Европа чемпионатининг B гуруҳидан ўрин олган Дания — Финляндия учрашуви Кристиан Эриксеннинг ўйин вақтида ҳушидан кетиб, майдонга йиқилиши сабаб тўхтатилди. Ҳозирда футболчининг аҳволи яхши, у ўзига келган. Ушбу ўйиннинг давоми эса бугун, Тошкент вақти билан 23:30 да бўлиб ўтади.
Ўзбекистон терма жамоаси ва Шоҳжаҳон Эргашевнинг ғалабаси, Наманган вилояти ИИБнинг кучук дарахтга осилгани тасвирланган видео юзасидан берган изоҳи, Тошкент метрополитенига янги раҳбар тайинланиши — «Газета.uz»нинг 11 июндаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Ўзбекистонлик профессионал боксчи Шоҳжаҳон Эргашев танзаниялик Салиму Женгони техник нокаутга учратди. Салиму Женго мувозанатдан чиққанидан сўнг рефери жанг якунланганини эълон қилди. Боксчиларнинг баҳсни давом эттиришни талаб қилганига қарамай қарор ўзгармади.
Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2022 саралаши доирасидаги Яман терма жамоасига билан бўлиб ўтган ўйинда 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувдаги ягона гол Жалолиддин Машарипов томонидан пенальтидан киритилди. Иккинчи бўлимда эса Одил Аҳмедов Яман дарвозаси томон қўйилган иккинчи пенальтини голга айлантира олмади.
11 июндан 11 июлгача Евро-2020 мусобақаси бўлиб ўтади. «Газета.uz» ушбу мусобақа формати, турнирдаги ўйинлар тақвими, футбол учрашувлари ўтказиладиган шаҳарлар ҳақида батафсил маълумот беради.
Эверестни забт этган ўзбекистонлик альпинист Сергей Денисенко «Ўзбекистон ифтихори» фахрий унвони билан тақдирланди. Спортичига президент совғаси — Trailblazer топширилди.
Тошкентда бўлиб ўтган қўл жанги бўйича Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси 30 та медални (8 та олтин, 11 тадан кумуш ва бронза) қўлга киритди ва умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади.
Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2022 саралаши доирасидаги ўйинда Сингапур дарвозасига жавобсиз 5та тўп киритди. Жалолиддин Машарипов дублга эришган бўлса, Элдор Шомуродов ва Одил Аҳмедов ҳам ўз ҳисобларига гол ёздириб қўйишди. Шунингдек, Ирфон Фанди автогол соҳибига айланди.
Қўл жанги бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида саккизта медални қўлга киритди.
Aмерика кубоги мусобақасининг мезбони аниқ бўлиши, ўзбекистонлик боксчиларнинг Осиё чемпионатидаги ғалабаси, Ўзбекистон футзал терма жамоаснинг Жаҳон чемпионатидаги рақиблари, ЎФAнинг навбатдан ташқари конгресси — «Газета.uz» нинг ҳафталик спорт янгиликлари дайжестида.
Ўзбекистон футзал терма жамоаси Жаҳон чемпионатида «B» гуруҳида Россия, Миср ва Гватемала терма жамоалари билан баҳс олиб боради.
Бокс бўйича Ўзбекистон эркаклар жамоаси БААда бўлиб ўтган Осиё чемпионатида 6 та олтин, 1 та кумуш ва 3 та бронза олиб, умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгалашди.
Футбол бўйича Про лигада иштирок этувчи «Янгиер» ҳамда «Шўртан» футбол клубларининг айрим вакиллари ҳақ эвазига келишилган ўйинларда қатнашганлиги ва тотализатор ўйнайдиганларга ёрдам берганлиги учун 6 ойдан 1 йилгача футболдан четлатилди. Клубларнинг айнан қайси футболчилари жазолангани ҳақида хабар берилмаган. ЎФA юристи «Газета.uz»га ушбу маълумотларни ошкор қилиш фақатгина Этика қўмитасининг ваколати доирасида эканлигини маълум қилди. Бу ҳақда батафсил Оғабек Самисов мақоласида.
Италиядаги Жаҳон кубогида Сабина Ташкенбаева бадиий гимнастика бўйича Токио олимпиадасига йўлланма берадиган лицензияни қўлга киритди.
Футбол бўйича УЕФА Чемпионлар лигаси финалида «Челси» жамоаси «Манчестер Сити»ни мағлуб этиб, ўз тарихида ушбу мусобақада иккини марта чемпион бўлди.
Ўйинлардан четлатилиб, жарима тўлаган мураббий ва футболчилар, Венесуела билан ўртоқлик учрашуви ўтказадиган футзалчилар, кейинги жанг санаси аниқ бўлган Фазлиддин Ғоибназаров ва Шоҳжаҳон Эргашев, 10 та медални қўлга киритган пара-дзюдочилар — «Газета.uz» нинг ҳафталик спорт янгиликлари дайжестида.
Футбол бўйича Ўзбекистон U-21 жамоаси Украинада Валерий Лобановский хотирасига халқаро турнирда ғолиб бўлди.
29 майдан 30 майга ўтар кечаси Европа Чемпионлар лигасининг финал учрашуви бўлиб ўтади. Инглизча финалда «Манчестер Сити» ва «Челси» жамоалари тўп суришади. Ўйин олдидан «Газета.uz» превьюси.
Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамов Саудия Арабистонида ўтадиган марказлашган саралаш баҳслари учун якуний таркибни эълон қилди. Таркибга 28 нафар футболчини жалб этилган. Июнь ойида Ўзбекистон МТЖ ЖЧ-2022 ҳамда ОК-2023 қўшма саралаш баҳслари доирасида Саудия Арабистонида ўтадиган марказлашган турнирда Сингапур, Яман ва Саудия Арабистони жамоаларига қарши ўйинларда кейинги босқич йўлланмаси учун кураш олиб боради.
Пара-дзюдо бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Боку шаҳридаги Гран-при мусобақасида 10 та медални қўлга киритди ва умумжамоа ҳисобида 2-ўринни эгаллади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг