Тошкент ҳалқа автойўлида қайрилиб олаётган вақтида бошқа юк машинаси билан тўқнашиб кетган Isuzu ҳайдовчиси ҳалок бўлди.
Тошкентнинг Чилонзор туманида содир бўлган «авария»да скутер ҳайдовчиси жароҳатланди. У тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида шифохонага олиб борилган.
Мирзо Улуғбек туманида Epica ва Spark автомобиллари тўқнашуви оқибатида ёнғин содир бўлди. ЙҲХБ хабарига кўра, Spark ҳайдовчиси шифохонага олиб кетилган.
Бахмал туманида юқори тезликда ҳаракатланган Cobalt пиёдалар йўлидан ўтаётган 4 ва 13 ёшли қизларни уриб юборди, сўнгра қочиб кетди. Оқибатда опа-сингиллар воқеа жойида ҳалок бўлди. Ҳайдовчи ушланиб, вақтинча ҳибсхонага жойлаштирилди.
Чилонзор туманида Lacetti автомобили 171-сонли автобус билан тўқнашди. Ҳодиса оқибатида машинада бўлган йўловчи шифохонага олиб кетилган, автобусда бўлган 3 нафар йўловчига жароҳат етмаган.
Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида Traverse ва Equinox тўқнашувида икки йўловчи жароҳатланди. Яшнобод туманида эса 4 та машина иштирокида ЙТҲ юз берди. Суриштирув ишлари бошланди.
Ургут туманида 21 ёшли Cobalt ҳайдовчиси бошқарувини йўқотиб, қаршисидан келаётган Damas`га урилганди. ЙТҲ оқибатида ҳайдовчи ва икки йўловчи ҳалок бўлган. Суд ҳукми билан Cobalt ҳайдовчиси 9 йил 6 ойга озодликдан маҳрум этилди.
Сергелида 19 сентябрь куни BYD автомобили тезлик чекловини бузиб, мактабдан қайтаётган 9 ёшли Солиҳа Лутфуллаевани уриб юборганди. Ҳодиса оқибатида қизалоқ вафот этган. Бутунжаҳон ЙТҲ қурбонларини хотирлаш куни муносабати билан «Газета.uz» Солиҳанинг онаси — Нигора опа билан бирга уни ёдга олди.
Ноябрнинг учинчи якшанбасида бутун дунёда йўл-транспорт ҳодисалари қурбонлари хотирланади. Бу йил сана 17 ноябрга тўғри келди. Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси шу куни Суперлиганинг 2024 йилги рамзий термасини махсус видеоролик билан эълон қилди ва уни ЙТҲ қурбонлари хотирасига бағишлади.
Бандихон туманида Nexia ҳайдовчиси йўлни кесиб ўтаётган 1-cинф ўқувчисини уриб юборди. Оқибатда бола туман шифохонасида вафот этди.
Яккасарой туманида Malibu-2 қарама-қарши йўналишлар ўртасидаги темир устунга урилди. ЙТҲ сабаб ҳайдовчи ва йўловчи жароҳатланди. Мирзо Улуғбек туманида эса Cobalt йўл четидаги дарахт билан тўқнашган.
Душанба куни Тошкентнинг Учтепа туманида King Long русумли «гармошкали» автобус ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши оқибатида транспорт йўл четидаги кўчатлар сотиладиган жойга кириб кетди. Кечга яқин яна бир автобус Lacetti билан тўқнашди. Ҳозирда иккала ҳолат ҳам ИИББ ЙҲХБ томонидан ўрганилмоқда.
«Навоий-Учқудуқ» автомобиль йўлида икки автомобиль иштирокида ҳалокатли ЙТҲ содир бўлди. Дастлабки маълумотларга кўра, Nexia ҳайдовчиси қувиб ўтиш қоидасини бузган, оқибатда қарама-қарши йўналишда ҳаракатланаётган Exeed билан тўқнашган.
Россиянинг Пенза вилоятида 10 ноябрь куни тунда содир бўлган ЙТҲ оқибатида уч киши ҳалок бўлди, улардан икки нафари Ўзбекистон фуқаросидир. Жабрланган яна икки ўзбекистонлик шифохонага ётқизилган.
Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида Matiz нотўғри қайрилиш ортидан қарши йўналишдаги Lada Vesta билан тўқнашди. ЙТҲда иккинчи машина ичидаги 80 ёшли фуқаро жароҳат олди ва шифохонага ётқизилди.
Тошкент шаҳри Юнусобод туманида Matiz тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойидан кесиб ўтаётган 83 ёшли фуқарони уриб юборди. ЙТҲ оқибатида пиёда шифохонага ётқизилди.
Наманган шаҳрида икки нафар 9-синф ўқувчиси Gentra машинасида ЙТҲга учради. Улар машинани 150 минг сўмга вақтинча ижарага олган. Бир ойча аввал худди шу шаҳарда ижарадаги автомобилда аварияга учраган 3 нафар бола вафот этганди.
Тошкентнинг Юнусобод туманида Nexia 3 йўл четидаги бетон бордюрга бориб урилди. Оқибатда машинада ёнғин юзага келди. Уни ўчириш учун бетон аралаштиргич транспортидаги сувдан ҳам фойдаланилди.
Нарпай туманида Yutong автобуси қайрилиб олаётган тракторнинг тиркамасига бориб урилди. Ҳодисадан сўнг автобуснинг бир йўловчиси шифохонага ётқизилди.
Яшнобод туманида Tracker ва скутер иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Тўқнашув оқибатида скутер ҳайдовчиси жароҳатланди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг