Тошкент шаҳри Юнусобод туманида Matiz билан тўқнашган Nexia-3 автомашинаси ёниб кетди, бир ҳайдовчи жароҳатланди. Бошқа ҳолатда Lacetti’да ёнғин чиқди. Суриштирув ишлари бошланди.
24 сентябрдан Тошкент — Москва — Тошкент йўналишида поездлар ҳаракати тикланди. Поезд ҳар ҳафта қатнайди, йўлда Қозоғистон ва Россиядаги бекатларда тўхтаб ўтади.
Одамлар ҳайвонлар ҳуқуқлари учун курашаётган бир даврда ҳайвонот боғларининг ишлаб туриши баҳсларга сабаб бўляпти. Кимдир уни ноёб турлар сақлаб қолинадиган жой, деб билса, бошқалар шафқатсизликда айблайди. «Газета.uz» худди шу масалада Москва ҳайвонот боғи ходимлари билан суҳбатлашган эди.
Ўзбекистонда чанг бўронларига қарши курашиш бўйича миллий дастур тасдиқланди. Шунингдек, 2030 йилдан Тошкент шаҳар ва унга туташ Тошкент вилоятининг ҳудудларида жойлашган иситиш ва электр энергия ишлаб чиқариш корхоналарига ёқилғи сифатида мазутдан фойдаланиш тақиқланади.
Янгиҳаёт туманида 117- ва 55-сонли йўналиш автобуслари иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ, автобуслар техник шикастланган.
Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси мамлакатнинг шимолий ҳудудларида юзага келаётган мураккаб вазият сабабли фуқароларга қатор тавсиялар берди. Элчихона хавфсизлик чораларини кўришга ва ракета отишмалари пайтида бошпаналарни тарк этмасликка чақирди, расмий хабарларини кузатиб бориш сўралди.
Чилонзор туманидаги мактабда синов муддатида бўлган рус тили фани ўқитувчиси биринчи иш кунида 6-синф ўқувчисини унга гап қайтаргани учун урди. Боланинг ота-онаси ҳолат бўйича ҳуқуқ-тартибот идораларига мурожаат қилди. Айни пайтда суриштирув ишлари кетмоқда.
Ўзбекистонда Тиббий хизматлар меҳмондўстлиги дастури амалга оширилади. «Авиценна» номи остида тиббий ва соғломлаштириш туризми бренди ишлаб чиқилади. Давлат тили ва хорижий тилларда тиббиёт ҳамда соғломлаштириш муассасаларининг ягона реестри шакллантирилади.
Сайхунобод туманида машинасини қасддан бир гуруҳ одамлар орасида кескин бошқариб, уларни босиб кетишга ҳаракат қилган Captiva ҳайдовчиси 4 йил 6 ойга қамалди. Олдин ҳам судланган шахс жазони қаттиқ тартибли колонияда ўтайди.
Мангистау-Нукус йўловчи поездида ёнғин чиқди. Ҳодиса оқибатида фуқаролар ва вагонларга шикаст етмаган. «Ўзбекистон темир йўллари»га кўра, масъул шахсларга нисбатан интизомий чоралар кўрилди.
Учкўприк туманида поезд вагонлари устида селфи тушмоқчи бўлган уч ўқувчидан икки нафарини 27 минг вольтли ток урди. Улардан бирининг танаси 65 фоиз куйгани, яна бирининг ўнг оёқ суяги сингани айтилмоқда.
Тошкент шаҳри Яккасарой туманида Malibu-2 ва Lacetti машиналари тўқнашди. ЙТҲ оқибатида ҳайдовчилар ва яна бир нафар йўловчи жароҳатланди.
2024 йилги шахмат Олимпиадасида қатнашган Ўзбекистон терма жамоаси 24 сентябрь куни Тошкент халқаро аэропортида тантанали кутиб олинди. «Газета.uz» фотомухбири Мурод Юсуф ушбу маросимдан фоторепортаж тайёрлади.
Қўшилмаслик ҳаракатига раислик қилмоқчи бўлаётган Ўзбекистон, камбағал оилалар бизнеси учун 30 млн сўмгача фоизсиз қарзлар, юқори тезликда ҳаракатлангани учун жаримага тортилган Олимпиада чемпиони, 15 фоизгача оширилган алимент тўловлари ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.
Ўзбекистонда барча коллеж ва касб-ҳунар мактаблари техникумларга айлантирилади, биноларнинг бир қисми мактаблар учун берилади. Техникумлар қисман академик мустақилликка эга бўлади ва пуллик хизматлар кўрсата олади. Улардан 14 тасида Британиянинг BTEC дастури жорий этилади.
Шахмат федерацияси раиси Алишер Саъдуллаев 2021 йилдан бери АҚШ терма жамоасида дона суриб келаётган Гулруҳбегим Тоҳиржоновани Ўзбекистон терма жамоасига қайтариш нияти борлигини айтди. «Гулруҳбегим барибир Ўзбекистонга керак, у яхши ва салоҳиятли шахматчи», — деди Саъдуллаев.
«Адолат» партияси табиий ресурсларни самарали бошқариш учун қонунларни такомиллаштириш, экологик баҳолаш ва жамоатчиликнинг иштирокини таъминлаш ташаббусини илгари сурмоқда.
Самарқандда муқаддам судланган 2 шахс 3 нафар фуқарони 52,7 минг долларга Исроилга ишга юборишни ваъда қилгани аниқланди. Прокуратура департаменти уларга нисбатан фирибгарлик бўйича жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди.
Олмазор туманида Cobalt, Tracker ва «гармошка»ли автобус иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. ЙТҲ оқибатида 3 киши жароҳат олди. Дастлабки маълумотга кўра, ҳодиса Cobalt ҳайдовчиси айби билан келиб чиққан.
Рақамли иқтисодиётнинг ўсиши ва кибержиноятчиликнинг кўпайиши шароитида Uzum Media ва Mastercard иккита бепул онлайн курсни ишга тушираётганини эълон қилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг