Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманида олтита автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди, ҳеч ким жиддий жароҳат олмаган.
Сурхондарё вилоятида йўловчи поезди Spark билан тўқнашди. ЙТҲга енгил автомобиль ҳайдовчиси йўл ҳаракати қоидаларини бузгани сабаб бўлди. Автомобиль ҳайдовчиси вафот этган. Поезд йўловчилари жабрланмаган.
Самарқандда 17 ёшли ҳайдовчи Nexia автомобилида ЙТҲ содир этди, оқибатда ўзи ва икки дўсти ҳалок бўлди. Машина бетон тўсиққа урилгач, қарама-қарши йўлга чиқиб кетган ва ёнғин юз берган.
Тошкентдаги пиёдалар ўтиш жойида 18 ёшли Spark ҳайдовчиси Ҳиндистоннинг уч нафар фуқаросини уриб юборди. Пиёдалар турли тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилди.
Юнусобод туманида 82-сонли йўловчи автобуси Nexia-3 билан тўқнашиб, хавфсизлик оролчасига чиқиб кетди. «Тошшаҳартрансхизмат» ЙТҲ асосий йўлдан автобус йўлига ўтиб кетган енгил автомобилнинг хатоси туфайли содир бўлганини маълум қилди. Жароҳатланганлар йўқ.
Рулда кетаётганини видеога олиб, светофорда Nexia-3 билан тўқнашган Equinox ҳайдовчиси ҳайдовчилик гувоҳномаси йўқлиги ва йўл ҳаракати қоидаларини бузгани учун атиги 1 млн 650 минг сўм миқдорида жаримага тортилди. Суд Nexia-3 ҳайдовчисига ҳам гувоҳномаси йўқлиги учун худди шу миқдорда жарима солди.
Тошкентда 18 ёшли Equinox ҳайдовчиси телефондан фойдаланиб кетаётганда, светофорда турган бошқа машинага катта тезликда бориб урилди. Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида Nexia-3 ҳайдовчиси ва йўловчиси жабрланган.
Апрелда Captiva қарама-қарши йўналишга чиқиб, Cobalt билан тўқнашиб кетиши оқибатида бир киши ҳалок бўлганди. ЙТҲга айбдор шахс судда бошқарув вақтида ҳушини йўқотганини айтди. Унга 3 йил муддатга транспорт бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш ва 5 йилга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.
Миробод туманида йўловчи автобуси ҳайдовчи бошқарувни йўқотиши оқибатида бетон устунга урилди. Унинг олд қисми ва ойналарига шикаст етган. Ҳеч ким жароҳат олмади, дейилади хабарда.
Учқудуқ туманида Nexia ҳайдовчиси қарама-қарши йўлга чиқиб кетиб, бошқа Nexia билан тўқнашди. Уч нафар йўловчи ҳалок бўлган, иккала ҳайдовчи ҳам жароҳатлар билан шифохонага ётқизилган.
Тошкент шаҳрининг Сергели туманида MAN ва HOWO юкмашиналари ҳамда Cobalt иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Оқибатда юк машиналари ҳайдовчилари жароҳат олди.
Яшнобод туманида 3 та автомобиль иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисаси сабаб 3 киши воқеа жойида ҳалок бўлди. Яна 5 киши шифохонага ётқизилди.
Чуст туманида юк машинаси ҳайдовчиси рулда ухлаб қолиши оқибатида қарама-қарши йўналишдаги Damas ва Labo билан тўқнашиб кетди. Беш киши ҳалок бўлган.
Тошкент шаҳрида чорраҳадан светофорнинг яшил чироғида ўтаётган Yutong электробуси Nexia билан тўқнашди. Воқеада жароҳатланганлар йўқ.
Тошкентда ҳайдовчи Matiz машинасида 12 ёшли ўқувчи қизни уриб юборганди. Қиз оғир жароҳат олиб, вафот этган. Суд эркакни 3 йилга транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этиб, 5 йил муддатга қамоқ жазосига ҳукм қилди.
Ўзбекистонда пиёдалар учун белгиланган пиёдалар ўтиш жойидан ўтиш белгиланмаган жойдан ўтишдан кўра хавфлироқ, деди эксперт Носиржон Зокиров. Унинг фикрича, бунга пиёдалар ўтиш жойлари яхши ташкил қилинмагани сабаб.
Олот туманида поезд юк машинаси билан тўқнашди. Оқибатда Howo ҳайдовчиси воқеа жойида ҳалок бўлди.
Ўзбекистон ҳудудида 2023 йилнинг 7 ойида 4772 та ЙТҲ қайд этилган. Уларда 1115 киши вафот этган, 4564 нафари тан жароҳатлари олган.
Ангренда Shacman юк машинаси Cobalt автомобили ҳамда Volkswagen, Man юк машиналари билан тўқнашди. ЙТҲ оқибатида 2 нафар ҳайдовчи ва бир йўловчи шифохонага ётқизилди.
Ургут туманида катта тезликда ҳаракатланган Malibu-2 йўлни кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборди. Жабрланувчи шифохонада вафот этди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг