«Офицер 55» ва яна саккизта кино премьераси, Teplo фестивали, кўргазмалар, концертлар, болалар ва катталар учун ижодий маҳорат дарслари, спектакллар ҳамда келаётган дам олиш кунларидаги бошқа тадбирлар — Afisha.uz жамланмасида.
Korzinka супермаркетлар тармоғи Рақобат қўмитаси билан муҳокама якунлангани ва энг оммабоп товарлар саватини энг арзон нархларда сақлашга қаратилган стратегиясини янги ном остида ривожлантиришни давом эттиришини маълум қилди. Савдо тармоғининг таъкидлашича, дастурнинг моҳияти ўзгармайди.
Жума кунидан Ўзбекистонга нисбатан совуқ ва бироз нам ҳаво кириб келиши бошланади. Дам олиш кунларида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси +10…+15, кундузи +22…+27 даражагача пасаяди.
Тошкентда фуқаро шифокор тавсиясисиз «Цефтриаксон» ва «Лидокаин» аралашмасидан укол олгач, аҳволи ёмонлашиб, шифохонага ётқизилди. Фармхавфсизлик марказига кўра, бу дори сифати билан боғлиқ эмас. Препаратлар қайта текширилмоқда. Улардан ўзбошимчалик билан фойдаланиш мумкин эмаслиги эслатилди.
Qanot Sharq авиакомпанияси сайёҳларга Венгриянинг муҳим спорт тадбирларига — Формула-1 Гран-присидан тортиб, сув спорти турлари бўйича халқаро турнирларгача ташриф буюриш имкониятини таклиф қилади.
Рақобат қўмитаси «Наманган сув таъминоти» давлат харидларини амалга оширишда қонун бузганини маълум қилди. Қўмита корхона мансабдорларига жарима қўллаб, тегишли ҳужжатларни судга юборди.
Тошкент вилоятининг чегара ҳудудларига киритилаётган ўзгаришлар, Парламент сайлови бюллетенларининг кўриниши, 1000 куб метри 160 доллардан сотиб олинаётган газ, ЖЧ саралаш босқичида КХДРни енган Ўзбекистон футболчилари ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.
Сурхондарёнинг Бойсунидаги газ конида водород сульфид сизиб чиқишда давом этмоқда. Аҳолининг «Газета.uz»га маълум қилишича, яқин атрофдаги ҳудудлар газ ҳиди билан қопланган, шу боис кўпчилик вақтинча бошқа шаҳарларга кетган, эвакуация қилинган аҳоли эса мактаб ва бошқа муассасаларда бўлиб турибди.
Рақобат қўмитаси 7 нафар собиқ талабанинг пуллари қайтарилмагани юзасидан Central Asian University’га нисбатан иш қўзғатганди. CAU талабалар университетга мурожаат қилмагани, ҳозирда маблағни қайтариб бериш бошланганини айтди.
Футбол бўйича ЖЧ саралаш босқичи доирасидаги Ўзбекистон ва КХДР учрашуви сабаб соат 23:00 гача Тошкентнинг Чилонзор, Чўпонота ва Бунёдкор кўчасининг бир қисмида транспорт ҳаракати чекланади.
Шароф Рашидовнинг ўғли Илҳом Рашидов 74 ёшида вафот эди.
Марказий сайлов комиссияси Парламент сайлови бюллетенларининг шакли ва тавсифини тасдиқлади. Бундай бюллетенлар ихчамлиги сабаб чоп этиш харажатларини 3 млрд сўмгача камайтиради, натижаларни аниқлаш учун сарфланадиган вақт сарфи ҳам қисқаради.
Иштихон туманида юқори тезликдаги Lacetti қарама-қарши йўлдаги мотоцикл билан тўқнашди. Оқибатда мотоцикл ҳайдовчиси ва 13 ёшли фарзанди воқеа жойида ҳалок бўлди, машина ҳайдовчиси вақтинча сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилди.
Туғилганидан бери даволанаётган 7 ойлик қиз Ўзбекистон болалар омбудсмани кўмагида Санкт-Петербургдан шифокор ҳамроҳлигида олиб келинди. Унинг ота-онаси апрель ойида яшаш муддати тугагани сабабли уйга қайтишган. Харажатларни қоплашга ўзбек диаспораси ва тадбиркорлардан бири ёрдам берди.
Ўнлаб болаларни бир машинага ўтқазиб ҳаракатланиш бўйича навбатдаги ҳолат Андижон туманида қайд этилди: Damas ҳайдовчиси 32 нафар болани боғчага олиб кетаётганда тўхтатилди. Ҳайдовчига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилди ва 187,5 минг сўм жарима қўлланди.
Қашқадарёдаги 2 та пахта тўқимачилик кластери 3 млрд сўмдан ортиқ асоссиз даромад олгани аниқланди. Хусусан, улар маҳсулотни биржага чиқармасдан, тўғридан-тўғри шартномалар асосида сотган. Рақобат қўмитаси ҳолат бўйича иш қўзғатиб, маблағларни ихтиёрий равишда қайтариш бўйича кўрсатма берди.
Давлат тиббий суғуртаси тизимини 2024 йил 1 октябрдан бошлаб Тошкент шаҳри ва Сирдарё вилоятида, 2025 йил 1 январдан Қорақалпоғистон Республикасида жорий этиш таклиф этилмоқда. Бошқа ҳудудларда эса 2026 йил якунига қадар йўлга қўйиш режалаштирилган.
Фарғона вилоятида UzAuto Motors автотрейлери ҳайдовчининг бошқарувни йўқотиши оқибатида йўлдан чиқиб кетди. Компания 8 та Cobalt зарар кўргани, жароҳатланганлар йўқлигини маълум қилди.
Тошкент метрополитенининг Чилонзор йўлидаги «Халқлар дўстлиги» бекатида поездда носозлик юзага келгани сабабли ҳар икки йўналишда ярим соатга яқин ҳаракат тўхтаб қолди.
Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида Jetour автомобили кўприкдан ўтаётиб Ғазалкент сув тақсимлаш иншоотига тушиб кетди. ФВВ қутқарувчилари махсус техника ёрдамида автомобилни сувдан олиб чиқди. Ҳайдовчи жароҳатланмади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг