Дубайда (БАА) енгил атлетиканинг ярим марафон йўналиши бўйича ўтказилган Осиё чемпионатида ўзбекистонлик спортчилар яккалик ва жамоавий баҳсларда иккита кумуш медални қўлга киритди.
«Насаф» ва ОКМК футбол клублари 12 ноябрь куни Ўзбекистон Кубоги финалида тўқнаш келади. Мусобақа ташкилотчиси ЎзПФЛ финал олдидан махсус видеоанонс тайёрлади. Икки жамоа мураббийлари ва футболчилари иштирокида олинган ролик жамоатчилик томонидан асосан илиқ кутиб олинди.
Қозоғистонда ўтган каратэнинг WKF йўналиши бўйича Осиё чемпионатида ўзбекистонлик ёшлар 15 медаль: 3 олтин, 2 кумуш ва 10 та бронзани қўлга киритди. Бу жамоа учун медаллар жамғариш бўйича энг яхши натижа бўлди.
26−30 декабрь кунлари илк бор Самарқандда шахматнинг рапид ва блиц турлари бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Турнирда жаҳоннинг энг яхши шахматчилари иштирок этиб, жаҳон чемпионлиги учун кураш олиб боради. FIDE раҳбари Аркадий Дворкович танлов нега Ўзбекистонда ўтказилаётганини изоҳлади.
Бокс бўйича Олимпия ўйинлари чемпиони Фазлиддин Ғоибназаров Сочида WBA йўналиши бўйича собиқ жаҳон чемпиони россиялик Ражаб Бутаевга муддатидан аввал ютқазиб, профессионал фаолиятидаги иккинчи мағлубиятини қабул қилди (видео).
Президент қарори билан Ўзбекистон каратэ миллий федерацияси Ўзбекистон каратэ (WKF) ассоциацияси этиб қайта ташкил қилинади. Шунингдек, ҳудудларда «Каратэ ҳамма учун» дастури амалга оширилади, боғчаларда Kids karate лойиҳаси ишга туширилади.
Президент қарори билан 2024 йил 1 июнгача футбол бўйича махсус телеканал очилади. Шунингдек, Ўзбекистон футбол ассоциацияси тизимида Миллий футбол маркази ташкил қилинади.
Футбол бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси 2024 йилги Париж Олимпиадаси ўйинларига саралаш босқичининг ҳал қилувчи учинчи босқичига чиқди. Улар гуруҳдаги сўнгги ўйинда ҳиндистонлик рақибларини 3:0 ҳисобида мағлуб этди (статистика, видео, фото).
«Интер Майами» ва Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси ўзининг саккизинчи «Олтин тўп»ини қўлга киритди. Аёллар ўртасида йилнинг энг яхши футболчи деб эса «Барселона» ярим ҳимоячиси Айтана Бонмати топилди.
Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида ўтган Пара Осиё ўйинларини Ўзбекистон терма жамоаси 8-ўринда якунлади. 100 нафардан ортиқ ўзбекистонлик спортчи мусобақада жами 79 та медални қўлга киритди.
Пара Осиё ўйинларининг 5-куни ўзбекистонлик пара сузувчилар ва пара атлетларга омадли келди. Эркин усулда сузиш баҳсларида шоҳсупанинг учала ўрнини ҳам ўзбекистонликлар эгаллади. Жамоа турнир жадвалида 8-ўринда бормоқда.
Пара Осиё ўйинларининг 4-кунида Ўзбекистон терма жамоаси аввалги кунларга қараганда камроқ — 7 та медаль қўлга киритди. Пара енгил атлетикачилар Бобур Омонов ва Нурхон Қурбонова мусобақа рекордини ўрнатди. Аввалги Пара Осиё ўйинлари чемпиони Асила Мирзаёрова яна шоҳсупага кўтарилди.
Ўзбекистонлик дзюдочи Шаҳрам Аҳадов Абу-Даби шаҳрида бўлиб ўтган «Катта дубулға» турнирида илк олтин медалини қўлга киритди.
Пара Осиё ўйинларининг 3-кунида Ўзбекистон терма жамоаси 16 та медаль олиб, умумий медаллари сонини 54 тага етказди. Энг кўп совринларни пара енгил атлетика, пара таэквондо ва пара дзюдочилар қўлга киритди. Жамоа турнир жадвалида 5-ўринда бормоқда.
Пара Осиё ўйинларининг 2-кунида 18 та медални қўлга киритган Ўзбекистон терма жамоаси умумий рўйхатда 4-ўринда бормоқда. Пара каноэ баҳсларида илк бор иштирок этган жамоанинг барча 6 нафар аъзоси олтин медалга сазовор бўлди.
Ханчжоу шаҳрида ўтаётган Пара Осиё ўйинларининг 1-кунида Ўзбекистон терма жамоаси 20 та медалга эга чиқди. Энг кўп соврин пара каное, пара дзюдо, пара енгил атлетика ва пара таэквондо спорт йўналишларида олинди.
Ўзбекистон велоспорт бўйича 2024 йилги Олимпиадада иштирок этиш учун тўртта — аёллар терма жамоаси учта, эркаклар жамоаси эса битта йўлланмани қўлга киритди.
Ўзбекистонда Соғлом турмуш тарзи ва фитнес миллий ассоциацияси ташкил этилди. Ассоциацияга Президент администрацияси Ижтимоий ривожланиш департаменти раҳбари Одил Абдураҳмонов раис этиб сайланди. Алишер Саъдуллаев унга биринчи ўринбосар бўлди.
Ўзбекистон футболчилари ўртоқлик учрашувида Хитой терма жамоасини мағлуб этди. Бу терма жамоанинг 3 йил ичида илк сафардаги ғалабаси (видео, фото, статистика).
Адлия вазирлиги Ўзбекистон Сумо федерациясини давлат рўйхатидан ўтказди. Камол Усмонов унинг раиси этиб сайланди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг