Спорт

Ўзбекистон текбол федерацияси рўйхатга олинди
17 апрель 2021, 13:27

Ўзбекистон текбол федерацияси рўйхатга олинди

Адлия вазирлиги Ўзбекистон текбол федерациясини рўйхатдан ўтказди. Мазкур спорт тури футбол ва стол тенниси қоришмасидан иборат.

АГМК ОЧЛдаги дебютида дуранг ўйнади
16 апрель 2021, 10:35

АГМК ОЧЛдаги дебютида дуранг ўйнади

АГМК жамоаси ОЧЛ гуруҳ босқичида дастлабки учрашувни «Ал Ҳилол» клубига қарши ўтказди. Мазкур баҳсда 2:2 ҳисобидаги дуранг натижа қайд этилди.

«Пахтакор» ОЧЛни дуранг билан бошлади. Бугун АГМК ўйнайди
15 апрель 2021, 10:31

«Пахтакор» ОЧЛни дуранг билан бошлади. Бугун АГМК ўйнайди

«Пахтакор» жамоаси ОЧЛ гуруҳ босқичида дастлабки учрашувни Эроннинг «Трактор» клубига қарши ўтказди. Мазкур баҳсда 3:3 ҳисобидаги дуранг натижа қайд этилди. Шунингдек, бугун Олмалиқнинг АГМК жамоаси Саудия Арабистонининг «Ал Ҳилол» клубига қарши майдонга тушади.

«Боруссия Д» — «Ман Сити», «Ливерпуль» — «Реал». Чемпионлар лигаси чорак финал ўйинларига превью
14 апрель 2021, 17:09

«Боруссия Д» — «Ман Сити», «Ливерпуль» — «Реал». Чемпионлар лигаси чорак финал ўйинларига превью

14 апрель куни Европа Чемпионлар лигасининг чорак финал учрашувлари жавоб ўйинлари доирасида «Боруссия Дортмунд» — «Манчестер Сити», «Ливерпуль» — «Реал Мадрид» жамоалари ўртасида футбол баҳслари бўлиб ўтади. Ўйин олдидан «Газета.uz» превьюси.

20 млрдни клубга бермасдан, мактаб қурган анча яхши — Муҳрим Аъзамхўжаев
14 апрель 2021, 10:21 1

20 млрдни клубга бермасдан, мактаб қурган анча яхши — Муҳрим Аъзамхўжаев

Журналист ва блогер Муҳрим Аъзамхўжаев «Championat.asia» нашрига берган интервьюсида футболга берилаётган маблағлар, уларнинг сарфланиши ҳақида сўз юритди. Унинг айтишича, бир футбол жамоасига 20 млрд сўм сарфлагандан кўра, 4 та мактаб қуриш ёки ўқитувчиларнинг маошига устама пул қўшиб бериш мумкин.

«Челси» — «Порту», «ПСЖ» — «Бавария». Чемпионлар лигаси чорак финал ўйинларига превью
13 апрель 2021, 15:09

«Челси» — «Порту», «ПСЖ» — «Бавария». Чемпионлар лигаси чорак финал ўйинларига превью

13−14 апрель кунлари Европа Чемпионлар лигасининг чорак финал учрашувлари жавоб ўйинлари ўтказилади. Бугун «Челси» — «Порту», «ПСЖ» — «Бавария» жамоалари ўртасида футбол баҳслари бўлиб ўтади. Ўйин олдидан «Газета.uz» превьюси.

«Навбаҳор» кейинги иккита уй учрашувини мухлисларсиз ўтказади — ЎФA
13 апрель 2021, 13:08

«Навбаҳор» кейинги иккита уй учрашувини мухлисларсиз ўтказади — ЎФA

Ўзбекистон футбол ассоциацияси «Навбаҳор» — «Пахтакор» футбол ўйини вақтида келиб чиққан тартибсизликлар бўйича ўз қарорини эълон қилди. Унга кўра, иккала жамоанинг расмийларига интизомий чоралар кўрилади. «Навбаҳор» футбол клуби эса кейинги иккита уй учрашувини мухлисларсиз ўтказади.

Спорт соҳасида ҳафта давомида содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
10 апрель 2021, 14:05

Спорт соҳасида ҳафта давомида содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

ЕЧЛ ўйинлари натижаси, Наманганда футбол мухлисларининг тартибсизлиги, медаллар олган ўзбекистонлик дзюдочилар, «Насаф»ни ОФК Кубоги гуруҳ босқичига «олиб чиққан» АГМК ва бошқа энг муҳим хабарлар — «Газета.uz» ҳафталик спорт янгиликлари дайжестида.

Наманганда футбол ўйинидан сўнг мухлислар тартибсизлик юзага келтиришди
8 апрель 2021, 14:23

Наманганда футбол ўйинидан сўнг мухлислар тартибсизлик юзага келтиришди

«Навбаҳор» — «Пахтакор» жамоалари ўртасида бўлиб ўтган ўйиндан сўнг (1:2), наманганлик мухлислар ҳакамларнинг ўйинда чиқарган қарорларидан норози бўлиб, тартибсизликлар юзага келтиришди.

КХДР Токио Олимпиадасида иштирок этмайди
6 апрель 2021, 14:51

КХДР Токио Олимпиадасида иштирок этмайди

Шимолий Корея Токиода бўлиб ўтадиган ёзги Олимпиада ўйинларида иштирок этмайди. КХДР маъмурияти ушбу қарорни ўз спортчиларини COVID-19`дан ҳимоя қилиш истагида эканлиги билан изоҳлади.

Тошкентда бокс кечаси: саккиз нафар ўзбекистонликнинг барчаси ғалаба қозонди
4 апрель 2021, 17:44

Тошкентда бокс кечаси: саккиз нафар ўзбекистонликнинг барчаси ғалаба қозонди

Тошкентда бўлиб ўтган профессионал бокс кечасида рингга кўтарилган ўзбекистонлик саккиз нафар боксчининг барчаси ғалаба қозонди. Муроджон Аҳмадалиев Рёсукэ Ивасани муддатидан олдин мағлуб этиб, WBA Super ва IBF йўналишлари чемпионлигини муносиб ҳимоя қилди. Шунингдек, Шаҳром Ғиёсов мексикалик Патрисио Моренони нокаутга учратди, Ҳасанбой Дўсматов эса Мухсин Кизот устидан ғалаба қозонди. Яккаликлар натижалари — «Газета.uz» шарҳида.

Ўзбекистонлик боксчилар яна 4 та Олимпиада йўлланмасини қўлга киритди
3 апрель 2021, 20:27 1

Ўзбекистонлик боксчилар яна 4 та Олимпиада йўлланмасини қўлга киритди

Яна 4 нафар ўзбекистонлик боксчи Токио Олимпиадасида қатнашиш ҳуқуқига эга бўлди. Энди 2021 йилги ёзги олимпиада ўйинларида Ўзбекистондан 11 нафар боксчи иштирок этади.

Спорт соҳасида ҳафта давомида содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
3 апрель 2021, 18:07

Спорт соҳасида ҳафта давомида содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Жазоланган футболчи ва мураббийлар, гол урган Машарипов, ОФК президенти билан учрашган Равшан Эрматов ва бошқа энг муҳим хабарлар — «Газета.uz» ҳафталик спорт янгиликлари дайжестида.

Ўзбекистон бокс бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади
2 апрель 2021, 13:49

Ўзбекистон бокс бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади

2023 йилги бокс бўйича катталар ўртасида Жаҳон чемпионати Тошкентда ўтказилади.

Ўзбекистон терма жамоаси Ганани мағлуб этди, Ироққа енгилди
30 март 2021, 15:29

Ўзбекистон терма жамоаси Ганани мағлуб этди, Ироққа енгилди

26 ва 29 март кунлари Ўзбекистон миллий терма жамоаси Гана Б ҳамда Ироқ терма жамоаларига қарши ўртоқлик учрашувини ўтказди. Гана термасига қарши кечган ўйинда Ўзбекистон МТЖ 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган бўлса, Ироқ термасига Тошкентда 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди.

Самбо бўйича 2021 йилги Жаҳон чемпионати Тошкентда бўлиб ўтади
25 март 2021, 11:27

Самбо бўйича 2021 йилги Жаҳон чемпионати Тошкентда бўлиб ўтади

Спорт ва жанговар самбо бўйича Жаҳон чемпионати 12−14 ноябрь кунлари Тошкентда бўлиб ўтади. Спортчилар 21 медаллар тўплами учун кураш олиб борадилар.

Европа Чемпионлар лигаси чорак финали жуфтликлари маълум бўлди
19 март 2021, 16:45

Европа Чемпионлар лигаси чорак финали жуфтликлари маълум бўлди

Чемпионлар Лигасининг ¼ финали жуфтликлари маълум бщлди. ¼ финалнинг илк ўйинлари 6/7 апрель, жавоб ўйинлари эса 13/14 апрель саналарида бўлиб ўтади.

«Ҳакам янги ўзгаришларга тупуриб кетди» — Диёр Имомхўжаев
19 март 2021, 15:31

«Ҳакам янги ўзгаришларга тупуриб кетди» — Диёр Имомхўжаев

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси раҳбари Диёр Имомхўжаев «Сўғдиёна» — «Турон» учрашувида ҳакам билан содир бўлган ҳолат юзасидан фикр билдирди. Имомхўжаев ҳакам шу йўл билан футболдаги ўзгаришларга тупургани, футболдан кетган айрим инсонларга содиқлигини кўрсатганини айтиб ўтди.

Ўзбекистон кубоги-2021 саралаш ва гуруҳ босқичига қуръа ташланди
19 март 2021, 13:23

Ўзбекистон кубоги-2021 саралаш ва гуруҳ босқичига қуръа ташланди

18 март куни Ўзбекистон кубоги мусобақасининг саралаш ҳамда гуруҳ босқичи учрашувларига қуръа ташланди. Ўзбекистон кубоги-2021 финал учрашуви Самарқандда бўлиб ўтади.

Хабиб Нурмагомедов фаолиятини расман якунлади
19 март 2021, 11:50

Хабиб Нурмагомедов фаолиятини расман якунлади

UFC чемпиони Хабиб Нурмагомедов спортдаги фаолиятини расман якунлади, деб хабар берди UFC раҳбари Дана Уайт. Нурмагомедов ҳозиргача 29 марта жанг ўтказиб, уларнинг ҳеч бирида мағлуб бўлмаган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг