Самарқанд вилояти Жомбой туманида йўл четида носоз ҳолда тўхтаб турган юк машинасига бориб урилган Nexia ҳайдовчиси шифохонада вафот этди.
Самарқанд вилояти Булунғур туманида 7-синф ўқувчиси «Жигули» машинасини миниб, йўл четидаги ариққа тушиб кетди. У оғир жароҳатлар билан шифохонада вафот этди. Ҳолат юзасидан жиноят иши очилди.
Нишон туманида қувиб ўтиш қоидаларини бузиб, қарама-қарши йўналишга чиққан Gentra ўз йўналишида келаётган Nexia билан тўқнашди. Оқибатда Nexia ҳайдовчиси вафот этди.
Наманган шаҳрида юк машинасини бошқариб келаётган ҳайдовчи эҳтиётсизлик оқибатида велосипеддаги 8 ёшли болани уриб кетган. Жабрланувчи шифохонада вафот этган.
Қозоғистоннинг Манғистау вилоятида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида 6 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди. Уларнинг барчаси Хоразм вилоятидан бўлган. Вафот этганлар орасида икки нафар бола ҳам бор.
Қозоғистоннинг Манғистау вилоятида автомобиллар тўқнашуви оқибатида 6 нафар Ўзбекистон фуқароси вафот этди, яна тўрт киши касалхонага ётқизилди.
Андижоннинг Улуғнор туманида Spark ҳайдовчиси рулда ухлаб қолиши оқибатида Damas билан тўқнашиб, ЙТҲ содир этди. Машиналар ёниб кетди, ҳодиса оқибатида 2 киши ҳалок бўлди, яна 2 киши касалхонага ётқизилди.
Қарши туманида Labo ҳайдовчиси маст пиёдани уриб юбориб, уни пахта даласига ташлаб кетди. Оқибатда фуқаро тез тиббий ёрдам кўрсатилмагани сабабли вафот этди. Ҳайдовчи процессуал тартибда ушланди ва қамоқ эҳтиёт чораси қўлланди.
Наманганнинг Косонсой туманида 21 ёшли ҳайдовчи «Жигули»да турли хавфли манёврлар қилиб ҳаракатланди. Бунинг оқибатида машина «багажи» устида ўтирган йигит йиқилиб тушган ва шифохонада вафот этган.
Олмазор туманида Matiz ҳайдовчиси руль бошқарувини йўқотиб Spark билан тўқнашди. Оқибатда 40 ёшли Spark ҳайдовчиси ҳалок бўлди, яна 3 киши шифохонага олиб кетилди.
Сурхондарё вилояти Бойсун туманида юк машинаси йўл четида машинасига ёнилғи қуяётган уч кишини уриб, воқеа жойидан қочиб кетди. Жабрланувчиларнинг икки нафари воқеа жойида ҳалок бўлди, бошқаси шифохонага ётқизилди. Ҳайдовчи Сирдарёда ушланди.
Наманганда Gentra автомашинасини ижарага олган 5 нафар ўқувчи катта тезликда йўлнинг қарама-қарши қисмига чиқиб кетиб, юк машинаси билан тўқнашганди. Улардан 3 нафари вафот этди. Бу йил бошидан буён шаҳарда машина ижарага олган ўқувчилар иштирокида содир бўлган тўртинчи ЙТҲ бўлди, деб ёзади Kun.uz.
Самарқанд шаҳрида юқори тезликда ҳаракатланган Range Rover автомобили Lacetti ва Damas`ни уриб юборди. Оқибатда ҳайдовчилардан бири вафот этди.
Қашқадарё вилояти Ғузор туманида Mercedes-Benz машинаси қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиб, Labo билан тўқнашди. ЙТҲ оқибатида Labo ичидаги икки нафар фуқаро воқеа жойида ҳалок бўлди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
Самарқанднинг Нарпай туманида белгиланмаган жойдан йўлга югуриб чиққан аёлни Damas уриб кетди. Оқибатда у шифохонада вафот этди.
Олмалиқ шаҳрида Nexia 3 ҳайдовчиси «пешеход»дан ўтаётган 50 ёшли пиёдани уриб юборди. Ҳайдовчи ҳодиса жойидан қочиб кетгани айтилмоқда. Пиёда воқеа жойида ҳалок бўлди.
Тошкент шаҳри Учтепа туманида 5 та транспорт воситаси — Nexia, 2 та Lacetti, Spark ва Yutong автобуси тўқнашди. ЙТҲ оқибатида жароҳатланганлар йўқ.
Пастдарғом туманида мумкин бўлмаган жойдан қайрилиб олган «ГАЗ53» юк машинаси «Жигули» билан тўқнашди. Оқибатда енгил автомобиль ҳайдовчиси воқеа жойида ҳалок бўлди.
Нукус-Шуманай-Тахтакўпир йўлида белгиланмаган жойдан ўтаётган велосипед ҳайдовчисини Lacetti уриб юборди. Оқибатда 32 ёшли фуқаро воқеа жойида ҳалок бўлди.
Жиззах вилояти Ғаллаорол туманида Cobalt машинаси ҳайдовчиси йўлда ухлаб қолди ва олдидаги юк машинасига урилди. У воқеа жойида ҳалок бўлди, йўловчилар эса оғир жароҳатлар билан шифохонага ётқизилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг