Тошкентда рўй берган иккита ЙТҲда икки пиёда ҳалок бўлди. Урбанистлар томонидан бир неча бор танқид қилинган собиқ Оқтепа айланма йўлида 69 ёшли аёл уриб юборилди. Шунингдек, Қонунчилик палатаси биноси ёнидаги тугатилган, тартибга солинмаган ўтиш жойида йўлни кесиб ўтаётган эркак ҳалок бўлди.
Оҳангарон туманида Matiz ўзи билан бир йўналишдаги юк машинасининг орқа қисмига урилди. Оқибатда енгил автомобиль ҳайдовчиси ҳалок бўлди.
Сергели туманида 184-сонли автобус ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши оқибатида аввал столбага, сўнг бетон тўсиққа урилди. «Тошшаҳартрансхизмат» ҳодиса оқибатида фақат ҳайдовчи, ЙҲХБ эса жами 4 киши жароҳатланганини маълум қилди.
Қибрай туманида дарахтга урилган 18 ёшли Spark ҳайдовчиси воқеа жойида ҳалок бўлди, бир йўловчи шифохонага ёткизилди. Воқеага йўлнинг хавфли бурилиш қисмида ҳайдовчининг бошқарувни йўқотиши сабаб бўлган.
Фарғона вилоятида содир бўлган икки ЙТҲ оқибатида икки йўловчи вафот этди. ЙТҲларнинг ҳар иккиси ҳам Damas иштирокида содир бўлган.
Ўзбекистондаги ЙТҲларнинг қарийб ярми пиёдаларни уриб юбориш билан боғлиқ. Шундай қоидабузарликка йўл қўйган ҳайдовчилар қандай жазоланмоқда? Шу саволга жавоб топиш мақсадида «Газета.uz» судларнинг тасодифий 50 та қарорини ўрганди. Спойлер: пиёда ўлими учун бирор бир ҳайдовчи қамалмаган.
Урганч шаҳри ИИО ФМБ бошлиғи ЙТҲ оқибатида вафот этди. Машина йўлнинг қатнов қисмидан чиқиб кетиб, бетон устунга урилган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
Тошкентнинг Мирзо Улуғбек шоҳкўчасида Malibu енгил автомобили қайрилиб олмоқчи бўлган Yutong автобуси билан тўқнашиб кетди.
2030 йилгача жиддий ЙТҲлар сонини камида 50 фоизга камайтириш, кенглиги 2 ва ундан ортиқ полосали пиёдалар ўтиш жойларини светофор билан жиҳозлаш режалаштирилмоқда. ЙҲХХнинг йилнинг биринчи ярмида рақамларни камайтириш бўйича режаларига қарамай, ЙТҲлар ва оғир оқибатлар кўпайди.
Тошкентнинг Бунёдкор шоҳкўчасида учта енгил автомобиль тўқнашиб кетди, бир машина ҳайдовчиси ва 3 нафар йўловчиси жароҳатланди.
Тошкентда 21 ёшли ҳайдовчи бошқарувидаги Malibu тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойини кесиб ўтаётган 17 ёшли пиёдани уриб юборди. Ўсмир вафот этган.
Президент Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошлиғи Олим Саидовга ҳайфсан берди ва уч вилоят ЙҲХБ раҳбарларини ишдан бўшатди. Унинг таъкидлашича, ҳокимликлар ва «Ўзавтойўл» йўл ҳаракати хавфсизлиги масалаларига эътибор бермай, фақат асфалт ётқизиш билан овора.
Тошкент шаҳрининг Истироҳат кўчаси бўйлаб ҳаракатланаётган 147-йўналишдаги Yutong автобусига «ЗИЛ» ҳайдовчиси уни ўнг томондан қувиб ўтмоқчи бўлганида шикаст етди.
Наманган шаҳрида Шимолий Фарғона каналига тушиб кетган Damas машинасини қутқариш пайтида ичида 5 нафар бола бўлган яна бир Damas каналга тушиб кетди. Ҳозирда болаларнинг аҳволи яхши, бир нафари шифохонага ётқизилган.
Тошкентда енгил автомобиль ҳайдовчиси қоидаларни бузиб, ЙТҲ ҳолатини юзага келтирди, шу сабабли 28-йўналишдаги электробус ҳайдовчиси кескин тормоз босишга мажбур бўлди. Оқибатда автобус йўловчиларидан бири йиқилиб, шифохонага олиб кетилди.
Қамчиқ довонида DAF юк автомашинаси ёқилғисининг оқиб кетиши сабабли ортидаги CIMC транспорт воситаси тойиб хандаққа тушиб кетди. ЙТҲ оқибатлари йўлнинг бир томони вақтинча ёпилган ҳолда бартараф этилган, тан жароҳати олганлар йўқ.
Тошкентдаги энг хавфли пиёдалар ўтиш жойларидан бири — Бунёдкор шоҳкўчасидаги Қонунчилик палатаси биноси яқинида навбатдаги ЙТҲ бўлди. Lacetti катта тезликда Damas ортига урилди, оқибатда Damas кўчани кесиб ўтаётган аёлни туртиб юборди. ЙҲХБга кўра, пиёда тирик, касалхонага мурожааат қилинмаган.
Яккасарой туманида 77-сонли автобус ҳайдовчиси йўлнинг белгиланмаган қисмидан кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборди. Фуқаро олган тан жароҳатлари сабабли шифохонада вафот этди.
Тошкент шаҳри Ширин кўчасида учта енгил автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди, улардан бирининг ҳайдовчиси касалхонага ётқизилди.
Жиззахда икки ўзбекистонлик футзалчи йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида вафот этди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг