Спорт

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиси Аббос Файзуллаев Россиянинг ЦСКА клубига ўтди
6 август 2023, 16:55

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиси Аббос Файзуллаев Россиянинг ЦСКА клубига ўтди

Ўзбекистоннинг энг яхши ёш футболчиси Аббос Файзуллаев «Пахтакор» жамоасидан Россиянинг ЦСКА клубига ўтди. 19 ёшли ярим ҳимоячи билан 3 йиллик шартнома имзоланди ва ушбу муддат узайиши мумкин.

Ўзбекистонлик оғир атлетикачилар ОЧда яна 13 та медални қўлга киритди
3 август 2023, 11:40

Ўзбекистонлик оғир атлетикачилар ОЧда яна 13 та медални қўлга киритди

Нью-Деҳли шаҳрида оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси яна 13 та медални қўлга киритди.

Ўзбекистонлик оғир атлетикачилар ОЧда 11 та медални қўлга киритди
1 август 2023, 11:29

Ўзбекистонлик оғир атлетикачилар ОЧда 11 та медални қўлга киритди

Ҳиндистонда ўсмирлар ва ёшлар ўртасида ўтказилаётган оғир атлетика бўйича Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси 11 та медални қўлга киритди. Мусобақа 5 августга қадар давом этади.

«Рома» Элдор Шомуродовни «Кальяри»га ижарага берди
28 июль 2023, 09:49

«Рома» Элдор Шомуродовни «Кальяри»га ижарага берди

«Рома» Элдор Шомуродовни А Сериянинг бошқа клуби — «Кальяри»га кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага берди. Шомуродов клубдаги биринчи ўзбек футболчиси ҳисобланади. Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчисининг янги жамоаси қуйи лигада бир мавсум ўтказиб, Италиянинг юқори дивизионига қайтганди.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Абдуқодир Ҳусанов «Ланс» клуби футболчисига айланди
25 июль 2023, 10:24

Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Абдуқодир Ҳусанов «Ланс» клуби футболчисига айланди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов Франциянинг «Ланс» клубига ўтди. Франция чемпионати Европанинг кучли бешлик чемпионатларидан бири ҳисобланади. «Ланс» клуби ўтган мавсум бу лигада вице-чемпион бўлган ва UEFA Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритган.

Ўқ отиш спорти бўйича ЖЧда Ўзбекистон термаси иккита кумуш медални қўлга киритди
24 июль 2023, 23:43

Ўқ отиш спорти бўйича ЖЧда Ўзбекистон термаси иккита кумуш медални қўлга киритди

Жанубий Кореяда ўқ отиш бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик спортчилар 50 метр масофадан тўппончадан отиш дастурида иккита кумуш медални қўлга киритди.

Хитойлик Цзюй Вэньцзюнь шахмат бўйича жаҳон чемпиони бўлди
24 июль 2023, 16:28

Хитойлик Цзюй Вэньцзюнь шахмат бўйича жаҳон чемпиони бўлди

22 июль куни Хитойда шахмат бўйича аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионати якунланди. Лэй Тинцзе ва амалдаги чемпион Цзюй Вэньцзюнь ғолиблик учун кураш олиб борди ва унда Вэньцзюнь ўйинни ўз фойдасига ҳал қилди.

Қозоғистон 2034 йилги жаҳон чемпионатини ўтказишни режа қилмаган
22 июль 2023, 17:53

Қозоғистон 2034 йилги жаҳон чемпионатини ўтказишни режа қилмаган

Қозоғистон Спорт вазирлиги 2034 йилги футбол бўйича жаҳон чемпионатини Ўзбекистон билан биргаликда ўтказиш режалаштирилаётгани ҳақидаги маълумотни рад этди. ОАВ хабарига кўра, аввалроқ Қозоғистон футбол федерацияси раҳбари шундай ташаббус билан чиққан.

Ўзбекистонлик ёш курашчилар Осиё чемпионатини 20 та медаль билан якунлади
21 июль 2023, 16:02

Ўзбекистонлик ёш курашчилар Осиё чемпионатини 20 та медаль билан якунлади

Иорданияда ўтган спорт курашлари бўйича U-20 ёш тоифасидаги Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси жами 20 та — 4 та олтин, 6 та кумуш ва 10 та бронза медалини қўлга киритди.

Кураш бўйича Осиё чемпионатида ўзбекистонлик аёллар терма жамоаси учинчи ўринни эгаллади
19 июль 2023, 17:42

Кураш бўйича Осиё чемпионатида ўзбекистонлик аёллар терма жамоаси учинчи ўринни эгаллади

Ўзбекистонлик аёл курашчилар Иорданияда ўтган спорт кураши бўйича ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида 7 медаль: 2 кумуш ва 5 бронзани қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида учинчи ўринни эгаллади.

Ўзбекистонлик параатлетлар жаҳон чемпионатида 17 та медални қўлга киритди
19 июль 2023, 14:53

Ўзбекистонлик параатлетлар жаҳон чемпионатида 17 та медални қўлга киритди

Енгил атлетика бўйича Ўзбекистон паралимпия терма жамоаси Парижда ўтказилган жаҳон чемпионатида 17 та медаль — 6 та олтин, 7 та кумуш ва 4 та бронза медалини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида саккизинчи ўринни эгаллади. Спортчилар 2024 йилги Паралимпия ўйинларига 19 та йўлланма олди.

Ўзбекистонда профессионал футбол клублари ижтимоий солиқдан бошқа барча солиқларни тўлашдан озод этилди
19 июль 2023, 11:01

Ўзбекистонда профессионал футбол клублари ижтимоий солиқдан бошқа барча солиқларни тўлашдан озод этилди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси, «Профессионал футбол лигаси» жамоат бирлашмаси, футбол ҳакамлари маркази ва профессионал футбол клублари 2026 йилгача ижтимоий солиқдан ташқари барча солиқларни тўлашдан озод этилди. Улар жалб қилган чет эл мутахассислари ва футболчилари ҳам даромад солиғи тўламайди.

Ўзбекистон терма жамоаси Counter-Strike киберспорти бўйича Осиё чемпиони бўлди
18 июль 2023, 15:07

Ўзбекистон терма жамоаси Counter-Strike киберспорти бўйича Осиё чемпиони бўлди

Саудия Арабистонида ўтган Counter-Strike:Global Offensive on Steam (CS:GO) киберспорти бўйича Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси 1-ўринни эгаллади. Спортчилар Жаҳон чемпионатида қатнашади. Шунингдек, жамоага 7000 доллар пул мукофоти берилади.

Ўзбекистонлик курашчилар Осиё чемпионатида 8 та медални қўлга киритди
18 июль 2023, 06:13

Ўзбекистонлик курашчилар Осиё чемпионатида 8 та медални қўлга киритди

Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Иорданияда ўтказилган Осиё чемпионатида саккизта медални қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллади.

Ўзбекистонлик енгил атлетикачилар ОЧни 4 та медаль билан якунлади
17 июль 2023, 09:27

Ўзбекистонлик енгил атлетикачилар ОЧни 4 та медаль билан якунлади

Ўзбекистонлик енгил атлетикачилар Таиландда ўтказилган Осиё чемпионатини 4 та медаль — 1 та олтин, 2 та кумуш ва 1 та бронза билан якунлади.

Ўзбекистон пара атлетлари жаҳон чемпионатида учта медални қўлга киритди
14 июль 2023, 21:53

Ўзбекистон пара атлетлари жаҳон чемпионатида учта медални қўлга киритди

Парижда енгил атлетика бўйича ўтказилган жаҳон чемпионатида Ўзбекистон паралимпия терма жамоаси 3 та — 2 та олтин ва 1 та бронза медалини қўлга киритди. Шу тариқа, параатлетчилар 2024 йилги ёзги Паралимпия ўйинларига тўғридан-тўғри лицензия олишди.

Енгил атлетика бўйича Осиё чемпионати: ўзбекистонликлар яна 2 та медаль олди
14 июль 2023, 10:45

Енгил атлетика бўйича Осиё чемпионати: ўзбекистонликлар яна 2 та медаль олди

Таиландда ўтаётган енгил атлетика бўйича Осиё чемпионатида 22 ёшли Фарида Солиева югуриш баҳсларида 2-ўринни, баландликка сакраш секторида Светлана Радзивил 3-ўринни олди. Аввалроқ босқон улоқтириш баҳсида Суҳроб Ходжаев кумуш медалга эга чиққанди.

Енгил атлетикачи Суҳроб Ходжаев Осиё чемпионатида кумуш медални қўлга киритди
13 июль 2023, 16:13

Енгил атлетикачи Суҳроб Ходжаев Осиё чемпионатида кумуш медални қўлга киритди

Енгил атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси вакили Суҳроб Ходжаев Таиландда ўтказилган Осиё чемпионатида кумуш медалга сазовор бўлди.

Илк бор ўзбекистонлик гимнастикачилар ўсмирлар ўртасидаги ЖЧда медалларни қўлга киритди
11 июль 2023, 10:09

Илк бор ўзбекистонлик гимнастикачилар ўсмирлар ўртасидаги ЖЧда медалларни қўлга киритди

Руминияда бадиий гимнастика бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Анастасия Саранцева ва Мишель Нестерова бронза медалларини қўлга киритди. Бу натижа орқали тарихда илк бор ўзбекистонлик гимнастикачилар ЖЧда медалли бўлди.

Александр Крестинин «Бунёдкор»га бош мураббий бўлди
10 июль 2023, 15:01

Александр Крестинин «Бунёдкор»га бош мураббий бўлди

Россиялик мутахассис Александр Крестинин пойтахтнинг «Бунёдкор» футбол клуби бош мураббийига айланди. Бунгача у Қирғизистон футбол терма жамоаси бош мураббийи эди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг