Жамият

Ўзбекистон сайловларида барча миллат вакиллари учун тенг имкониятлар яратилади
20 сентябрь 2024, 17:00

Ўзбекистон сайловларида барча миллат вакиллари учун тенг имкониятлар яратилади

Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашлар депутатлигига номзодлар орасида инклюзивлик таъминланмоқда. Улар орасида турли миллат вакиллари ва ногиронлиги бўлган шахслар ҳам бор.

BYD «параллель импорт»ни қўллаб-қувватламаслигини маълум қилди
20 сентябрь 2024, 16:00

BYD «параллель импорт»ни қўллаб-қувватламаслигини маълум қилди

BYD компаниясининг маълум қилишича, BYD Central Asia Ўзбекистондаги ягона расмий дистрибьютор бўлиб, у маҳаллий шароитларга мослаштирилган автомобилларни тўлиқ кафолат билан таклиф қилади.

Сенат Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартиришлар киритишни маъқуллади
20 сентябрь 2024, 15:15

Сенат Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартиришлар киритишни маъқуллади

Cкутер ва самокатда содир этилган ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик белгиланмоқда. Юк машиналари йўлнинг четки чап қаторида ҳаракатлангани учун жарима жорий этилмоқда. ЙПХ ходимларидан қоидабузарга жойнинг ўзида жарима қўллаш ваколати олиб қўйилмоқда. Сенат шулар кўзда тутилган қонунни маъқуллади.

Дам олиш кунлари Тошкентда қаерларга бориш мумкин? (21−22 сентябрь)
20 сентябрь 2024, 15:13

Дам олиш кунлари Тошкентда қаерларга бориш мумкин? (21−22 сентябрь)

Олтита кинопремьера, Iosis Fest 2024, Cinema Love 2024 кинофестивали, гастрономик фестиваль, ўндан ортиқ кўргазма, спектакллар, болалар учун ижодий маҳорат дарслари, болалар машғулотлари, чегирмалар ва келаётган дам олиш кунларидаги бошқа тадбирлар — Afisha.uz жамланмасида.

Психологик ёрдам кўрсатиш қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик жорий этилади
20 сентябрь 2024, 14:27

Психологик ёрдам кўрсатиш қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик жорий этилади

Сенат томонидан психологик ёрдам кўрсатиш талабларини бузганлик учун жавобгарлик белгиловчи ва ушбу соҳага нисбатан бошқа бир қатор талаблар киритувчи қонун маъқулланди.

Тошкентда BYD уриб кетиши оқибатида 9 ёшли қиз вафот этди
20 сентябрь 2024, 14:21

Тошкентда BYD уриб кетиши оқибатида 9 ёшли қиз вафот этди

Сергели туманида BYD йўлдан ўтаётган 2015 йилда туғилган қизни уриб юборди. Қиз шифохонада вафот этди. Тергов ҳаракатлари бошланган.

Дам олиш кунлари ҳаво илиқ бўлади
20 сентябрь 2024, 13:09

Дам олиш кунлари ҳаво илиқ бўлади

Шанба, якшанба кунлари Ўзбекистон бўйича илиқ ва қуруқ об-ҳаво сақланиб туради. Айрим ҳудудларда шанба куни қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Ҳарорат кундузи +28…+31 даража атрофида бўлади.

Сурхондарёда «Тоза ҳудуд» хизмати аҳолидан 3,2 млрд сўм ортиқча тўлов олгани аниқланди
20 сентябрь 2024, 12:05

Сурхондарёда «Тоза ҳудуд» хизмати аҳолидан 3,2 млрд сўм ортиқча тўлов олгани аниқланди

Рақобат қўмитаси Сурхондарёда «Тоза ҳудуд» чиқинди ташиш хизмати тарифларни декларация қилмай, шунингдек, кўрсатилмаган хизматлар учун аҳолидан 3,2 млрд сўм ортиқча тўлов олганини аниқлади. Ташкилотга молиявий жарима қўлланди ва пулни истеъмолчилар фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилиш топширилди.

Қорақалпоғистонда 1-синф ўқувчиси онаси ва қариндошлари томонидан куч ишлатилиб синфдан олиб кетилди
20 сентябрь 2024, 11:58

Қорақалпоғистонда 1-синф ўқувчиси онаси ва қариндошлари томонидан куч ишлатилиб синфдан олиб кетилди

Элликқалъа туманидаги мактабда 1-синф ўқувчиси онаси томонидан куч ишлатиб мажбуран синфдан олиб кетилди. Вазият боланинг ким билан яшашига оид қариндошлар ўртасидаги низо оқибатида юзага келган.

Жиззах вилоятида темирйўл станцияси бошлиғи 4 минг доллар пора билан ушланди
20 сентябрь 2024, 11:37

Жиззах вилоятида темирйўл станцияси бошлиғи 4 минг доллар пора билан ушланди

Зоминдаги Даштобод станцияси бошлиғи МЧЖ вакилидан 10 минг доллар талаб қилиб, шундан 4 мингини олганда ушланди. У 100 та юк вагонини божхона кўригидан навбатсиз ўтказиб бериш ва темирйўл жаримасини қўлламасликка ишонтирган. Станция бошлиғи аввал ўғриликда айбланиб, судланган.

Қашқадарёда рашк сабаб хотинини ёқиб юборган эркак 10 йилга қамалди
20 сентябрь 2024, 11:16

Қашқадарёда рашк сабаб хотинини ёқиб юборган эркак 10 йилга қамалди

Яккабоғ туманида яшовчи 59 ёшли эркак маст ҳолда рашк сабаб хотинига бензиб сепиб, уни ёқиб юборди. Аёл оғир даражадаги куйиш жароҳатини олди, унинг ҳаёти сақлаб қолинди. Суд эркакни 10 йилга озодликдан маҳрум қилди.

Сенат раиси Бойсундаги кон авариясида ҳалок бўлганларнинг оилаларига ҳамдардлик билдирди
20 сентябрь 2024, 10:55

Сенат раиси Бойсундаги кон авариясида ҳалок бўлганларнинг оилаларига ҳамдардлик билдирди

Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Нарбаева Бойсундаги М-25 газ конида қайта юз берган авария оқибатида ҳалок бўлган 4 нафар фуқаро юзасидан ҳамдардлик билдирди. У вафот этганларнинг оилалари президент назоратида эканини қайд этди.

Портлаш, заҳарли газ ва бадбўй ис: Бойсун қандай яшаяпти?
20 сентябрь 2024, 09:22

Портлаш, заҳарли газ ва бадбўй ис: Бойсун қандай яшаяпти?

Сурхондарёнинг Бойсун туманидаги М-25 конида водород сульфид юқори бўлган газ чиқиши бошланган эди. «Газета.uz» таҳририятига бўлган кўплаб мурожаатлардан сўнг сайт жамоаси газ сизиб чиққандан кейин ҳақиқий ҳолат қандайлигини ўрганиш мақсадида Бойсунда бўлиб қайтди. Видеорепортаж.

Фуқаролар ва цирклар боқадиган ёввойи ҳайвонлар реабилитация марказларига топширилади
20 сентябрь 2024, 00:13

Фуқаролар ва цирклар боқадиган ёввойи ҳайвонлар реабилитация марказларига топширилади

Ўзбекистонда жисмоний шахслар ихтиёридаги ҳамда цирк ва шапитоларда сақланувчи ёввойи ҳайвонлар реабилитация марказларига топширилади.

«Омонқўтон» боғида ноёб ва Қизил китобдаги дарахтлар кесилгани юзасидан жиноят иши очилди
19 сентябрь 2024, 23:47

«Омонқўтон» боғида ноёб ва Қизил китобдаги дарахтлар кесилгани юзасидан жиноят иши очилди

Самарқанддаги «Омонқўтон» миллий табиат боғида жами 2500 тупдан ортиқ ноёб ва Қизил китобга киритилган дарахтлар кесиб кетилгани юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Тергов юзасидан Бош прокуратура назорати ўрнатилди.

Президент Тошкентда чанг бўронларига қарши курашиш ва ҳаво сифатини яхшилаш чора-тадбирлари билан танишди
19 сентябрь 2024, 22:52

Президент Тошкентда чанг бўронларига қарши курашиш ва ҳаво сифатини яхшилаш чора-тадбирлари билан танишди

Президентга 2030 йилгача чанг бўронларига қарши курашиш дастури, шунингдек, Тошкентда ҳаво сифатини яхшилаш чоралари тақдим этилди. МЖТКга қурилишда ҳавони муҳофаза қилиш талабларига риоя қилмаслик, дарахт кесиш ва қуритиш учун жазо чораларини кучайтириш тўғрисидаги моддани киритиш таклиф этилмоқда.

19 сентябрь куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести
19 сентябрь 2024, 21:51

19 сентябрь куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести

БМТнинг Ғазо бўйича резолюциясини ёқлаган Ўзбекистон, Германия билан миграция келишуви тафсилотлари, солиқ имтиёзларини қўллаш бўйича янгича тизим, Бойсун конида ҳалок бўлганлар оилаларининг пудратчи қарамоғига олиниши ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.

Олти йилда қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат секторига 2,5 млрд долларлик халқаро инвестиция ва грантлар жалб этилди
19 сентябрь 2024, 18:10

Олти йилда қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат секторига 2,5 млрд долларлик халқаро инвестиция ва грантлар жалб этилди

Бош вазир Абулла Ариповга кўра, Ўзбекистон 2017−2023 йилларда қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат секторига халқаро молия институтларидан 2,5 млрд доллар инвестиция ва грант маблағларини жалб этган. У, шунингдек, 2030 йилгача озиқ-овқат ишлаб чиқаришни 2 баробар кўпайтириш режалари ҳақида гапирди.

Uznetix: Билим ва малака муваффақият калитини очади
19 сентябрь 2024, 17:00

Uznetix: Билим ва малака муваффақият калитини очади

Uznetix ҳар бир мижозга индивидуал ёндашган ҳолда замонавий касбларни ўзлаштириш курсларини тақдим этади.

Тошкентда иссиқлик ва иссиқ сув тарифлари 15 фоизга оширилади
19 сентябрь 2024, 16:50

Тошкентда иссиқлик ва иссиқ сув тарифлари 15 фоизга оширилади

Халқ депутатлари Тошкент шаҳри кенгаши томонидан аҳоли ва юридик шахслар учун иссиқлик ва иссиқ сув таъминоти хизматлари тарифларининг 15 фоизга оширилиши маъқулланди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг