Коррупцияга ва монополияга қарши курашиш идоралари Бухоро давлат тиббиёт институтида давлат харидлари жараёнида қонунбузарликларга йўл қўйилганини тасдиқлади. ОТМ ректор ва шартнома тузилганидан кейин ноширлик лицензиясини олган компания ходимаси муаллифлигидаги китобларни сотиб олган. Хизмат машиналари учун ортиқча сарфланган газ харажатлари собиқ ректор Амрилло Иноятов (ҳозирда ССВ раҳбарининг биринчи ўринбосари) ва амалдаги ректор Шуҳрат Тешаевдан ундирилган.
Тошкент метрополитенининг «Новза» бекати яқинида поезд вагони техник носозлик оқибатида тўхтаб қолгани юзасидан расмий муносабат билдирилди. Метро техник носозлик сабаб тўхтаб қолгани айтилди ҳамда вазиятга ойдинлик киритиш учун тезкорлик билан ишчи гуруҳ тузилганлигини маълум қилинди.
Навоий вилояти Учқудуқ туманида уч ёшли қизини 60 миллион сўмга сотмоқчи бўлган аёл қўлга олинди.
Ижтимоий тармоқларда Тошкент метрополитенининг «Новза» бекати яқинида поезд вагони техник носозлик оқибатида тўхтаб қолгани ва метро йўловчилари бекат томон туннель бўйлаб пиёда кетишгани тўғрисида видео тарқалди.
Тошкентдаги 107 та мактабда таълим онлайн шаклга ўтказилди. Ҳозирги кунда Тошкент мактабларида 234 967 нафар ўқувчи анъанавий тарзда, 214 077 нафар ўқувчи масофадан туриб таълим олмоқда.
Наманган вилоятида «KIA BONGO III» русумли автомашина орқа томонга ҳаракатланган вақтида 2 ёшли болани босиб юборган. Бола воқеа жойида вафот этган.
Антимонополия қўмитаси пахта ёғи ва чигит нархини шаклланиши устидан назоратни кучайтирмоқда. Қўмита тадбиркорлар мавжуд вазиятдан фойдаланиб, уруғлар нархини асоссиз ошириб юбориши ёки бозорда унинг таъминотини сунъий равишда жиловлаши мумкин деб ҳисоблайди. Фонд биржасида битта харидор томонидан пахта ёғини сотиб олиш миқдори чекланди.
Бухоро халқаро аэропортида 20 йил давомида ишлаб келган Жахонгир Раҳимов Бухоро халқаро аэропорти директори этиб тайинланди.
Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Ўзбекистон давлат идораларига мурожаат давлат тили — ўзбек тилида бўлиши кераклиги ҳақидаги таклиф мақулланмади. Депутат Дониёр Ғаниев давлат тили ўз номи билан давлатнинг фуқаролар билан расмий мулоқот тили бўлиши кераклигини таъкидлади. Шунингдек, у давлат тили тўғрисидаги қонуннинг ижросини таъминлашнинг самарали механизмини ишлаб чиқиш кераклигини айтди.
Давлат тест маркази 2021 йил кириш имтиҳонлари учун тарих, математика, кимё, физик, биология, она тили, инглиз тили ва бошқа фанлардан намунавий тест саволларини эълон қилди. Барча тестлар.
Ўзбекистонда 27 апрелдан бошлаб ўрта мактаб ўқитувчилари, мактабгача таълим муассасалари ходимлари ҳамда сурункали касаллиги бор фуқароларни вакцинация қилиш жараёнлари бошланди.
27 апрель куни Ўзбекистонда 34 мингдан ортиқ киши COVID-19 га қарши эмланди. Жами мамлакат бўйича эмланганлар сони 600 минг нафардан ошди.
Президент Шавкат Мирзиёев фуқаролар ҳам Конституциявий судга мурожаат этишга ҳақли эканлигини белгиловчи қонунни имзолади. Конституциявий суд раис ва унинг ўринбосарини қўшган ҳолда 9 нафар судьядан иборат қилиб қўйилди.
Наманганда «KIA» русумли автомобиль ҳайдовчиси йўлда кетаётган велосипедчини уриб юбориб воқеа жойидан кетиб қолган. Велосипедчи тан жароҳати билан шифохонага олиб кетилган.
Наманган вилоятида ВАЗ-2106 русумли автомашина йўлни кесиб ўтаётган 6 ёшли пиёдани уриб юборган. Бола тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этган.
Талабалар орасида COVID-19 инфекцияси аниқлангани сабабли, Самарқанда битта ва Тошкентда учта олийгоҳлар масофавий таълим тизимига ўтди.
Наманган вилоятида шаръий турмушдаги хотинини мунтазам қийнаб, дўппослаб келган фуқарога нисбатан жиноий иш қўзғатилди. Тиббий экспертизада жабрланувчининг танасида енгил тан жароҳатлари аниқланган. Ижтимоий тармоқларда эр хотинини арқон билан боғлаб, кетмон дастаси сингунча калтаклаганлиги айтилмоқда.
Тошкентлик йигит тезликни оширгани учун жаримага тортилганидан сўнг икки дўсти билан унинг қоидабузарлигини қайд этган радарни тош отди.
Нурафшонда содир бўлган ва бир кишининг ўлимига сабаб бўлган портлаш маиший эҳтиёжлар учун табиий газни ўғрилаш натижасида содир бўлган. «Ҳудудгазтаъминот» квартира эгаси газ қувурларини канализация сифони билан улаганини маълум қилди.
Нурмат Отабеков ҳозирги кунда коронавирусга қарши вакциналар фақат давлат буюртмаси асосида олиб келинаётгани, вакцинация фақатгина давлат тиббиёт муассасаларида олиб борилаётганини маълум қилди. Кейинчалик вакциналарга давлат буюртмаси шакллантирилаётганда хусусий сектор эҳтиёжини ҳам эътиборга олиш режалаштирилмоқда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг