Жамият

Қозоғистон ва Қирғизистон электр узилишларини Ўзбекистон электр тизимидаги муаммолар билан изоҳлади
7 январь 2021, 11:49

Қозоғистон ва Қирғизистон электр узилишларини Ўзбекистон электр тизимидаги муаммолар билан изоҳлади

Қозоғистон жанубида ва Қирғизистоннинг айрим ҳудудларида электр энергиясидан узилишлар кузатилди. Иккала мамлакат ҳам Ўзбекистондаги энергия тизимидаги муаммоларга ишора қилмоқда. Аввалроқ Ўзбекистон Энергетика вазирлиги минтақанинг ягона энергия тизимидаги электр узатиш линияларидаги узилишлар ҳақида хабар берган эди.

Суд Жасур Умиров ишини ёпиқ тарзда кўриб чиқади
6 январь 2021, 23:35

Суд Жасур Умиров ишини ёпиқ тарзда кўриб чиқади

Хонанда Жасур Умировга оид жиноят иши 6 январь куни Каттақўрғон шаҳар судида ёпиқ тарзда, мазмунан кўриб чиқилади. Самарқанд вилояти прокуратураси хонанданинг айби терговда тасдиқланганини айтмоқда.

2021 йил учун солиқ сиёсати. Нималар ўзгарди?
6 январь 2021, 23:27

2021 йил учун солиқ сиёсати. Нималар ўзгарди?

Ўзбекистон Солиқ кодексига бир қатор янгиланишлар ва ўзгартиришлар киритилди. 2021 йилда акциз солиғининг 3 марта кўтарилиши, янгиланган солиқ имтиёзлари ва бошқа солиқ сиёсатидаги ўзгаришлар.

Тўрақўрғонда спиртли ичимликдан вафот этганлар сони 5 кишига етди
6 январь 2021, 21:07

Тўрақўрғонда спиртли ичимликдан вафот этганлар сони 5 кишига етди

Тўрақўрғон туманида спиртли ичимлик истеъмол қилиш натижасида захарланиб ўлганлар сони 2 кишидан 5 кишига етди. Улар орасида энг каттаси — 52 ёш, энг кичиги эса — 36 ёшда. Жами 13 киши захарланган.

Урганч шаҳри марказида туннель қурилади
6 январь 2021, 19:37

Урганч шаҳри марказида туннель қурилади

Урганч шаҳрининг марказий майдони янгидан қурилиши режалаштирилмоқда. Майдон марказида 25 метрлик катталикдаги Жалолиддин Мангуберди ҳайкали ўрнатилади. Майдон остидан эса автомобиль туннели ўтказилади.

Озодбек Назарбеков: Маданият объектларининг бўш турган майдонлари тадбиркорларга берилади
6 январь 2021, 18:11

Озодбек Назарбеков: Маданият объектларининг бўш турган майдонлари тадбиркорларга берилади

Озодбек Назарбеков тадбиркорларга маданият объектларидаги бўш майдонларни беришда ҳокимиятлар билан боғлиқ бюрократик ҳолатлар мавжудлигини қайд этди. Шу боис Маданият вазирлиги Ҳукуматга 2021 йилдан тадбиркорларга маданият марказлари, боғ ва ҳиёбонлар майдонларини ажратиш жараёнларини соддалаштиришга оид қарор лойиҳасини киритгани маълум қилинди.

Биткоин яна рекордини янгилади
6 январь 2021, 17:46

Биткоин яна рекордини янгилади

Биткоиннинг нархи яна тарихий максимал даражани янгилади. У 35 минг АҚШ долларидан ошиб кетди ва ушбу курс атрофида ҳаракатланмоқда.

Ўзбекистонда ноодатий об-ҳаво ҳодисаси кузатилмоқда
6 январь 2021, 16:53 1

Ўзбекистонда ноодатий об-ҳаво ҳодисаси кузатилмоқда

Об-ҳаво маълумотларида қор ёғиши кутилмаётган бўлса ҳам, эрталаб Тошкент кўчалари қорга ўхшаш нарса билан қопланди. «Ўзгидромет» нинг хабар беришича, бундай ҳодиса Ўзбекистонда камдан-кам учрайди.

Чилонзор туманида Nexia автомобили ёниб кетди
6 январь 2021, 16:28

Чилонзор туманида Nexia автомобили ёниб кетди

6 январь куни Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани ҳудудида Nexia русумли автомобилнинг сигнализация мосламасида қисқа туташув юзага келиб ёнғин содир бўлган. Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган. Жабрланганлар йўқ.

Белгиланмаган ерда кўп қаватли квартирали уйлар қурилиши авария ҳолатларига олиб келмоқда — Жаҳонгир Ортиқхўжаев
6 январь 2021, 16:15

Белгиланмаган ерда кўп қаватли квартирали уйлар қурилиши авария ҳолатларига олиб келмоқда — Жаҳонгир Ортиқхўжаев

Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев якка тартибдаги уй-жой қуриш учун ажратилган ер участкаларида кўп қаватли уйларни қуриш турли тизимларга салбий таъсир кўрсатиб, аварияларга олиб келаётганини таъкидлади. Бундан ташқари, эндиликда тасдиқланган аҳоли пунктининг бош режалари муҳокамасидаги асосий таклифлар ҳам инобатга олиниши маълум қилинди.

Тошкентда 3 йилда 66 та меҳмонхона ва 12 та савдо-кўнгилочар марказини қуриш режалаштирилмоқда
6 январь 2021, 14:43

Тошкентда 3 йилда 66 та меҳмонхона ва 12 та савдо-кўнгилочар марказини қуриш режалаштирилмоқда

Тошкентда 3 йил давомида 66 та меҳмонхона, 12 та савдо-кўнгилочар маркази ва 9 та истироҳат боғини қуриш режалаштирилмоқда. Маҳаллий ва хорижий тадбиркорлар пойтахтга уч йил ичида 9,442 триллион сўмлик сармоялар киритмоқчи.

Сенаторлар Конституцияга ўзгартиш киритиш тўғрисидаги қонунни маъқуллади
6 январь 2021, 14:35

Сенаторлар Конституцияга ўзгартиш киритиш тўғрисидаги қонунни маъқуллади

Сенат 11 ялпи мажлисда «Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги қонунни маъқуллади. Унга кўра, 14 та ҳудудда умумюрисдикция судлари ташкил этилмоқда. Қолаверса, туман ва шаҳарларда маъмурий судлар тугатилиб, ҳудудлар марказларида туманлараро маъмурий судлар ташкил этилмоқда.

Абдукарим Мирзаев билан боғлиқ янги маълумотлар эълон қилинди
6 январь 2021, 14:19

Абдукарим Мирзаев билан боғлиқ янги маълумотлар эълон қилинди

Абдукарим Мирзаевнинг адвокати Маҳмуд Саид Aрслон маъмурий қамоқни тугатиш тўғрисида Истанбул Жиноят суди судларига юборилган аризалар мурожаат сабаблари ўрганилмаган ҳолда рад этилганини таъкидлади. Ўз навбатида, журналистнинг ҳамкасби у билан телефон орқали мулоқотда бўлган олти шубҳали шахснинг айбсиз экани аниқланганини маълум қилди.

Қаршидаги уйда газ портлаши оқибатида икки киши вафот этди
6 январь 2021, 13:38

Қаршидаги уйда газ портлаши оқибатида икки киши вафот этди

Қаршидаги уйда портлаш оқибатида бино деворлари қулаб, икки нафар вояга етмаган бола вафот этди.

Самарқанддаги тиббий муассасаларда 7 млрд сўм талон-тарож қилинганлиги аниқланди
6 январь 2021, 12:36

Самарқанддаги тиббий муассасаларда 7 млрд сўм талон-тарож қилинганлиги аниқланди

Самарқанд вилояти тиббиёт муассаларида 7 млрд сўмлик талон-торожлик ва суистеъмолчиликлар аниқланди. Бундан ташқари дори воситаларига 5,643 млрд сўмга қиммат нархларда давлат харидлари амалга оширган. Аниқланган ҳолатлар асосида жиноят иши қўзғатилган.

Навоийдаги ЙТҲ оқибатида 2 киши вафот этди
6 январь 2021, 10:52

Навоийдаги ЙТҲ оқибатида 2 киши вафот этди

Навоий шаҳрида мактаб ўқувчилари ўртасида бўлиб ўтаётган фан олимпиадасига ўқувчи ва ўқитувчиларни олиб кетаёган машина ЙТҲга учради. Ҳодиса оқибатида бир нафар ўқитувчи ва бир нафар ўқувчи вафот этди.

Сурхондарё ҳокимлиги сайти ҳужумга учради
6 январь 2021, 10:22 1

Сурхондарё ҳокимлиги сайти ҳужумга учради

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги сайти хакерлар ҳужумига учради. Хакерлар вилоят ҳокимлиги биносида АКТ ходими калтакланганлигини айтмоқда.

1 январдан нималар ўзгарди?
5 январь 2021, 22:02

1 январдан нималар ўзгарди?

2021 йил 1 январдан Ўзбекистон қонунчилигидаги асосий ўзгаришлар ва бошқа янгиликлар ҳақидаги умумий маълумот тайёрланди.

Навоийда «Matiz» ағдарилиб кетди, бир киши вафот этди
5 январь 2021, 17:38

Навоийда «Matiz» ағдарилиб кетди, бир киши вафот этди

Навоий вилоятида «Matiz» автомашинаси чўл ҳудудига ағдарилиб, ЙТҲ содир бўлган. Ҳодиса оқибатида ҳайдовчи турли жароҳатлар билан шифохонага ётқизилган, йўловчи сифатида кетаётган 30 ёшли фуқаро воқеа жойида вафот этган.

Барча таълим муассасаларида коррупцияга қарши кураш бўйича махсус курслар жорий этилади
5 январь 2021, 17:15

Барча таълим муассасаларида коррупцияга қарши кураш бўйича махсус курслар жорий этилади

Болалар боғчаси, мактаб ва олий таълим муассасаларида коррупцияга қарши кураш бўйича махсус курслар жорий этилади. Бунга хорижий ташкилотлар экспертлари жалб қилинади. Ўқув материалларини тайёрлаш учун эса ягона методологик талаблар ишлаб чиқилади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг