Бош вазир Абдулла Арипов коронавируснинг олдини олиш бўйича йиғилиш ўтказди. Чегарада санитария-карантин пунктлари фаолият кўрсатмоқда, тиббий муассасаларда захира ўринлари ва дори-дармонлар тайёрлаб қўйилди.
Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон фуқароларига янги турдаги коронавирус тарқалиши билан боғлиқ мураккаб вазият туфайли Хитойга ҳар қандай саёҳатлардан сақланишни тавсия қилди.
Фарғонада бемор қиз ва унинг онаси тиббиёт ходимларига тажовуз қилиб, бир ҳамширанинг бурнини синдирди.
Тожик-афғон чегарасида содир бўлган зилзила Тошкент ва Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида ҳам сезилди.
Буюк Британиянинг Йирик фирибгарликларга қарши курашиш бошқармаси Гулнора Каримова билан боғлиқ деб тахмин қилинаётган мол-мулклар рўйхатини эълон қилди. У учта кўчмас мулк ва 10 миллион фунт стерлингдан ортиқ пулни ўз ичига олади.
Давлат пенсия таъминоти солидар тизимга асосланади, аммо охирги пайтда у ўзини оқламаяпти. Шу туфайли тизимда янгиликлар жорий этилади. Шунингдек, пенсия ёши ҳам ўзгариши кутилмоқда.
Икки гувоҳ Чироқчи туман ИИБга олиб борилган эркакнинг калтаклангани (бунинг оқибатида у вафот этди) ҳақида Daryo нашрига сўзлаб берди. Уларнинг ўзлари ҳам калтакланган, ИИБ ходимлари эса ишни «ёпти-ёпти» қилишга уринган.
Андижондаги «Жаҳон буюм бозори» ҳудудида «Тиғ» профилактик тадбирлари доирасида 350 дан ортиқ пичоқнинг учи тўмтоқлаштирилди. Бу каби чоралар «Эски шаҳар деҳқон бозори» ҳудудида ҳам олиб борилмоқда.
Косонда мактаб директори қалбаки диплом тайёрлаб бериш ва мактабга ишга жойлаштириш учун 800 доллар пора олаётганда ушланди.
Андижонда саккиз ойлик қизини 5000 долларга сотмоқчи бўлган ёш она қўлга олинди.
Пахта йиғим-теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ва жаримага тортилган мансабдорлар рўйхати эълон қилинди.
Андижонда уй-жой можароси туфайли ўзига ўт қўйган Х. Ғойибназаров вафот этди. Прокуратура Жиноят кодексининг 103-моддаси 1-қисми («Ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш») билан жиноят иши қўзғатди.
Тошкент ҳайвонот боғини реконструкция қилиш лойиҳаси Германиянинг dan pearlman Group компанияси томонидан ишлаб чиқилади. Ҳайвонларни сақлаш шароитлари халқаро стандартларга мувофиқлаштирилиб, аттракционлар жойлашуви қайта кўриб чиқилади.
Human хусусий бандлик агентлиги Шоҳинур Файзуллаевга 10 йил қамоқ жазоси тайинланди. Шунингдек, 1080 нафардан ортиқ жабрланувчилар фойдасига 21 миллиард 192 минг сўмдан зиёд миқдорда моддий зарарни қоплаб бериши керак.
Миллий пахта маҳсулотларини жаҳонга машҳур текстил ва тайёр кийим ишлаб чиқарувчи компаниялар томонидан бойкот қилиниши ташаббускори — Cotton Campaign халқаро коалицияси Ўзбекистонга келмоқда. Улар амалга оширилган ишларни текширмоқчи.
Орол бўйидаги кимсасиз овулда кекса қайиқсоз ва унинг денгиз фожиаси ҳақида фильм суратга олинди. Унга Нозим Тўлахўжаев режиссёрлик қилган.
Тошкент ИИББ ходимлари томонидан ҳужжатларни тақдим этишдан бош тортган шахсларни текшириш пайтида улардан 39 та пичоқ олиб қўйилди.
Ҳафта давомида об-ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Жума куни ҳавонинг анча илиши кутилмоқда, кечаси совуқ тушади, кундузи эса ҳарорат +7… +12 даражани ташкил этади.
Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 2019 йил давомида 650,3 минг киши ёки 2 фоизга кўпайиб, 33,9 миллион кишига етди.
Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов коронавирус инфекцияси сабабли Хитойга, зарурат бўлмаганда, бошқа хорижий давлатларга ҳам вақтинчалик бормасликни тавсия қилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг