Душанба тонгида Мирзо Улуғбек туманида Nexia-3 ТАПОиЧ кўприкдаги бетон тўсиққа урилди. Воқеага 21 ёшли фуқаронинг бошқарувни йўқотиши сабаб бўлган. Икки йил аввал кўприкдан Matiz ҳам қулаб тушганди.
Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманида Lacetti ва Cobalt тўқнашиши оқибатида икки ҳайдовчи воқеа жойида ҳалок бўлди. Машиналарда бўлган 3 нафар йўловчи шифохонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилди.
Тошкент шаҳрида Nexia билан тўқнашувда 34 ёшли мотоцикл ҳайдовчиси вафот этди. Nexia йўловчиси шифохонага ётқизилди.
Сергели туманида 25 ёшли ҳайдовчи йўлни кесиб ўтаётган 12 ёшли пиёдани уриб кетди. Пиёда турли жароҳатлар билан шифохонага ётқизилди.
Тошкент вилоятидан ўтувчи Нурафшон-Оҳангарон йўлида Damas ва Istana автобуси тўқнашди. Оқибатда 23 ва 34 ёшли фуқаролар вафот этди, яна 20 киши жароҳат олди.
Дам олиш кунлари Тошкентда велосипедчилар иштирокида яна иккита ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда жабрланувчилар «Газета.uz»га маълум қилишди. Иккала ҳолатда ҳам ҳайдовчилар ИИО ходимлари бўлган.
Шароф Рашидов туманида Shacman юк машинаси Epica автомобилига урилиб, 2 йўловчи аёл вафот этди. Шунингдек, ушбу ЙТҲ ортидан яна 5 та транспорт воситаси тўқнашиб кетди.
Сурхондарёда Lacetti Тўпаланг дарёсига тушиб кетди. Унинг ҳайдовчиси ҳодисадан олдин юрак ишемик эҳтимоли юқорилиги сабабли вафот этган, 16 ёшли йўловчи эса шифохонага ётқизилган.
Ғаллаорол туманида 15 ёшли ўсмир кечки пайт йўлни кесиб ўтаётганда машина уриб юборишидан ҳалок бўлди. Ҳодисага йўл аномал совуқдан буён ёритилмаётгани сабаб бўлгани айтилмоқда. Ҳокимият электрни тежашга топшириқ берилмаганини маълум қилди. Ушбу участкада йил бошидан буён 13 та ЙТҲ содир бўлган.
Тошкент вилояти Қибрай туманида маст ҳайдовчи «ВАЗ-2106» автомашинаси билан уч нафар болани уриб юборди. 14 ёшли бола вафот этди.
Тошкентда Lacetti ҳайдовчиси пиёдалар ўтиш жойида 9 ёшли велосипедчини уриб юборди. Бола шифохонага ётқизилди.
Термиз-Сариосиё йўналишида ҳаракатланаётган йўловчи поезд қўриқланмайдиган кесишмадан ўтаётган «Жигули»ни уриб кетди. Воқеага автомобиль ҳайдовчисининг эътиборсизлиги сабаб бўлган. Ҳодиса оқибатида жароҳати олганлар йўқ.
Тошкентдаги Қўйлиқ кўприги устида 5 та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Ҳодисада ҳеч ким жабрланмади.
Мирзо Улуғбек туманида Isuzu автобуси билан тўқнашган Lacetti ҳайдовчиси ҳалок бўлди.
Бухоро-Урганч автомобиль йўлида UzAuto Motors автовози ва юк машинаси тўқнашиб кетди. Оқибатда компания машинасида бўлган икки ҳайдовчи ҳалок бўлди.
Қорақалпоғистонда Lacetti қарама-қарши йўналишига чиқиб кетиб, Labo билан тўқнашди. Оқибатида 2 киши ҳалок бўлди, яна 2 киши шифохонага ётқизилди.
Зангиота туманида йўлнинг қарама-қарши тарафига чиқиб кетиб, Damas билан тўқнашган Spark ҳайдовчиси ҳалок бўлди. Тармоқларда мазкур ЙТҲ оқибатида 8 киши вафот этгани айтилганди, бироқ маълумот тасдиғини топмади.
Ургут туманида Cobalt «Камаз» билан тўқнашиши оқибатида 4 киши ҳалок бўлди. Юк машинаси ҳайдовчиси шифохонага ётқизилди.
Тошкентда электробус иштирокида бир ҳафта ичида учинчи ЙТҲ содир бўлди. Тўқнашув маст ҳолатдаги Lacetti ҳайдовчисининг айби билан рўй берди.
Олтиариқ туманида Nexia-2 ҳайдовчиси велосипед бошқариб кетаётган Италия фуқаросини уриб юборди. У олган жароҳатлари туфайли шифохонада вафот этди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг