«йтҳ» тегли мақолалар


Андижонда ЙТҲ оқибатида 61 ёшли ҳайдовчи вафот этди
1 август 2024, 15:36

Андижонда ЙТҲ оқибатида 61 ёшли ҳайдовчи вафот этди

Балиқчи туманида юк машинаси билан тўқнашган Nexia 2 автомобилининг 61 ёшли ҳайдовчиси вафот этди.

Самарқандда Nexia уриб юбориши оқибатида эркак ва унинг 4 ёшли қизи ҳалок бўлди
1 август 2024, 12:12

Самарқандда Nexia уриб юбориши оқибатида эркак ва унинг 4 ёшли қизи ҳалок бўлди

Каттақўрғон туманида Nexia машинасининг маст ҳайдовчи велосипедда 4 ва 7 ёшли қизлари билан кетаётган йўловчини уриб юборди. Оқибатда ота ва кичик қиз воқеа жойида ҳалок бўлди, ҳайдовчи қамоққа олинди.

Самарқандда Cobalt Damas`га урилиб, 3 нафар инсон ўлимига сабаб бўлди
30 июль 2024, 00:22

Самарқандда Cobalt Damas`га урилиб, 3 нафар инсон ўлимига сабаб бўлди

Самарқанд вилояти Ургут туманида 21 ёшли ҳайдовчи Cobalt бошқарувини йўқотиб, қаршисидан келаётган Damas`га бориб урилди. ЙТҲ оқибатида Damas машинаси ҳайдовчиси ва икки йўловчиси ҳалок бўлди. Шунингдек, яна уч киши жароҳат олди.

Самарқандда Labo уриб юборган 9 ёшли велосипедчи вафот этди
29 июль 2024, 15:44

Самарқандда Labo уриб юборган 9 ёшли велосипедчи вафот этди

Самарқанд шаҳрида Labo ҳайдовчиси 9 ёшли велосипедчини уриб юборди. Бола тан жароҳатлари билан шифохонада вафот этди.

Қамчиқ довонида Mercedes-Benz Sprinter ва 3 та юк автомобили иштирокида ЙТҲ содир бўлди
27 июль 2024, 14:52

Қамчиқ довонида Mercedes-Benz Sprinter ва 3 та юк автомобили иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Қамчиқ довонида CAMC русумли юк автомобили ўзи билан бир йўналишда кетаётган Isuzu ҳамда Howo юк автомобиллари билан тўқнашган ва йўлнинг қарама-қарши томонига чиқиб кетиб Mercedes-Benz Sprinter автомобилига бориб урилган. Ҳодиса оқибатида 2 киши шифохонага ётқизилган.

Фарғонада Cobalt ва Жигули тўқнашувида 74 ёшли ҳайдовчи ҳалок бўлди
26 июль 2024, 21:55

Фарғонада Cobalt ва Жигули тўқнашувида 74 ёшли ҳайдовчи ҳалок бўлди

Фарғона вилояти Қўштепа туманида ВАЗ-2106 нинг 74 ёшли ҳайдовчиси қарама-қарши йўналишга қайрилаётганда Cobalt`га йўл бермагани учун икки автомобиль тўқнашди. Оқибатда «Жигули» ҳайдовчиси шифохонада вафот этди.

Тошкентда Lacetti бетон устунга урилиши оқибатида 2 киши ҳалок бўлди
25 июль 2024, 15:32

Тошкентда Lacetti бетон устунга урилиши оқибатида 2 киши ҳалок бўлди

Миробод туманида руль бошқарувини йўқотган Lacetti бетон устунга бориб урилди. Оқибатда ҳайдовчи ва бир йўловчи вафот этди, яна 3 киши шифохонага ётқизилди.

Қорақалпоғистонда Lacetti ва Cobalt иштирокидаги ЙТҲ оқибатида 8 киши вафот этди
25 июль 2024, 08:53

Қорақалпоғистонда Lacetti ва Cobalt иштирокидаги ЙТҲ оқибатида 8 киши вафот этди

Қўнғирот туманида Lacetti ҳайдовчиси руль бошқарувини йўқотиб, қарама-қарши йўлдаги Cobalt билан тўқнашди. Оқибатда 2 ҳайдовчи ва 1 йўловчи воқеа жойида ҳалок бўлди, яна 5 киши шифохонада вафот этди.

Сурхондарёда Nexia билан тўқнашган Damas жарликка қулади
24 июль 2024, 09:41

Сурхондарёда Nexia билан тўқнашган Damas жарликка қулади

Сариосиё туманида Damas автомобили қарама-қарши йўлдаги Nexia 3 билан тўқнашиб, жарликка қулади. Оқибатда ундаги 17 ёшли йўловчи шифохонага ётқизилди.

Самарқандда Nexia 3 иштирокидаги ЙТҲда йўловчи ҳалок бўлди
22 июль 2024, 10:16

Самарқандда Nexia 3 иштирокидаги ЙТҲда йўловчи ҳалок бўлди

Нуробод туманида Nexia 3 ҳайдовчиси рулда ухлаб қолиши сабабли йўл четига чиқиб, бир неча марта ағдарилиб тушди. Оқибатда бир йўловчи вафот этди, ҳайдовчи шифохонада даволанмоқда.

Фарғонада Damas’дан сакраб тушган йўловчини бошқа Damas босиб кетди
20 июль 2024, 17:24

Фарғонада Damas’дан сакраб тушган йўловчини бошқа Damas босиб кетди

Фарғона шаҳрида Damas’нинг орқа эшигини очиб, сакраб тушган йўловчини қарама-қарши йўналишда келаётган бошқа Damas босиб кетди. Фуқаро шифохонада вафот этди.

Тошкентда Spark «пешеход»дан ўтаётган аёлни уриб юборди. Жабрланувчи шифохонада вафот этди
20 июль 2024, 00:01

Тошкентда Spark «пешеход»дан ўтаётган аёлни уриб юборди. Жабрланувчи шифохонада вафот этди

Тошкент шаҳри Юнусобод туманида Spark тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойидан ўтаётган 64 ёшли аёлни уриб юборди. Оқибатда у шифохонада вафот этди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Самарқандда Isuzu автобуси уриб юборган пиёда вафот этди
18 июль 2024, 10:05

Самарқандда Isuzu автобуси уриб юборган пиёда вафот этди

Каттақўрғон туманида Isuzu йўлнинг белгиланмаган қисмидан ўтаётган пиёдани уриб юборди. Жабрланувчи кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан шифохонада вафот этди.

Тошкентда Lada Largus ёниб кетди
17 июль 2024, 22:15

Тошкентда Lada Largus ёниб кетди

Юнусобод туманида қисқа туташув сабаб Lada Largus машинаси ёниб кетди. Ёнғинда ҳеч ким жароҳатланмади. Ҳозирда ҳолат сабаблари ўрганилмоқда.

Тошкент вилоятида Gentra`га урилган Damas ағдарилиб кетди
14 июль 2024, 10:00

Тошкент вилоятида Gentra`га урилган Damas ағдарилиб кетди

Янгийўл туманида ўзи билан бир йўналишдаги Gentra`га урилган Damas ағдарилиб кетди. ЙТҲ оқибатида бир йўловчига тиббий ёрдам кўрсатилди.

Тошкентда Lacetti ва ўт ўчириш машинаси тўқнашди
11 июль 2024, 19:41

Тошкентда Lacetti ва ўт ўчириш машинаси тўқнашди

Тошкентда Lacetti ёнғин жойига кетаётган Isuzu ўт ўчириш машинасининг орқасига урилди. Енгил автомобиль ҳайдовчисига биринчи ёрдам кўрсатилди.

Тошкентда 3 та машина иштирокидаги ЙТҲ оқибатида йўловчи аёл вафот этди
10 июль 2024, 14:32

Тошкентда 3 та машина иштирокидаги ЙТҲ оқибатида йўловчи аёл вафот этди

Сергели туманида юқори тезликдаги Spark қарама-қарши йўлдаги 2 та машинага бориб урилганди. ЙҲХБ ҳодиса оқибатида бир йўловчи вафот этгани ва 2 киши шифохонага ётқизилганини маълум қилди.

Тошкентда юқори тезликдаги Spark 2 та машина билан тўқнашди
10 июль 2024, 11:35

Тошкентда юқори тезликдаги Spark 2 та машина билан тўқнашди

Сергели туманида юқори тезликдаги Spark бетон тўсиқ устидан учиб ўтиб, қарама-қарши йўлдаги Honda ва Spark билан тўқнашди. Оқибатда 3 киши жароҳатланди.

Фарғонада Lacetti ва «Жигули» тўқнашувида ҳайдовчилардан бири ҳалок бўлди
8 июль 2024, 23:41

Фарғонада Lacetti ва «Жигули» тўқнашувида ҳайдовчилардан бири ҳалок бўлди

Фарғона вилояти Қува туманида бошқарувни йўқотган Lacetti қаршисидан келаётган ВАЗ-2101 билан тўқнашди. Оқибатда «Жигули» ҳайдовчиси воқеа жойида ҳалок бўлди. Яна бир ҳайдовчи ва йўловчи шифохонага ётқизилди.

Андижонда Cobalt «пешеход»дан ўтаётган 10 ёшли қизни уриб юборди
8 июль 2024, 19:57

Андижонда Cobalt «пешеход»дан ўтаётган 10 ёшли қизни уриб юборди

Андижон шаҳрида Cobalt ҳайдовчиси тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойидан ўтаётган вояга етмаган қизни уриб юборди. Жабрланувчи шифохонага ётқизилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг