Ўзбекистонлик гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов шахмат бўйича Норвегия турнирининг иккинчи турида Арян Тарини мағлуб этиб, турнир жадвалида учинчи ўринга кўтарилди.
Венгрия пойтахтида бўлиб ўтган Европа Лигаси финалида «Севилья» жамоаси пенальтилар сериясидаги устунлик эвазига 7-марта ушбу кубокка эга чиқди. Испан клуби бу билан Чемпионлар Лигаси йўлланмасини қўлга киритди (видео, фото).
Аргентинада ўтаётган футбол бўйича ёшлар ўртасидаги ЖЧ Ўзбекистон учун ниҳоясига етди. Нимчорак финалда улар сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб юбориб, Исроилга мағлуб бўлди.
Таэквондо бўйича Токио-2020 олимпия чемпиони Улуғбек Рашитов жаҳон чемпионатида ярим финалгача етиб бориб, бронза медалига эга чиқди.
Гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов шахмат бўйича энг нуфузли турнирлардан бири — Norway Chess мусобақасида иштирок этади, унда Магнус Карлсен, Алириза Фирузжа ва дунёнинг бошқа кучли шахматчилари қатнашади.
Мўйноқ, Устюрт текислиги ва Орол денгизининг қуриган тубида 25−28 май кунлари IV халқаро Rally Muynak — 2023 экстремал автомобиль мусобақалари бўлиб ўтди ва ғолиблар аниқланди.
Футбол бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати 1/8 финалида Ўзбекистон терма жамоаси Исроилга қарши баҳс олиб боради. Ўйин 31 май куни бўлиб ўтади.
18 ёшли гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов дунёнинг еттинчи рақамли шахматчиси Фабиано Каруанани мағлубиятга учратиб, Чемпионлар турининг учинчи босқичи — ChessKid кубоги ғолибига айланди. Бунинг учун унга 30 минг доллар пул мукофоти берилади.
Футбол бўйича ёшлар ўртасидаги ЖЧнинг 3-ўйинида биринчи бўлимда 2 та гол урган Ўзбекистон жамоаси гуруҳда 4 очко тўплаб, плей-оффга йўл олди. Мезбон Аргентина Янги Зеландияни ҳам ютиб, пешқадам бўлди. 1/8 финалда Ўзбекистон 30 май куни Япония ёки Исроил билан беллашиши кутилмоқда.
Ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг иккинчи ўйинида биринчи бўлимда 2 та гол ўтказиб юборган Ўзбекистон терма жамоаси якунда Янги Зеландия билан дуранг ўйнади. Гуруҳда Аргентина пешқадамлик қилмоқда, Ўзбекистон эса 3-ўринда бормоқда.
Ўзбекистон 20 ёшгача бўлган ёшлар терма жамоаси жаҳон чемпионатини мағлубият билан бошлади. Аргентина жамоасига қарши ўйинда ўзбекистонликлар ҳисобни биринчи бўлиб очган бўлса-да, сўнг иккита гол ўтказиб юборди (статистика, фото, видео).
Диёра Келдиёрова Доҳа шаҳрида ўтказилган жаҳон чемпионатида кумуш медални қўлга киритиб, мамлакат тарихида совриндор бўлган илк ўзбекистонлик аёл дзюдочига айланди. Терма жамоа жаҳон чемпионатини умумий ҳисобда иккита кумуш ва иккита бронза медали билан якунлади.
Муайтай бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик спортчилар 1 та олтин, 2 та кумуш ва 2 та бронза медални қўлга киритди.
Тошкентда ўтказилган бокс бўйича жаҳон чемпионатининг охирги кунида Ўзбекистон терма жамоаси 2 та олтин ва 2 та кумуш медални қўлга киритди. Шу тариқа ўзбекистонлик боксчилар мусобақани 9 та медаль билан якунлади.
Боксчи Баҳодир Жалолов ЖЧ финалида кубалик рақиби устидан ғалаба қозонди ва иккинчи бор жаҳон чемпиони бўлди. Шу тариқа финалнинг биринчи кунида ўзбекистонлик боксчилар 3 та олтин медални қўлга киритди.
Ҳасанбой Дўсматов бокс бўйича жаҳон чемпионати финалида франциялик Билал Беннамани 1-раундда нокаутга учратиб, олтин медалга сазовор бўлди. Бу билан у Ўзбекистон ҳисобига иккинчи олтин медални қўшиб қўйди.
Ўзбекистон президенти бокс бўйича жаҳон чемпионати финали ўтаётган Humo Arena спорт мажмуасига ташриф буюрди. Аввалроқ Асадхўжа Мўйдинхўжаев финалда ғалабага эришиб, олтин медалга эга чиққанди.
Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентда ўтаётган бокс бўйича ЖЧда илк олтинни қўлга киритди. Асадхўжа Мўйдинхўжаев финалда қозоғистонлик рақиби Дулат Бекбауов устидан 5:0 ҳисобида ғалабага эришди ва 200 минг доллар пул мукофоти эгасига ҳам айланди.
Бокс бўйича ЖЧнинг 13−14 майда ўтадиган финал баҳсларида 7 нафар ўзбекистонлик қатнашади. Олимпия чемпионлари Ҳасанбой Дўсматовга франциялик, Баҳодир Жалоловга эса кубалик боксчи рақиб бўлади. Саиджамшид Жафаровни эса 2021 йилги турнирда Шахрам Ғиёсовни мағлуб этган қозоғистонлик боксчи кутмоқда.
Кореяда ўтаётган оғир атлетика бўйича Осиё чемпионатида Руслан Нурудинов иккита олтин ва битта кумуш медални қўлга киритиб, қитъа чемпиони бўлди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг