвоз Россиянинг «Royal Flight» авиакомпанияси томонидан амалга оширилган. Йўловчилар бортга чиқарилгандан сўнг, самолёт двигателлари ишламай қолган. Бунга ҳаво ҳароратининг 44°дан юқори бўлиши сабаб бўлган.
Электр таъминотидаги узилишларга 1−3 июнь кунлари қатор ҳудудларда кузатилган кучли шамол ҳамда ҳавонинг сезиларли исиши натижасида электр энергиясига талаб ошгани сабаб бўлди, дея маълум қилди Энергетика вазирлиги.
«Ўзбекнефтгаз» корхоналари фаолияти вақтинча тўхтаб қолиши, цемент импортининг ҳажми ошиши, Мактабгача таълим вазирлигидаги тайинловлар, Aндижондаги ер сотиш билан боғлиқ ноқонуний ҳолатлар — «Газета.uz»нинг 5 июндаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Андижонда 100 гектар ер майдонини 135 минг долларга сотмоқчи бўлган Андижон вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги дирекция бош мутахассиси, вилоят ҳокимлиги бош бошқармаси ғазначиси ҳамда компания раҳбарига нисбатан суд ҳукми ўқилди.
Ferkensco ва «Газпромбанк» ўртасида янги кимё мажмуасини молиялаштириш тўғрисида ҳамкорлик шартномаси имзоланди.
Ҳукумат қарори билан республикадаги 61 та постда ҳар куни атмосфера ҳавоси сифати, майда дисперсли заррачалар бўйича эса ойлик кузатишлар амалга оширилиши белгиланмоқда. Ҳужжатда шунингдек, 1 декабргача атроф табиий муҳит давлат мониторинги тизимининг Ягона геоахборот базаси шакллантирилиши белгиланган.
Бухоро вилоятида янги газ-кимё мажмуаси қурилишини молиялаштиришга қаратилган тўрт томонлама ўзаро англашув меморандуми Jizzakh Petroleum ва «Газпромбанк» томонидан имзоланди.
Мактабгача таълим вазирининг биринчи ўринбосари этиб Баходиржон Онорбоев тайинланди. Мазкур лавозимда ишлаган Каҳрамон Олимов эса бошқа ишга ўтгани айтилмоқда. Вазирнинг яна бир ўринбосари ҳам ўзгарган.
ЮНИСЕФ ва ИИВ ЙҲХББ Ю-Репорт лойиҳаси доирасида мактаблар яқинидаги йўллар хавфсизлиги бўйича сўров ўтказди. Аксарият респондентларнинг (Тошкентда — 60 фоиз) мактабга олиб борувчи йўлларни хавфсиз эмас деб ҳисоблаши маълум бўлди. Ўқувчиларнинг катта қисми мактабга пиёда боради.
Сабзавотли сомса, туркча погача, бананли нон, қиймали рулетчалар — Zira.uz пикник учун тайёрласа бўладиган егуликлар рецептларини тақдим этади.
Турли статистик маълумотлар, Шаҳрисабздаги авария, ИИБ ходимларининг ишдан бўшатилиши, пенсия ва нафақалар оширилиши, 2000 ва 20 000 сўмлик купюраларнинг муомалага чиқарилиши — «Газета.uz»нинг 4 июндаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Президентнинг тегишли фармони билан 1 июлидан пенсия ва нафақаларнинг энг кам миқдори оширилади. Шунингдек, ижтимоий нафақалар учун қўшимча тўловлар жорий этилади.
Қашқадарё вилоятининг Косон туманида унаштирилган йигит-қизни машинада ўтирган ҳолатда қўлга олиб, уларни қўйиб юбориш эвазига салкам 5 миллион сўм талаб қилган ИИБ ходимлари ишдан бўшатилди.
Шаҳрисабзда Damas русумли автомашинаси ўзини қувиб ўтишга уринган Lacetti билан тўқнашди. Оқибатда Damas ҳайдовчиси ва унинг ичидаги фуқаро вафот этди.
«Нуроний» газетаси бош муҳаррири сифатида ишлаб келган Олимжон Ўсаров Журналистлари ижодий уюшмасининг янги раиси этиб сайланди.
Дам олиш кунлари аномал иссиқ ҳаво ҳарорати +43 даражагача, кечаси эса +27 даражагача сақланиб қолади. Айрим тоғли ҳудудларда шамол баъзи жойларда чангли бўрон билан 17−22 м/с гача кучайиши кутилмоқда.
2021 йилнинг илк тўрт ойида оилавий ажрашишлар сони олдинги йилга нисбатан 4897 тага кўп бўлган.
Тошкентда Nexia-3, Lacetti ва Mercedes-Benz иштирокида тўқнашув бўлди. Оқибатда бир нафар ҳайдовчи ва икки йўловчи тан жароҳати билан шифохонага олиб кетилган.
Катта тезликда машина ҳайдаш оқибатида вафот этган ҳайдовчининг ўз жонига қасд қилиши мақомида бўлишига фатво берилди. Мусулмонлар идораси «Газета.uz»га ушбу шахсларга ҳам жаноза ўқилишини маълум қилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг