Жамият

4 сентябрь куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести
4 сентябрь 2024, 23:02

4 сентябрь куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести

Совет мафкурасини тарғиб қилишни тақиқлаш таклифи, МО мигрантларига фуқаролик беришга мораторий ҳақида ўйлаётган Россия, ДХШни ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар рўйхати, мактабларда бошланган янги ўқув йили ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.

Мактабларнинг бўш ерларида ДХШ асосида боғча қуришга рухсат бериш режалаштирилмоқда
4 сентябрь 2024, 21:54

Мактабларнинг бўш ерларида ДХШ асосида боғча қуришга рухсат бериш режалаштирилмоқда

Президентга олиб кирилган тақдимотга кўра, мактабгача таълим қамровини кенгайтириш учун мактабларнинг бўш ерларида ДХШ асосида боғча қуришга рухсат бериш, «Боланинг ривожланиш харитаси»ни юритиш, шунингдек, олимпиада ғолиблари мукофотларини даромад солиғидан озод этиш режалаштирилмоқда.

Самарқандда бир туп терак кесган фуқаро 9 млн сўм жаримага тортилди
4 сентябрь 2024, 21:33

Самарқандда бир туп терак кесган фуқаро 9 млн сўм жаримага тортилди

Самарқанднинг Пахтачи туманида маҳалласидаги бир туп терак дарахтини ўзбошимчалик билан кесиб ташлаган фуқаро 8,5 млн сўм жарима ва 680 минг зарарни тўлайдиган бўлди.

Шавкат Мирзиёев «Тошкент-Шарқий» аэропорти қурилишини яна бориб кўрди. У келаси йил очилиши мумкин
4 сентябрь 2024, 21:06

Шавкат Мирзиёев «Тошкент-Шарқий» аэропорти қурилишини яна бориб кўрди. У келаси йил очилиши мумкин

Президент қарийб 7 йилдан бери қайта қурилаётган «Тошкент-Шарқий» аэропорти қурилиши билан танишди. У терминалларнинг ташқи кўриниши ва интерьери, инфратузилмаси бўйича кўрсатмалар берди. Манбаларга кўра, аэропорт келгуси йилда очилиши мумкин. Фото.

Тошкентда мусиқа фестивали ўтказилиши сабаб бир қатор кўчалар машиналар учун ёпилади
4 сентябрь 2024, 20:07

Тошкентда мусиқа фестивали ўтказилиши сабаб бир қатор кўчалар машиналар учун ёпилади

Тошкент шаҳрида 6−8 сентябрь кунлари йирик мусиқа фестивали бўлиб ўтади, шу сабабли Миллий кутубхона ва Hyatt меҳмонхонаси атрофидаги 3 та кўчанинг айрим қисмлари машиналар ҳаракати учун ёпилади.

Тошкентнинг қатор ҳудудларида иссиқ сув вақтинча ўчирилади — рўйхат
4 сентябрь 2024, 18:02

Тошкентнинг қатор ҳудудларида иссиқ сув вақтинча ўчирилади — рўйхат

Тошкентнинг қатор ҳудудларида сентябрь-октябрь ойларида вақтинча иссиқ сув бўлмайди. Veolia Energy Tashkent`нинг билдиришича, бу пайтда эскирган коммуникациялар алмаштирилади ва иссиқлик таъминоти ишончлилигини оширадиган бошқа ишлар бажарилади. Рўйхат.

Қашқадарёда солиқ ходимлари мактабдаги 2-синф ўқувчилари орқали ота-оналарига эслатма-хат йўллади
4 сентябрь 2024, 17:23

Қашқадарёда солиқ ходимлари мактабдаги 2-синф ўқувчилари орқали ота-оналарига эслатма-хат йўллади

Нишон туманидаги 14-мактабда солиқчилар 2-синф ўқувчиларига мол-мулк ва ер солиқларини тўлаш ҳақида эслатма-хат тарқатиб, уни ота-оналарига етказишларини сўради. Болалар омбудсмани бола манфаатлари бузилишига оид ушбу ҳолатни ўрганаётганини, Солиқ қўмитаси хизмат текшируви тайинланганини билдирди.

Тошкент-Самарқанд ва Тошкент-Андижон пулли йўллари қурилишининг саналари ва нархлари тасдиқланди
4 сентябрь 2024, 17:04

Тошкент-Самарқанд ва Тошкент-Андижон пулли йўллари қурилишининг саналари ва нархлари тасдиқланди

Тошкент-Самарқанд пулли йўлини қуриш ишлари 2024 йилда бошланади. Тошкент-Андижон пулли йўлини қуриш эса 2026 йилда бошлаш режалаштирилган.

Рақобат қўмитаси CAU (Akfa) университетига нисбатан иш қўзғатди
4 сентябрь 2024, 15:24

Рақобат қўмитаси CAU (Akfa) университетига нисбатан иш қўзғатди

CAU (Akfa) университети лицензия олинмаган Тижорат ҳуқуқи йўналиши учун талабалар билан шартнома тузгани аниқланди. Бироқ бу йўналишда таълим тўхтаб қолган. Рақобат қўмитаси ОТМга 7 нафар талабага 167,5 млн сўмни қайта ҳисоб-китоб қилиш ва бошқа мурожаатлар бўйича ҳам ишлаш юзасидан кўрсатма берди.

Самарқандда Lacetti дўконга келиб урилиши оқибатида бир киши жароҳатланди
4 сентябрь 2024, 12:35

Самарқандда Lacetti дўконга келиб урилиши оқибатида бир киши жароҳатланди

Каттақўрғон туманида Lacetti дўконга келиб урилди. Ҳодиса оқибатида дўкон ичидаги бир киши жароҳатланди.

Фото: Ўзбекистон мактабларида янги ўқув йили бошланди
4 сентябрь 2024, 10:02

Фото: Ўзбекистон мактабларида янги ўқув йили бошланди

Ўзбекистонда мактабларда янги ўқув йили бошланди. Тошкентдаги жамоат транспорти ва кўчалар эрталабдан гавжум бўлди, бироқ йирик тирбандликлар кузатилмади (мактаблар яқинидагилардан ташқари). Аксарият ОТМ талабалари ўқишни кейинги ҳафтадан бошлайди. «Газетa.uz» мухбири Евгений Сорочин фоторепортажи.

Ҳамжамиятларни мустаҳкамлаш ва ижтимоий фаровонликни ривожлантириш маркази очилди
4 сентябрь 2024, 09:49

Ҳамжамиятларни мустаҳкамлаш ва ижтимоий фаровонликни ривожлантириш маркази очилди

Тошкентда Ҳамжамиятларни мустаҳкамлаш ва ижтимоий фаровонликни ривожлантириш маркази иш бошлади. У Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Колумбия университети (АҚШ), ЮНИСEФ ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилди.

Самарқандда СССРни тиклаш тарафдори бўлган Ўзбекистон фуқаросининг озодлиги чекланди
3 сентябрь 2024, 18:24

Самарқандда СССРни тиклаш тарафдори бўлган Ўзбекистон фуқаросининг озодлиги чекланди

Суд СССРни тиклаш тарафдори бўлган 74 ёшли самарқандлик фуқарога 3 йилга озодликни чеклаш жазосини тайинлади. Иш материалларига кўра, у Telegram`даги гуруҳда «Ўзбекистон мустақиллиги юзаки экани ва собиқ Совет Иттифоқи расман тарқалмагани» ҳақидаги материаллар жойлаштирган.

Россияда содир бўлган ЙТҲда 7 нафар ўзбекистонлик вафот этди
3 сентябрь 2024, 08:56

Россияда содир бўлган ЙТҲда 7 нафар ўзбекистонлик вафот этди

Нижний Новгород вилоятида содир бўлган ЙТҲда 7 нафар ўзбекистонлик — олти эркак ва бир аёл ҳалок бўлди, яна 3 киши шифохонага ётқизилди. Вафот этганларнинг жасадларини ватанга қайтариш чоралари кўрилмоқда.

«Ҳашар кишини маънан поклайди». «Дўстлик» боғида аҳоли ташаббуси билан ўтказилган шанбалик ҳақида
2 сентябрь 2024, 20:53

«Ҳашар кишини маънан поклайди». «Дўстлик» боғида аҳоли ташаббуси билан ўтказилган шанбалик ҳақида

Умумхалқ ҳашари баҳона Тошкент шаҳар Яккасарой тумани аҳолиси «Дўстлик» боғида шанбалик ўтказди. «Газета.uz» улар боғни нима учун ўз ташаббуслари билан тозалаётганликларига қизиқди.

Ислом Каримов қандай одам эди? Назарбоев, Жўрабеков, Крол ва бошқаларнинг хотиралари
2 сентябрь 2024, 20:41

Ислом Каримов қандай одам эди? Назарбоев, Жўрабеков, Крол ва бошқаларнинг хотиралари

Роппа-роса саккиз йил аввал Ўзбекистонни чорак асрдан зиёд бошқарган Ислом Каримовнинг вафоти эълон қилинганди. Шундан бери 2 сентябрь биринчи президентни хотирлаш куни ҳисобланади. Сана муносабати билан «Газета.uz» Каримов ҳақида унинг замондошлари ҳикоя қилган айрим хотираларни жамлашга уринди.

Россияда қаровсиз қолган 14 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди
2 сентябрь 2024, 17:53

Россияда қаровсиз қолган 14 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида ота-она қарамоғисиз қолган 14 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди. Уларга ўзларининг яшаш манзилига яқин «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари томонидан ёрдам кўрсатиб бориш белгиланди.

Супер контракт учун шартнома бериш бошланди
2 сентябрь 2024, 17:24

Супер контракт учун шартнома бериш бошланди

Ўзбекистондаги давлат ОТМларида супер контракт учун аризаларни онлайн қабул қилиш ва шартномаларни бериш бошланди. Табақалаштирилган тўлов контракт қийматини 15 октябрга қадар тўлиқ тўлаган абитуриентларга 10 фоиз чегирма берилади.

Эслатма: Мактаб ошхонасида қандай озиқ-овқатларни сотиш тақиқланган?
2 сентябрь 2024, 11:10

Эслатма: Мактаб ошхонасида қандай озиқ-овқатларни сотиш тақиқланган?

ССВ янги ўқув йили олдидан мактаб ошхоналарида қандай озиқ-овқатларни тайёрлаш ва сотиш тақиқлангани ҳақида эслатма берди. Рўйхат.

Будапештдаги Балиқчилар қалъаси Ўзбекистон байроғи ранглари билан ёритилди (фото, видео)
2 сентябрь 2024, 10:41

Будапештдаги Балиқчилар қалъаси Ўзбекистон байроғи ранглари билан ёритилди (фото, видео)

1 сентябрга ўтар кечаси Венгрия пойтахтининг диққатга сазовор жойларидан бири — Балиқчилар қалъаси Ўзбекистон байроғи ранглари билан ёритилди. Илк бор ўтказилган акция Ўзбекистон мустақиллигининг 33 йиллигига бағишланди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг