Фирибгарликда айбланиб қидирувда бўлган 32 ёшли эркак Туркиядан Ўзбекистонга депортация қилинди. У 2 йил давомида фуқароларнинг умумий ҳисобда 60 минг доллар миқдоридаги пулини ўзлаштирганликда гумонланмоқда. Ундан жабр кўрган фуқаролардан консуллик ёки ИИВга мурожаат қилиш сўралди.
Марказий Осиё ЯЭТга қўшиладиган Россия, Ўзбекистонда ўқитиладиган 160 нафар афғонистонлик аёл, ўқув йили бошида Тошкентда қимматлашган ижара нархлари, ҳайдовчиларга жойида жарима қўллашнинг бекор қилиниши ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Teach for Uzbekistan ННТ билан меморандум имзолади. Бир неча ой давомида лойиҳа, жумладан, педагогик маълумотга эга бўлмаган, лекин ўқитишга қобилиятли мутахассисларни мактабларда кўнгилли сифатида ишлаш учун танлаб олди ва ўқитди.
Бойсундаги «Мустақилликнинг 25 йиллиги» конига қарашли қудуқда 1 сентябрь куни авария бўлиб, атрофга олтингугурт гази тарқалиши бошланган эди. Маълум бўлишича, газ ҳиди анқиши ҳали тўхтамаган ва одамлар саломатлигига таъсир қиляпти. Аҳоли вазият борасида расмий ва аниқ ахборот берилишини сўраяпти.
Президент Янги Ўзбекистон кўчасидаги қурилиш лойиҳаларини бориб кўрди. Кўчада миллий руҳдаги замонавий уйлар, меҳмонхона, савдо ва хизмат кўрсатиш мажмуалари қурилади. Фавворалар, йўлакчалар, сайилгоҳ бўлади. Давлат раҳбари кўчада экология, сифат ва маданият уйғунлашиши кераклигини таъкидлади.
Тошкент вилоятидаги бўёқ ишлаб чиқариш цехида ёнғин юзага келди. Уни ўчириш учун 4 соатдан ортиқ вақт кетди. Ёнғинда ҳеч ким жароҳат олмади. Ҳозирда зарар миқдори аниқланмоқда.
Ўзбекистонда юк машиналари ҳайдовчиларига йўлнинг четки чап қаторида ҳаракатлангани учун маъмурий жавобгарлик жорий этиш режалаштирилмоқда. Ўтган 7 ойда юк автотранспорт воситалари билан боғлиқ 303 та ЙТҲда 108 нафар фуқаро ҳалок бўлган, 227 нафар фуқаро жароҳат олган.
Сенат кўриб чиқиши кутилаётган қонун билан ЙПХ ходимларининг йўл ҳаракати қоидабузарлигини аниқлаган тақдирда ҳайдовчига жойнинг ўзида жарима қўллаш ваколати бекор қилинмоқда. Шунингдек, скутер, индивидуал ҳаракатланиш воситалари ёрдамида ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун жавобгарлик белгиланмоқда.
Бухоронинг Ромитан туманидаги 18-мактабда директор ўқитувчиларни «Ташаббусли бюджет» учун овоз йиғишга мажбурлагани аниқланди. Унга нисбатан БҲМнинг 100 баравари миқдорида жарима қўлланди.
10−13 сентябрь кунлари Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечалари +10…+15, кундузи +27…+32 даража атрофида бўлади.
Тошкентда адвокат ва юрист жазо муддатини ўтаётган шахснинг айбловидан бир моддани олиб ташлаш эвазига 75 минг АҚШ доллари талаб қилди. Улар пулни олиш вақтида ушланди ва 14 йилга қамалди. Адвокат аввал судья бўлиб ишлагани, юрист эса муқаддам судлангани маълум бўлди.
Тошкент шаҳрида поезд 36 ёшли аёлни уриб кетди. У тиббий ёрдамга қарамай, шифохонада вафот этди.
Ўзбекистонга келадиган Россия бош вазири, 37 млрд доллардан ошган давлат қарзи, Тошкентга қайтиб келган паралимпиячилар, ногиронлиги бор болаларга мўлжалланган илк мактаб ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.
Рақобат қўмитаси июль ва август ойларида қарийб 20 млрд сўмлик давлат харидларини ўтказишда қонунчилик талаблари бузилганини аниқлади. Текширувлар натижаларига кўра маъмурий ишлар қўзғатилиб, ноқонуний харидлар бекор қилинди.
Самарқанд шаҳрида турар жой биносининг 3-қаватидаги хонадонлардан бирида портлаш юз берди ва икки нафар фуқаро жароҳат билан шифохонага ётқизилди. Ҳолат оқибатида ёнғин содир бўлмади. ФВБ суриштирув ишлари бошланганини айтди, портлаш сабаби ҳақида маълумот йўқ.
Жиззахда тергов жараёнларида гумондордан қўшиб ёзиш ҳолатларини кўрсатмаслик ҳамда танишлари орқали тергов жараёнларида енгиллик яратиб бериш эвазига 400 млн сўм талаб қилган шахс ушланди. Қашқадарёда эса ноқонуний равишда қум қазиб олишга кўз юмиш эвазига пул талаб қилган мансабдор қўлга олинди.
Халқаро тўқимачилик ишлаб чиқарувчилари федерацияси ва Халқаро кийим-кечак федерациясининг қўшма конференциясида жаҳон пахта саноатидаги 50 йиллик ўзгаришлар ҳақида фикр юритилди.
20 йилга қамалган «Бахти Ташкентский» ва яна 7 судланувчининг адвокатлари суд ҳукми устидан апелляция тартибида шикоят киритди. Иш Тошкент шаҳри судида кўриб чиқилмоқда. Шикоятда, жумладан, ҳукмнинг Бахтиёр Қудратуллаевни ўта хавфли рецидивист деб топиш ҳақидаги қисмини бекор қилиш сўраляпти.
«Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида»ги қонунга уларнинг одил судловдан тенг фойдаланиш, давлатнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида иштирок этиш, шунингдек, сайлаш ва сайланиш ҳуқуқини белгиловчи қўшимчалар киритилди.
Тошкент шаҳридаги 298-мактабнинг биринчи қавати ва ҳовлиси ногиронлиги бўлган болалар учун мослаштирилди. У ерда кўзи ожизлар учун пандуслар, лифт, панжара ва тактил плиткалар ўрнатилган. Овқатланиш хонаси ва санузел ҳам ташкилланган. Бу Ўзбекистонда инклюзив инфратузилмага эга биринчи мактабдир.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг