Наманган вилоятидаги Ахсикент ёдгорлигида археологлар томонидан иккита ноёб ерости йўллари, қадимий раковина, пол ости иситиш тизими, сопол қувурлар топилди. Ҳокимлик матбуот хизмати ёдгорлик ва ундаги сўнгги топилмалар ҳақида National Geographic ҳужжатли фильм суратга олишини маълум қилди.
Самарқанд давлат архитектура-қурилиш университети ҳудудида ёнғин содир бўлди. Ҳодиса олийгоҳнинг қурилиши тугалланмаган фаоллар залидан келиб чиққани айтилмоқда. Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби аниқланмоқда.
Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг Тел-Авивдан Самарқанд ва Тошкентга учиши режалаштирилган рейси Эроннинг Исроил ҳудудини ўққа тутгани сабаб кечиктирилди. Тахминан икки соатлик кечикишдан сўнг самолёт Ўзбекистонга етиб келди.
Тошкент давлат аграр университети 30 сентябрь куни университет ҳудудида келиб чиққан ёнғин Ўрмон хўжалиги агентлиги биносида содир бўлганини маълум қилди. Агентлик буни рад этиб, ёнғин асли қаердан бошлангани бўйича қўшимча маълумот берилишини айтди.
Президент администрациясидан кетган Комил Алламжонов, Аграр университетида юз берган ёнғин, ўқитувчиларни касб байрами билан табриклаган давлат раҳбари, ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш ҳолатлари ҳақида гапирган болалар омбудсмани ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.
Навоий вилоятида Зарафшон дарёсидан электр қармоқ ёрдамида балиқ овлаб, табиатга 6,3 млрд сўм зарар етказган шахслар ушланди. Улар жами 400 га яқин, жумладан, Қизил китобга киритилган балиқни тутган.
Қибрайдаги Тошкент давлат аграр университети биносида келиб чиққан кучли ёнғин 2 соатга яқин муддатга тўлиқ ўчирилди. Уни ўчиришга 15 дан ортиқ экипаж жалб қилинди. «Газета.uz» мухбирлари ҳодиса жойидан кадрлар олди.
Ўзбекистонни эркин ва фаровон мамлакатга айлантиришда таълим соҳасини янги сифат босқичига кўтариш ҳар қилувчи аҳамият касб этади, деди президент Ўқитувчи ва мураббийлар куни билан табригида.
Тошкент давлат аграр университети ҳудудида кучли ёнғин содир бўлди. ФВВ «вазият тўлиқ назоратга олинган»ини маълум қилди. Маълумотлар янгиланмоқда.
Фарғона аэропортида биринчи расмий авиаспоттинг бўлиб ўтди. Ўзбекистон ва қўшни давлатлардан келган 15 нафар аэрофотограф самолётларнинг учиш ва қўнишини кузатди. Уларнинг бир қисми Сўхга ҳам учиб борди. Фото.
Апрелда Хатирчи туманидаги маҳаллалардан бирида ўқитувчи Cobalt машинасини ҳайдаб кетаётиб, икки ўқувчи қизни уриб юборган. Улардан бири ЙТҲ жойида, иккинчиси икки кундан кейин шифохонада вафот этган. Ҳайдовчи судда чалғигани ва бошқарувни йўқотганини айтди. У 5 йил қамоқ жазосини олди.
Президент Абдулла Авлоний номидаги Педагогик маҳорат миллий институтига ташриф буюрди. Унинг биноси таъмирланиб, иккита янги бино қурилган. Институт янги жиҳозлар билан таъминланган, STEM лабораторияси, инклюзив таълим ва психолог хоналари, медиа студияси ва музей ташкил этилган.
Шаҳрихон туманида реклама баннери ўрнатаётган ёлланма ишчини электр токи урди. Андижон вилояти ФВБга кўра, қутқарувчилар фуқарога амалий ёрдам кўрсатди. Ҳозирда унинг аҳволи яхшилиги айтилмоқда.
Сардор Мирзаев ва Атабек Аллаберганов Ҳисоб палатаси раиси ўринбосари лавозимида иш бошлади. Сардор Мирзаев аввал палатадаги Ижтимоий соҳа ва аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш харажатларини аудит қилиш шуъбаси мудири, Атабек Аллаберганов эса Кадастр агентлиги директорининг биринчи ўринбосари бўлган.
«Адолат» СДП ўз сайловолди дастурида судьялар сонини аҳоли сонига мутаносиб равишда кўпайтириш таклифини илгари сурмоқда. Бу одил судлов сифатини яхшилаш, судьяларнинг иш ҳажми ва иш юкламасини камайтиришга ёрдам беради.
Юқори Чирчиқ туманида Cobalt ҳайдовчиси пиёдалар ўтиш жойидан ўтаётган 11 ёшли ўқувчини уриб юборди. Тошкент вилояти ЙҲХБга кўра, қизга биринчи ёрдам кўрсатилган ва аҳволи яхшилиги сабаб уйига рухсат берилган.
Сентябрь ойининг муҳим маданий-маърифий тадбирларидан бири 19−21 сентябрь кунлари Марғилонда бўлиб ўтди. Анъанавий «Атлас фестивали»да давра суҳбатлари, халқаро анжуман, мода намойишлари, кўргазма ва фототанловлар ўтказилди. Унда 20 дан зиёд мамлакат вакиллари қатнашди.
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда «Йил ўқитувчиси» танлови ўтказилишини, унда ғолиб бўлган ўқитувчиларга уч хонали уй совға қилинишини маълум қилди.
Президент ўқитувчиларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришнинг янги чора-тадбирларини маълум қилди. Келаси ўқув йилидан бошлаб халқаро малака сертификатини бериш бошланади. Уни олган ўқитувчилар бошқа устамаларни ҳисобга олган ҳолда ойлик маошини 4,5 млн сўмдан 12 млн сўмгача ошириши мумкин бўлади.
Президент фан олимпиадаларига тайёрлаш маркази ташкил этилишини маълум қилди. Унинг таъкидлашича, рағбатлантириладиган халқаро фан олимпиадалари сони 18 тадан 22 тага етказилади. Илк бор халқаро фан олимпиадаларида ғолиб бўлган ўқувчилар жамоаси раҳбарларини ҳам рағбатлантириш тизими йўлга қўйилади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг